Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

МАВРИТАНИЯ

(Мавритания Ислом Республикаси) - Африканинг шимоли - ғарбида жойлашган давлат. Мустақиллик 1960 йилнинг 28 ноябрида эълон қилинган. Пойтахти - Нуакшот шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 12 та вилоятдан иборат. Пойтахт алоҳида мухтор округга ажратилган.

1991 йилги Конституцияга биноан Мавритания республика ҳисобланади. Давлат бошлиғи президент бўлиб, умумий сайловлар асосида 6 йилга сайланади.

Парламент - икки палатали. Сенат 56 та сенатордан иборат ва билвосита асосда 6 йилга сайланади. Миллий ассамблея 59 та депутатдан иборат бўлиб, тўғридан-тўғри ва умумий асосда 5 йил муддатга сайланади.

Ижро этувчи ҳокимият Президент ва у томонидан тайинланадиган ҳукумат томонидан амалга оширилади.