А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

Конституциявий суднинг ваколатига кирадиган масалаларни кўриши, уни муҳокамаси юзасидан қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжат. «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги қонунда (1995 йил 30 август) ва Конституциявий суд томонидан қабул қилинган «Иш тартиби»да Конституциявий судни мажлис ўтказиш тартиби, иш юритишини ўзига хос хусусиятлари, кўрилган масалалар юзасидан қабул қилинадиган юридик ҳужжатлар кўрсатилган.

Конституциявий суд кўраётган норматив ҳужжатнинг конституциявийлигини текшириб маълум тўхтамга келади. Бу тўхтам очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кўриб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича Конституциявий суднинг тўхтами қарор деб аталади. Қарорлар Конституциявий суд томонидан, ЎзР номидан чиқарилади. Баъзи бир масалалар юзасидан қабул қилинган конституциявий суднинг тўхтами хулоса деб аталади ёки бошқача шаклда ҳам бўлиши мумкин. ЎзР Конституциявий судининг қарорлари, хулосалари ва бошқа тўхтамлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва улар матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Конституциявий суднинг хулосаси қатъий ва унинг устидан шикоятга ўрин йўқ.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази