А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

Давлат мукофотларининг бир туридир. «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги 1996 йил 26 апрелдаги қонунга мувофиқ ЎзР да қуйидаги фахрий унвонлар таъсис этилган:

ЎзР санъат арбоби; фан арбоби; халқ артисти; халқ ёзувчиси; халқ рассоми; халқ шоири; халқ ўқитувчиси; халқ ҳофизи.

ЎзР да хизмат кўрсатган: коммунал, маиший ва савдо соҳасидаги ходим; алоқа ходими; артист; ёшлар мураббийси; журналист; ирригатор; ихтирочи; маданият ходими; меъмор; пахтакор; пиллачи, санъат ходими; соғликни сақлаш ходими; спорт устаси; спортчи; транспорт ходими; халқ таълим ходими; чорвадор; юрист; қишлоқ хўжалиги ходими; қурувчи. Ушбу Фахрий унвонлар ЎзР Президентининг фармони билан фуқароларнинг меҳнатдаги хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун рағбатлантириш мақсадида «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги ЎзР қонунига мувофиқ мукофотланадилар. Фахрий унвонлар билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази