А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

хўжалик судлари тизимининг олий суд инстанциясини бошқарадиган мансабдор шахс. ЎзР Олий хўжалик суди раиси ЎзР Президенти тақдимномасига биноан ЎзР Олий Мажлиси Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

ЎзР Олий хўжалик суди раиси “Судлар тўғрисида” ги қонунга биноан судья ва процессуал ваколатларни амалга оширади:

ЎзР Олий хўжалик суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади; хўжалик судларининг ҳал қилувчи қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади; суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади; хўжалик судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради; ЎзР Олий хўжалик Пленумининг тушунтиришлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширишни ташкил этади; ишни бир хўжалик судидан бошқа хўжалик судига олиб бериш масаласини ҳал қилади; ЎзР хўжалик суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади; ЎзР Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати муҳокамасига қонунга биноан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади; зарур ҳолларда бир ҳайъат таркибига кирувчи судьяларни бошқа ҳайъат таркибида иш кўришга жалб этади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази