А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

умумий юрисдикция судларининг олий инстанциясини бошқарадиган мансабдор шахс.

ЎзР Олий суди раиси ЎзР Президенти тақдимномасига биноан ЎзР Олий Мажлиси Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

Унинг асосий ваколатларига қуйидагилар киради:

Олий суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади; судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади; суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади; судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлар, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради; ЎзР Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади, уларнинг умумий масалалар бўйича қабул қилган қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади; ишни бир суддан бошқа судга олиб бериш масаласини ҳал қилади; Пленум ва Раёсат муҳокамасига қонунга биноан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади;

ЎзР Олий суди Пленуми тушунтиришларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида ЎзР Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади; қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ЎзР Конституциясига мувофиқ эмаслиги ҳақида ЎзР Конституциявий судига тақдимномалар киритади; ЎзР Олий суди Раёсати таркиби, судлов ҳайъатларининг ҳамда умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати таркиби ва раислари тўғрисида ЎзР Олий Суди Пленумига тақдимномалар киритади; ЎзР судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади; Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди; ЎзР Олий суди ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; ЎзР Олий судининг штат жадвалини тақсимлайди; буйруқлар ва фармойишлар чиқаради; фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади: қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази