А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган ва қонунда белгиланган тартибда кўрсатилиб, рўйхатга олинган Ўзбекистон фуқароси. ЎзР П. Номзод кўрсатиш ҳуқуқи сайловгача олти ой олдин Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган сиёсий партияларга, шунингдек Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимият вакиллик органларига берилган. Номзод Марказий сайлов комиссиясида рўйхатга олинади.

П.н. ҳуқуқлари кафолатланади. Булар:

- сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш;

- сайловолди йиғилишларда сўзга чиқиш;

- телевидения, радио кўрсатувларида қатнашиш;

- сайлов компаниясида қатнашиш вақтида ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишидан озод бўлиши;

- номзод рўйхатга олингач республика ҳудудида транспорт хизматидан бепул фойдаланиши мумкин. Номзод ЎзР Бош прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки суд томонидан тайинланадиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Номзодни мажбурий келтириш, шахсий буюмларини, юкини, транспортини, турар жойи ва хизмат биноларини кўрикдан ўтказиш мумкин эмас.

Қуйидагилар ЎзР П.н. этиб рўйхатга олинмайди:

- қасддан содир этилган жиноятлари учун илгари судланган фуқаролар;

- ўзларига нисбатан жиноят қўзғатилганлиги учун қонун томонидан тақиб этилаётган фуқаролар;

- диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари;

- П.н. лар ўн беш нафарга қадар ишончли вакилларига ҳам эга бўлади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази