Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ПАРАГВАЙ

(Парагвай республикаси) - Жанубий Американинг марказий қисмида жойлашган давлат. Мустақиллиги 1814 йил майда эълон қилинган. Пойтахти - Асунсъон.

Маъмурий жиҳатдан 19 департамент ва пойтахт округига бўлинади. Амалдаги Конституция Миллий конституциявий Ассамблея томонидан қабул қилиниб, 1992 йил 21 июнда кучга кирган. Конституцияга биноан Парагвай-республика.

1954 йилдан 1984 йилгача мамлакатни диктатор Стрееснер идора қилди. Барча диктаторлар орасида энг кўп ҳукмронлик қилган бу шахсни 1989 йилда генерал А.Родригес ағдариб ташлади, ўша йили у президент этиб сайланди.

Давлат бошлиғи - Президент, у тўғридан-тўғри умумий овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва иккинчи муддатга қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. У билан бир вақтда вице-президент ҳам сайланади. Парламент (конгресс) икки палатадан иборат. Сенат (45 сенатор) ва Депутатлар палатаси (80 депутат) умумий тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.

Ижрочи ҳокимиятни Вазирлар кенгаши амалга оширади. Мамлакат Президенти ҳукуматни тузади ва унга бошчилик қилади.