А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР прокуратура тизимининг марказий девони. Унинг асосий вазифаси барча прокуратура органлари ва муассасалари тизимига раҳбарлик қилишда ЎзР Бош прокурорига кўмаклашишдан иборат. Шунингдек энг мураккаб ва умумдавлат манфаатларига дахлдор муаммолар бўйича прокуратура вазифасини бажариш ҳам бу девоннинг муҳим вазифаси ҳисобланади.

ЎзР Б.П. га ЎзР Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган ЎзР Бош прокурори раҳбарлик қилади. У ЎзР Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган биринчи ўринбосарига, ўринбосарларига эга бўлади. ЎзР Президентининг мазкур масалалар юзасидан чиқарган фармонлари ЎзР Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади.

ЎзР Б.П. да бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар ташкил этилади. ЎзР Б.П. нинг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари, бош бошқармалар, бошқармалар, бўлимларнинг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, катта прокурорлар, прокурорлар, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ва терговчилар ЎзР Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

ЎзР Б.П. ҳузурида Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ташкил этилган.

ЎзР Б.П. да ЎзР Бош прокурори (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, прокуратура органларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Унинг таркиби ЎзР Президенти томонидан тасдиқланади. Ҳайъат маслаҳат органидир.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази