А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Сенати томонидан сайланадиган ва Конституциявий суд ишини бошқарадиган мансабдор шахс.

ЎзР Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Сенати Конституциявий суд раиси ва судьяларини беш йиллик муддатга сайлайди.

Конституциявий суднинг таркибини Конституциявий суд Раиси, Раис ўринбосари ва судьялардан иборат беш аъзо ташкил этади. Конституциявий суднинг ҳар бир судьяси якка тартибда сайланади. Олий Мажлис Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган шахс сайланган ҳисобланади.

ЎзР Конституциявий суди раиси ваколатлари:

1) Конституциявий суд муҳокамасига киритилган масалаларни тайёрлашга раҳбарлик қилади, унинг мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

2) Конституциявий суд томонидан мурожаатнома чиқаради;

3) ЎзР Олий Мажлиси давлатнинг бошқа органлари билан ўзаро муносабатларда Конституциявий суд номидан иш кўради;

4) Конституциявий суд штат жадвалини тасдиқлайди;

5) Конституциявий суд тасдиғига Конституциявий суд котибият бошлиғи номзодини киритади;

6) Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази