А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР Конституциясида (78-модда) назарда тутилган орган. ЎзР Ҳ.п. доимий ишлайдиган давлат молия назорати органи ҳисобланади. Ҳ.п. Олий Мажлис томонидан тузилади ва унга ҳисобдор бўлади.

ЎзР Ҳ.п. нинг вазифалари: давлат бюджетининг даромад ва харажат моддалари ҳажми, тузилиши ва мақсадли йўналишига кўра ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш; давлат маблағларининг сарфланиши ва давлат мулкидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини аниқлаш; давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондлари бюджетлари лойиҳалари даромад ва харажат моддаларининг асосланганлигига баҳо бериш; давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондларининг маблағлари ҳисобидан қопланувчи харажатлар назарда тутилган қонунлар, шунингдек давлат ҳокимияти органлари норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг молиявий экспертизаси; давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондларининг белгиланган кўрсаткичлардан четга чиқиш билан боғлиқ ҳолатларни таҳлилдан ўтказиш ва уларни бартараф этишга йўналтирилган таклиф-мулоҳазаларни тайёрлаш, шунингдек бюджет жараёнини такомиллаштириш; давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондлар маблағларининг ЎзР Марказий банкида, ваколатли банкларда ва бошқа молия-кредит муассасаларида ўз вақтида ва қонуний ҳаракат қилиши устидан назорат; давлат бюджетининг ижроси ҳамда амалга оширилаётган назорат тадбирларининг натижалари тўғрисида Олий Мажлисга мунтазам ахборот бериб бориш.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази