Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ГОСПЛАН

(Давлат режа қўмитаси) - собиқ совет ҳокимияти даврида мамлакатда хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга оид давлат режаларини тайёрлаш ва бажариш учун масъул бўлган (давлат бошқарув органлари тизимидаги) давлат органларининг қисқартирилган номи. Собиқ СССР да, иттифоқдош республика ва автоном республика даражасида давлат режа қўмитаси мавжуд бўлган (унинг раиси, қоида тариқасида, тегишли Министрлар Совети раисининг ўринбосари бўлган), қолган даражаларда эса режа комиссияси ишлаган (халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ижроия қўмитаси аъзоси ёки, кўпинча, раисининг ўринбосари комиссиянинг раиси бўлган).