Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ОШКОРАЛИК

конституциявий талаб сифатида О. конституциявий-ҳуқуқий тартиб-таомилларнинг энг кўп даражада очиқлигини ва улар ҳақида аҳолининг кенг хабардор қилинишини англатади. Бунда конституциявий-ҳуқуқий тартиб-таомиллар деганда парламентлар ва президентлар, ҳукуматлар, конституциявий судлар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, тегишли органларни сайлаш ёки шакллантириш, қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш, конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартиби ва бошқа шу сингарилар тушунилади.