А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(Чад Республикаси) - Марказий Африкада жойлашган давлат. 1960 й. 11 августда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Нжамен шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 14 та префектурага бўлинади.

1975 йилги давлат тўнтаришидан бошлаб, ҳокимият икки мухолиф гуруҳ - ...


конституция ёки бошқа ҳуқуқий актларда кўзда тутилган парламент ёки бошқа вакиллик органининг ваколат муддатидир. Депутатларга сайловлар ўтказиш - бу парламентини ёки бошқа вакиллик органнинг кейинги чақириқгача бўлган сайловидир. Мас., янги чақириқ Олий Мажлис биринчи йиғилишининг би...


Давлат чегарасини кесиб ўтиш, яъни унга кириш ёки ундан чиқиш жойи. Чегара пунктида чегара хизмати, божхона , миграция хизмати, санитария - эпидемиология назорати бўлинмалари бўлади.

...

музокаралар жараёнида давлатлар ўртасида уларнинг вакиллари томонидан чегара чизиқларини умумий йўналишларини белгилаб олиш. Бунда кўриб чиқилаётган чегара чизиқлари харитада белгилаб олинади. Чегараларни делимитацияси тўғрисидаги қарор давлатларнинг чегара масалалари бўйича тузилган ...


чегаралар делимитацияси ўтказилгандан кейинги босқич: жойнинг ўзида давлатлар ўртасида чегара белгиларини ўрнатиш орқали чегараларни ўтказиш. Чегаралар демаркацияси икки давлат вакиллари иштирокида жойни суратга олиш ва чегара ўрнини топографик картасини тузиш билан амалга оширилади. ...


муомалада бўлиб турган ҳамда хорижий давлат қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатларнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгил...


бир давлат ҳудудида бўлиб туриб, бошқа давлатга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган шахслар. Чет элликларга агар улар монархия давлатига тегишли бўлса, хорижий мансуб (подданный), республика шаклидаги давлатга мансуб бўлса хорижий фуқаро деган атамалар ишлатилади.

...

(Чехия Республикаси) - Марказий Европада жойлашган давлат. Чехия ва Словакия Федератив Республикаси таркибидан Чехия ва Словакия республикаларининг ажралиши натижасида ташкил топган (1992 й. 31 декабрь). Пойтахти - Прага шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 75 туман (шу жумлада...


(Чили Республикаси) - Жанубий Американинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган давлат. 1810 й. 18 сентябрда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Сантьяго шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 13 вилоят (шу жумладан пойтахт)га, вилоятлар эса - 50 провинцияга бўлинади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази