Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ЛИВАН

(Ливан Республикаси) Ғарбий Осиёда жойлашган давлат. Мустақиллик 1943 йилнинг 22 ноябрида эълон қилинган. Пойтахти - Бейрут шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 6 та губернаторлик (музофотлар) дан иборат.

1926 йил 23 майда қабул қилинган Конституция амал қилади.

Давлат бошлиғи - Президент, парламент томонидан 6 йил муддатга сайланади. Бир палатали парламент - Депутатлар палатаси 128 та депутатлардан иборат бўлиб, тўғридан-тўғри сайловлар асосида 4 йил муддатга сайланади ҳамда бунда диний жамоалар вакиллиги принципи ҳисобга олинади.

Ижро этувчи ҳокимият Президент ва у томонидан тайинланадиган Вазирлар кенгаши томонидан амалга оширилади. Давлат бошлиғи Президент насроний - маронит, бош вазир - мусулмон - сунний, парламент раиси - мусулмон - шиа бўлиши мумкин. Бундай тартиб 1943 йилги Миллий келишув асосида ишлаб чиқилган.