А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР прокуратура тизимига раҳбарлик қилувчи ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи олий мансабдор шахс.

Прокуратура тизимига раҳбарлик қилиш бўйича унинг вазифалари ва ваколатлари “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда (янги таҳрири) белгилаб қўйилган. Жумладан, ЎзР Б.П. жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган тегишли органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, ЎзР Б.П.:

ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси билан мурожаат этиши мумкин;

ЎзР Конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиши, унинг кўриб чиқиши учун масалалар киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириши мумкин;

ЎзР Олий суди Пленуми мажлисларида иштирок этади, кўрилаётган ишлар бўйича ва муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича Пленум тушунтиришлар бериши хусусида таклифлар киритади;

ЎзР Олий хўжалик суди Пленуми мажлисларида иштирок этади, муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича Пленум тушунтиришлар бериши хусусида таклифлар киритади;

ЎзР Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларни ЎзР Президентига киритади;

прокуратура органлари ходимларига даражали унвонлар беради ва олий даражали унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимнома билан ЎзР Президентига мурожаат этади;

прокуратура органлари ходимларини ЎзР давлат мукофотларига тақдим этади;

прокуратура органлари ходимларини “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирлайди;

буйруқлар чиқаради ҳамда прокуратура органларининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

чет давлатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

ЎзР Б.П. ЎзР Президенти ва ЎзР Олий Мажлиси олдида ҳисобдордир.

ЎзР Бош прокурорининг ваколат муддати - беш йил.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази