А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

қонунда белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан қўлланиладиган, жамиятдан ажратиб сақлаш. Қ. давлат мажбурловининг энг қаттиқ чораларидан бири ҳисобланади.

Қ. - шахсни батамом ажратган шароит остида сақлашдан иборат бўлиб, бир ойдан олти ойгача мудд...


жиноят содир этганлиги муносабати билан қамоққа ҳукм қилинган шахслар учун мўлжалланган ахлоқ тузатиш муассасаси. Бундай муассасаларнинг муҳим хусусиятларидан бири - бу маҳбусларнинг қаттиқ яккалаб қўйилишидир. Уларга нисбатан умумий тартибдаги турма қамоғига ҳукм қилинганлар учун бел...


қаранг : Қамоқ.

...

1) турли хил давлат ҳокимияти органлари ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий актларнинг умумлаштирилган номи; 2) ҳозирги пайтда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш вакиллик органлари томонидан қабул қиладиган ҳуқуқий акт тур...


Бир қатор органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий ҳужжати. ЎзР Олий Мажлисининг палаталари ва Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалаларга оид ҳужжатларни қарорлар шаклида қабул қиладилар. Конституциявий суднинг тегишли ҳужжатлар ва шартномаларнинг Конституцияга мувофиқлигин...


дастлабки тергов, суриштирув ва оператив қидирув фаолиятини олиб борувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан суд ёки терговдан яшириниб юрган айбланувчи (судланувчини)ни ва жазони ўташдан ёки озодликдан маҳрум этилиш жойидан қочиб кетган, шунингдек бедарак йўқолганларни топиш уч...


(Қирғиз Республикаси) - суверен, унитар, демократик республикаси бўлиб, ҳуқуқий ва дунёвий асосларга суянган ҳолда вужудга келган. Мазкур ҳолат 1993 йилнинг 5 майида қабул қилинган Конституцияда ўз аксини топган. Унга асосан давлат тили қирғиз тили ҳисобланади. Асосий қонун рус ва бош...


бевосита демократия институти бўлиб, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш тизимида мавжуд бўлади.

ЎзР парламенти - Олий Мажлис томонидан 1999 йил 14 апрелида қабул қилинган янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ...


совет давридаги давлат ҳокимиятининг қуйи вакиллик органи.

...

ЎзР Конституциясига мувофиқ қишлоқ ва овулларда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари тизимидаги жамоа томонидан икки ярим йил муддатга сайланадиган мансабдор шахс. У фуқаролар йиғинини чақиради, раис маслаҳатчиларининг, масъул котибнинг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишла...


қишлоқ аҳолиси томонидан сайланадиган ҳудудий ўзини ўзи бошқариш жамоа органи. Қ.қ. маҳаллий аҳолини ўзини-ўзи бошқариш органи бўлиб, ўша жой аҳолисини муҳим ҳаётий масалаларини муҳокама қилади ва қарорлар қабул қилади.

...

(Қозоғистон Республикаси) - Мустақилликкача собиқ совет иттифоқи тартибидаги республика. 1991 йилдан мустақил давлат. Пойтахти - Остона шаҳри.

Конституцияси 30 август 1995 йилги республика референдумида қабул қилинган. Унга асосан Қ. демократик, дунёвий, ҳуқуқий, ижт...


1) У ёки бу ижтимоий муносабат қатнашчиларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ёки бошқа ижтимоий нормалар (урф-одатлар, анъаналар ва шу кабилар)да ифодаланган феъл-атвори меъёри, доиралари, шарт-шароитлари. Баъзан «қоидалар» категорияси мамлакатда норматив - ҳуқуқий категор...


ЎзР Конституциясида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат. Қ. лойиҳаси ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилади. Қонунчилик палатаси Қ. лойиҳасини, қоида тариқасида, бир неча ўқишда кўриб чиқади. Қ. Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчи...


қонун чиқарувчи органга қабул қилиш учун таклиф қилинаётган ёки референдумда кўришга киритиш учун тайёрланган қонуннинг матни. Қонунни тайёрлаш жараёни лойиҳани тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, унинг матнини ишлаш, дастлабки лойиҳани муҳокама қилиш ва қайта ишлаш, унинг барча ман...


давлат парламентига қонун лойиҳалари тақдим этиш ҳуқуқи. ЎзР да қонунни яратиш жараёни, Ўзбекистон Олий Мажлиси қонун чиқарувчи орган доирасида бевосита қонунчилик ташаббуси намоён бўлишидан бошланади. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи деганда конституцияда белгиланган давлат органлари, таш...


адабиётларда кенг тарқалган (жумладан, юридик адабиётларда)давлат парламентининг номи, яъни фақат давлатнинг қонунларини қабул қилиш ҳуқуқига эга қонун чиқарувчи ҳокимият органидир. Шунга мос равишда журналистлар парламент депутатларини қонун чиқарувчилар деб аташадилар, яъни бундай н...


ҳокимиятлар бўлиниши назариясига мувофиқ, давлатнинг ўзаро мувозанатлаштирилган ҳокимият шахобчаларидан бири бўлиб, давлат олий вакиллик органи томонидан қонунлар қабул қилиш ваколатининг рўёбга чиқарилишидир. У олий юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий актлар - қонунлар чиқариш б...


одамлар ижтимоий феъл-атворининг бир тури. Қ.ф.-а. нинг энг муҳим хусусияти ҳуқуқ нормаларида баён этилган талаб ва буйруқларга қатъий оғишмай амал қилишдан иборат. Одамларнинг хатти-ҳаракатлари ёки ишлари ҳуқуқий кўрсатмаларга мос келиши ёки келмаслигига қараб феъл-атворнинг қонунийл...


(лот. collisio - тўқнашув) - бир турдаги масалаларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган икки ёки ундан кўп амалдаги норматив ҳужжатларнинг тўқнашуви (бир-бирига мос келмай қолиши). Қ.к. мазкур ҳолат учун қўлланилиши лозим бўлган норматив ҳужжатни танлаш орқали ҳал этилади. Айнан ...


ваколатли органлар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан қонун матнини давлатнинг, ҳудудий бирликнинг ёки тегишли органнинг расмий нашрида эълон қилиш. Қ.н.э. - қонунни эълон қилишнинг асосий тури.

ЎзР қонунларини эълон қилиш ваколати ЎзР Президентига берилган. ЎзР Ол...


ваколатли органлар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан қонунни ҳамманинг эътибори учун расман эълон қилиш.

ЎзР қонунларини эълон қилиш ваколати ЎзР Президентига берилган. ЎзР Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун ЎзР Президенти...


умумҳуқуқий тамойиллардан бири бўлиб, унга кўра давлат томонидан кучга киритилган норматив-ҳуқуқий акт, у расмий доираларда бекор қилинмагунга қадар, расман амалда бўлади.

Қ.а.қ. тамойили, маълум бир ҳуқуқий режимни, ижтимоий ҳолатни ўрнатилганлигидан далолат беради....


қонун таъсирининг қонун кучга киришидан аввалги ҳолатларга татбиқ этилиши. Қ.о.қ.к. умумий тартибдан алоҳида ҳолат бўлиб, у қонуннинг ўзида ёки амалга киритилиши ҳақидаги ҳужжатда махсус кўрсатилиши керак. Чунончи, ЎзР ЖК 13-моддасининг 2-бандида кўрсатилишича, қилмишнинг жиноийлигини...


қонунда белгиланган фуқаролар учун кафолат ҳамда тегишли давлат органлари фаолиятининг принципи. 2004 йил 23 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 27-моддасига мувофиқ, қонун орқага қайтиш кучига эга эмас ва у амалга киритилганидан кейин юзага...


амалдаги юридик қоидаларга биноан, қонунчилик муассасаси номидан қонуннинг тўлиқ ва аниқ матнининг расмий белгиланган босма нашр ёки оммавий қўлланиладиган нашрда чоп қилиниши. Қ.э.қ. қонунчилик жараёнининг якуний босқичи бўлиб, қонунлар мазмунини кенг оммалаштириш воситаси бўлиб хизм...


давлат ҳокимияти органларининг қонунга нисбатан пастроқ юридик кучга эга бўлган ҳуқуқий акти. Қ.а. қонунга асосан ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан чиқарилади. Қ.а. лари умуммажбурий тусдаги (норматив) ва умуммажбурий тусга эга бўлмаган (норматив бўлмаган) ҳуқуқий ҳужжатларга бўлин...


ҳуқуқий ҳужжатлар тартиб босқичида қонунлардан қуйи турувчи барча ҳуқуқий ҳужжатларнинг номи (республика даражасида ЎзР Президентининг фармон ва фармойишлари, ЎзР Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ҳамда идораларнинг буйруқлари, йўриқ...


1) давлат томонидан ўз функцияларини амалга оширишнинг асосий усулларидан бири бўлиб, давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунлар чиқаришда ифодаланади; 2) ижтимоий муносабатларни тўла тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси ёки ижтимоий муносабатларнинг бир соҳаси (фуқаролик Қ....


норматив ҳужжат (юридик кучига кўра қонун)нинг бир тури. У федератив давлатга хос ва федератив давлат томонидан чиқариладиган ҳуқуқий норматив ҳужжатдир. Қонунчилик асосларининг вазифаси ижтимоий муносабатларни дастлабки тартибга солиш, уларни ривожлантириш учун асос бўлган нормаларни...


Қонунчилик палатаси фаолиятини самарали ташкил этиш, палата қўмиталари ишини мувофиқлаштириб бориш, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини режалаштириш масаласини дастлабки тарзда кўриб чиқишни ташкил этиш мақсадида тузилади. Қ.п.к. таркибига Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлар...


Қонунчилик палатасининг иши устидан раҳбарликни амалга оширадиган мансабдор шахс.

ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан ...


белгиланган тартибга мувофиқ, (ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан) қонунчилик муассасасига қонун лойиҳасини расмий киритиш. Қонунчилик ташаббуси - қонунчилик жараёнининг биринчи босқичи ҳисобланади. У тегишли қонунчилик органига қонун лойиҳасини ўзининг йиғилишида кўриб чиқи...


конституция томонидан белгиланган субъектларнинг қонун чиқарувчи органга қонун лойиҳалари ва қонунчиликка оид таклифларни тақдим этиш ҳуқуқи. Қ.т.ҳ. - субъектив ҳуқуқ бўлиб, белгиланган расмий тартиблар асосида ва шаклда амалга оширилиши мумкин. Ўз.Рда қ.т.ҳ. - бу конституцияда белгил...


давлат парламентининг қуйи палатасига қонун лойиҳаларини киритиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки шахс. Жумладан, ЎзР Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига ЎзР Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўз...


(ҳуқуқ тизими) - ҳуқуқнинг ички тузилиши, ички қурилиши (таркиби) бўлиб, у ҳуқуқнинг қандай қисмлардан иборат эканлигини ҳамда қисмлар ўртасидаги ўзаро муносабат ва нисбатни кўрсатади. Ҳ.т. жамиятда мавжуд бўлган ва доимо ривожланиб бораётган ижтимоий муносабатларнинг ифодаси бўлиб, у...


давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг ёки фуқароларнинг амалдаги норматив ҳуқуқий актларнинг ва ҳуқуқий нормаларнинг янада такомиллаштириш ва тартибга солишга йўналтирилган фаолиятидир. Қ.т. жараёнида улар ўртасидаги мавжуд зиддиятлар бартараф этилади, эскириб қолган актлар ва н...


норматив-ҳуқуқий актларни тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган фаолият бўлиб, уларни белгиланган ва ўзаро ички боғланган тизим ҳолига келтиришни англатади. Қ.т. қонуний тартибга солишни такомиллаштириш, қонунчиликни эскирган актлар ва ўзаро қарама-қарши нормала...


халқаро ҳуқуқдаги, муайян вақтдан буён турли мамлакатлар ички давлат ҳуқуқидаги тушунча. Қ. мақоми тўғрисидаги 1951 йилги халқаро Конвенция, шунингдек Қ. мақомига тааллуқли ва Конвенциянинг амал қилишини 1951 йилдан кейин рўй берган воқеалар натижасида қочоққа айланган шахсларга нисба...


Миллий йиғин 75 та депутатдан иборат бўлиб, уларнинг 50 таси 4 йил муддатга умумий сайлов асосида сайланади, 25 та депутат эса амир томонидан тайинланади. Сайлов ҳуқуқига фақат мамлакатда туғилган асл қувайтлик эркаклар эгадир.

Ҳукумат бошлиғи этиб тахт вориси бўлга...


давлат ташкилотининг тарихий биринчи ташкил топган типи бўлиб ҳисобланади. Қулдорлик давлатлари ибтидоий жамият тузумининг емирилиши ва бунинг натижасида жамиятнинг икки қарама-қарши синфи қулдорлар ва қуллар синфини вужудга келиши билан боғлиқ. Энг қадимги қулдорлик давлатларига эрам...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази