Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

МАҚОМ

ҳуқуқда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда кенг қўлланиладиган тушунча. Орган, ташкилот, бирлашма, мансабдор шахс (фуқаро)нинг норматив ҳужжат билан расмийлаштирилган ҳолатини билдиради (“ҳуқуқий ҳолат” атамаси шундан келиб чиққан). М. юқорида зикр этилган ташкилотлар ва шахсларнинг табиатини, ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ субъектлари тизимидаги ўрнини, муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятларини, уларни амалга ошириш шакллари (тартиби)ни ва бунда қабул қилинадиган ҳужжатлар ёки амалга ошириладиган ҳаракатларни тавсифлайди.