Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

АСОС

ҳуқуқда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда (бирлик ва кўплик сонларида) асл луғавий маънода фойдаланидаган тушунча, яъни бирон-бир нарсанинг негизи, базиси, пойдевори. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-бўлими «Конституциявий тузум асослари» деб аталади, унда давлатимиз ва жамиятимиз ташкил этилишининг асослари мустаҳкамлаб берилган.

«Конституциявий ҳуқуқда уни ривожланишининг турли босқичларида «асос» сўзи қўшиб тузилган бир қанча ўзига хос тушунчалардан фойдаланилган. Чунончи: сиёсий асос-давлатнинг асосининг, унинг аппарати (механизми) асосини ташкил этувчи давлат органлари тизими. Давлатнинг бошқа барча органлари улардан келиб чиқади ва уларга ҳисоб беради.