А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

баҳслашаётган томонларнинг келишувига кўра (қоида тариқасида, ишончга сазовор мутахассислардан) тузиладиган судлов таркибидир. Унга мазкур томонлар ўз ўрталарида чиққан низони моҳиятига кўра ҳал қилишни топширадилар. Умумий юрисдикция судларининг ваколатларига кирувчи меҳнат муносабат...


ЎзР прокуратура органлари тизимига кирувчи ихтисослаштирилган прокуратура. Бу прокуратура тизими вилоят прокуратураларига тенглаштирилган ЎзР Ҳарбий прокуратураси, туман прокуратураларига тенглаштиришган ҳарбий округлар прокуратуралари, ҳудудий ҳарбий прокуратуралардан иборат.


ЎзР Қуролли Кучларда, бошқа қўшинларда суд ҳокимиятини амалга оширишга ваколатли суд. Илгари ҳарбий трибунал деб аталарди.

Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом ЎзР Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги қарори билан тасдиқланган. Унга кўра, Ҳарбий ...


ЎзР фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариши борасидаги давлат хизматининг алоҳида тури. Ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар ҳарбий хизматчилар ҳисобланадилар. 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ЎзР Қо...


ЎзР Олий судининг асосий таркибий бўлинмаларидан бири. Бошқа судлов ҳайъатлари қатори Ҳарбий ҳайъат: ишларни биринчи инстанцияда, апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида кўради; суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради; қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ...


(ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ) - Осиёнинг жанубида, Ҳиндистон оролида жойлашган давлат. Узоқ йиллар Англия колонияси бўлган ва 15 август 1947 йилда мустақиллик эълон қилинган. Пойтахти - Деҳли шаҳри. Ҳ. Федератив, парламентар республика. 26-штат ҳамда 6-та Иттифоқ ҳудудидан ташкил топган. Ш...


одамларни, моддий объектларни, ҳудудларни бошқариш, уларга ҳукмронлик қилиш, уларни тасарруф этиш имконияти. Ҳ. обрў-эътибор, нуфуз, сўз, ҳужжат, ҳаракат, шу жумладан мажбурлаш орқали амалга оширилади (қаранг: Давлат ҳокимияти, Қонун чиқарувчи ҳокимият. Ижро этувчи ҳокимият. Сиёсий ҳо...


Конституциявий ҳуқуқ, ҳамда жиноят ҳуқуқида, Ҳ.в. - ҳуқуқни муҳофаза этувчи ёки назорат қилувчи органда мансабдор шахс, ҳамда белгиланган тартибда ўзига тўғридан-тўғри хизмат бўйсинувига эга бўлмаган шахсларга нисбатан фармойиш бериш ваколатига эга бўлган ўзга мансабдор шахс (қ.: ЎзР ...


давлатда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг конституцияда мустаҳкамланган ва (ёки) амалда таркиб топган умумий ҳолати ва ваколатларининг ўзаро нисбати.

...

қ.: Маъмурий-ҳудудий бирлик. Маъмурий-ҳудудий тузилиш.

...

қ.: Давлат яхлитлиги.

...

суд томонидан судланувчига нисбатан айби бор ёки йўқлигини ва қандай чора кўриш бўйича жиноий ишларни кўриб чиқиб, ҳал қилишда чиқариладиган қарор. Унинг икки тури фарқланади: айблов ва оқлов ҳукмлари. Судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд Ўз...


суд ҳукмини ижро этиш фаолияти. Суд ҳукмини ижро этиш масалалари ЎзР ЖПКнинг 528, 529, 531-моддаларида белгиланган.

Суд ҳукми уни устидан аппелляция шикояти бериш ва протест билдириш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Аппелляция шикояти берилган ёки протест би...


демократия шароитида парламентда, аниқроғи унинг қуйи палатасида кўпчилик депутатлик мандатига эга бўлган ва шунинг учун ҳукуматни шакллантиришга таъсир этадиган партия.

Ушбу ҳолатда ҳукумат мазкур партиянинг вакилларидан тузилади ва у бир партиялик ҳукумат бўлиб ҳис...


давлатнинг ёки федератив давлатдаги субъектнинг марказий ижро этувчи органи. Бу ном турли давлатларда турлича аталади, масалан, Россия, Чехия ва бошқа давлатларда ҳукумат, Ҳиндистонда Вазирлар кенгаши, Японияда Маҳкама, ХХР да -Давлат кенгаши, КХДРда-Маъмурий кенгаш ва ҳоказо. Ўзбекис...


давлатнинг ҳукуматига бошчилик қилувчи шахсларнинг умумлаштирилган номи. Турли давлатларнинг конституцияларида қўлланиладиган номлар орасида ҳукумат раиси, вазирлар кенгаши раиси, вазирлар маҳкамаси раиси, канцлер, бош вазир сингари сўз бирикмалари кўпроқ учрайди.

Ма...


ҳукумат қарори бўйича ёки ҳукумат тўғрисидаги қонунга асосан тузиладиган ва нисбатан тор доирадаги: Раис, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек баъзи асосий вазирликлар вазирларидан иборат таркибда ишлайдиган ишчи орган. Ҳукумат раёсати ҳукуматга қараганда тез - тез йиғ...


давлатнинг иродасини ифодалайдиган ва унинг куч билан ҳимоя қиладиган умумий мажбурий нормалар мажмуаси (тизими). Ҳуқуқ тўғрисидаги бундай тасаввур мамлакатимиз юридик адабиётидагина эмас, хорижий юридик адабиётида ҳам жуда кенг тарқалган.

Ҳуқуқни ижтимоий ҳодиса ва ...


давлат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, унинг фаоллик шаклидир. Давлат фаолиятининг бу соҳадаги бевосита мақсади ҳуқуқ нормаларини шакллантириш, уларни ўзгартириш, тўлдириш ёки бекор қилишдир.

Ҳуқуқ ижодкорлиги ўзининг ижтимоий моҳияти бўйича давлат иро...


ваколатли органга ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш таклифи билан кириш ва ҳужжат лойиҳасини тақдим этиш (яна қаранг: Ташаббус, ҳуқуқ ижодкорлиги. Қонунчилик ташаббуси).

...

Ваколатли давлат органи ёки референдум (умумхалқ овози) орқали қабул қилинган, ҳуқуқ нормаларини ўрнатувчи ҳуқуқий акт. Ҳуқуқ манбаи норматив қоидалар ва ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг ташқи шакли. Ҳуқуқ манбаи (норматив ҳужжат) бўлиб, мамлакат Конституцияси, конституциявий қонунлар, ...


давлат томонидан ўрнатиладиган ва маъқулланадиган, муайян шаклда ифодаланадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий хулқ-атвор қоидалари. Бу қоидаларни бузиш юридик жавобгарликка олиб келади. Ҳ.н. уларда мустаҳкамланган қоидаларнинг характерига қараб ҳуқу...


давлат органлари, мансабдор шахслар, алоҳида фуқаролар ва уларнинг бирлашмалари фаолиятининг ҳуқуқ нормалари маъносини очиб бериш ва уларнинг замиридаги давлат хоҳиш-иродасини аниқлашга йўналтирилган алоҳида тури. Шарҳлаш жараёнида ҳуқуқ нормасининг муайян унсурлари ҳамда ҳуқуқни қўлл...


давлат томонидан субъектив ҳуқуқлар ва юридик мажбуриятлар эгаси бўлиш лаёқатига эга деб эътироф этилган шахс ёки ташкилот. Ҳозирги юридик адабиётларда “ҳуқуқ субъекти” тушунчаси кўпинча “субъект” ёки “ҳуқуқий муносабатлар субъекти” тушунчасининг синоними сифатида қўлланилади.


