Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ЖИНОЯТЧИЛИК

жиноят сифатида тавсифланадиган муайян миқдорда ҳуқуққа қарши ҳаракатларни мавжудлигини акс эттирувчи ижтимоий ҳодиса.

Жиноятчилик инсонларнинг феъл - атвори ва ҳаракатига у ёки бу тарзда таъсир қиладиган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий, ахлоқий, физиологик ва бошқа омиллар таъсирининг натижасидир.