А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

1978 йилги ЎзССР Конституцияларида биринчи марта ўз ифодасини топган тушунча. Якка меҳнат фаолияти асосида фуқароларга ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигида баъзи ишларни амалга ошириш имконияти туғилди. Бу хусусий секторни вужудга келишига асос бўлди.


Кариб денгизида жойлашган орол давлат. 1962 й. 6 августда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Кингстон шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 3 графликка, графликлар эса - 14 туманга бўлинади.

Амалдаги Конституцияси 196...


Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Буюк Британиянинг собиқ «оқ мустамлакаси». 1907 йили унга доминион мақоми берилган. 1947 йилда эса у мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Веллингтон шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан ...


умумий юрисдикция судларига ва хўжалик судларига тегишли бўлган, фуқаровий ишлар бўйича қарорлар ёки жиноий ишлар бўйича қонуний кучга кирган ҳукмларнинг ҳаққонийлиги ва қонунийлигини текширишнинг процессуал қонунчилик билан назарда тутилган усулларидан биридир.

Янги...


Осиёда, Тинч океанининг ғарбий қисмидаги ороллар силсиласида (энг йириклари - Хонсю, Хоккайдо, Кюсю, Сикоку) жойлашган давлат. Пойтахти - Токио шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 47 префектурага, шу жумладан Токио, Осака ва Киото шаҳарлари префектураларига, шунингдек Окинава ...


ички ишлар органлари томонидан ЎзР ҳудудида доимий яшаш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат этган чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериладиган ҳужжат. ЎзР да яшаш гувоҳномаси қуйидагиларга берилади: ЎзР ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган...


депутатларни ва сайлаб қуйиладиган мансабдор шахсларни фуқаролар томонидан сайлашда ҳамда коллегиал органлар томонидан, шу жумладан давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вакиллик органлари томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш усули. Очиқ овоз беришдан фарқли ўлароқ, Я...


РФ субъекти, тўғридан- тўғри РФ таркибига киради, мухториятга эга. Бу миллий давлат (ёки миллий ҳудудий) тузилиш.

ЯМВ СССР МИҚ нинг 1934 йил 7 майдаги қарори билан ташкил топган. СССР ва РСФСР Конституциясига асосан мухтор вилоятлар РСФСР ва бир вақтнинг ўзида ўлкала...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази