Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат
МАЛЬТА
(Мальта Республикаси) - Ўрта Ер денгизининг марказий ҳудудида жойлашган. Мустақиллик 1964 йил 21 сентябрда эълон қилинган. Британия ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Валлетта шаҳри (Ла-Валлетта).
Амалдаги Конституция 1964 йилда қабул қилинган. 1974 йилдан давлат бошлиғи Президент бўлиб, 5 йил муддатга сайланади.
Парламент - Вакиллар палатаси - 65 та депутатдан иборат бўлиб, пропорционал асосда 5 йил муддатга сайланади.
Ижро этувчи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. У парламент олдида жавобгардир.
Мамлакатда Конституциявий суд амал қилади.