Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

БРУНЕЙ

БРУНЕЙ-ДОРУССАЛОМ (Бруней султонлиги) - Жануби-Шарқий Осиёдаги давлат. 1984 йил 1 январгача Буюк Британия протекторати. Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти- Бруней (Бондар Сери Бегован) шаҳри.

Маъмурий бўлиниши 4 та округдан иборат.

Бошқарув шакли - конституциявийлик элементлари бўлган мутлақ монархия. Конституцияси 1959 йилда қабул қилинган. Лекин 1962 йилда фавқулодда ҳолат жорий этилгандан буён деярли амал қилмайди. Давлат бошлиғи - султон. Султонликка XV асрда асос солинган.

Парламент вазирлар ва қонунларни ишлаб чиқувчиларнинг маслаҳат кенгаши (20 аъзо) тариқасида фаолият олиб боради. Қонунчилик Кенгаши 32 аъзодан иборат бўлиб, улардан 16 нафари сайланади, 16 нафарини султон тайинлайди (1962 йилда тарқатиб юборилган).

Кейинги пайтда “Малайя ислом монархияси” конституциявий-мафкуравий концепцияси шакллантирилди. Унда ислом ва ислом ҳуқуқи, бошқарувнинг монархия шакли ва малайя маданияти қадриятлари давлат тузумига асос қилиб олинган.