ҳуқуқнинг ички тузилиши бўлиб, жамиятдаги мавжуд муносабатларга боғлиқ равишда, ҳуқуқни ташкил этиш тартибини ва таркибий қисмларини жойлашишини кўрсатиб беради. Ҳуқуқ тизими у ёки бу мамлакатдаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий мавжудлигини акс эттирувчи ҳуқуқнинг ички шакли сифатида...


ҳуқуқнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатувчи функциялар. Уларнинг реал мазмуни ва ижтимоий аҳамияти кўп жиҳатдан давлатнинг хусусияти билан белгиланади.

Ҳуқуқ давлатнинг барча органлари, мансабдор шахслари ва ташкилотлари учун мажбурий бўлган х...


ҳуқуқий қоидаларни ифодалаш ва мустаҳкамлаш ёки “ҳукмрон синфнинг қонунга айлантирилган хоҳиш-иродаси”ни ифода этиш усули.

Баъзан ҳуқуқ манбаи деб ҳам кўрсатилади. Илмий ва ўқув адабиётларида Ҳ.ш. ҳуқуқий кўрсатмаларни мустаҳкамлаш ёки “ҳукмрон синфнинг қонунга айла...


ваколат, ваколатлик ҳуқуқи, яъни давлат органи ё мансабдор шахснинг, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органининг ижтимоий муносабат бошқа қатнашчиларининг норматив юридик ҳужжатда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ваколатга эга бўлиши.

...

давлатнинг ривожланганлик даражасини белгилаб беради ва унинг қуйидаги белгилари мавжуд: а) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ва ҳар томонлама кафолатланиши; б) ҳуқуқ ва қонуннинг устуворлиги; в) қонунларнинг тўғри амал қилиши; г) фуқароларнинг давлат олдидаги масъулияти в...


ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган ижтимоий муносабат бўлиб, унинг қатнашчилари давлат томонидан ҳимоя қилинадиган ва кафолатланадиган субъектив ҳуқуқлар ва юридик мажбуриятларнинг соҳибларидир. Уларнинг ўзига хос белгилари ва хусусиятлари:

1) Ҳ.м. - ижтимоий м...


жамиятда кўп марта ва узоқ муддат қўлланилиши натижасида вужудга келган ва давлат томонидан маъқулланган феъл-атвор қоидаси, ҳ.о. нинг ўзига хос белгилари ва хусусиятлари асосан ҳуқуқий бўлмаган одатларда кўп учрайдиган белгиларга ўхшашдир. Унинг фақат бир фарқи бор, яъни ҳ.о. юридик ...


қонунийлик режими (қаранг: қонунийлик) мақсадларига унинг пировард натижаси сифатида мавжуд ҳуқуқий йўриқномаларга биноан ижтимоий муносабатлар (ҳуқуқ-тартибот) йўлга қўйилишига эришишга оид чоралар йиғиндиси. «Ҳуқуқий тартиботни сақлаш» умумий қабул қилинган «Жамоат тартибини сақлаш»...


давлат ҳокимияти ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ваколатли органидан, мансабдор шахсдан чиқадиган расмий ёзма ҳужжат бўлиб, унда ижтимоий муносабат қатнашчилари феъл-атворининг муайян қоидалари белгилаб қўйилган бўлади.

Ҳ.ҳ. норматив ҳужжатлар (қаранг: норматив юрид...


норматив юридик ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган муайян феъл-атвор, у ёки бу ҳаракатларни содир этиш имконияти. Ҳуқуқлар жисмоний шахслар - мазкур давлат фуқаролигига, чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, - давлатларга, маъмурий-ҳудудий бирликларга, маҳаллий ўзини-ўзи бош...


ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахсларининг қонун билан ўрнатилган тартибда ҳуқуқ нормасини амалга оширишининг шаклларидан бири ҳисобланади. У субъектларнинг ҳуқуқни бажаришга қаратилган хатти - ҳаракатлари мажмуидан иборат бўлади.

Давлатимиз қонунчилигига ...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази