А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

давлат органлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқларига қонунда белгиланган тартибда чеклашлар жорий этишга, шунингдек уларнинг ...


(Фаластин давлати) - Осиёда Яқин Шарқдаги давлат тузилмаси. У 1988 йил 15 ноябрда Фаластин Миллий Кенгашининг Жазойир шаҳридаги сессиясида эълон қилинган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 181-сон қарорига биноан 1947 йил 29 ноябрда Буюк Британиянинг Фаластинга олган мандати т...


конституциявий ва маъмурий ҳуқуқда давлат ҳокимияти ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш тизимининг органи ёки мансабдор шахснинг ўз ваколати доирасида чиқарган ва барчага мажбурий бўлган акти ҳисобланади. Ф., одатда, муайян хусусий ҳолларга оид бўлиб, ижро этилиш билан унинг ҳаракати туга...


ЎзР Президентининг ҳуқуқий ҳужжати.

ЎзР Конституциясининг 94-моддасига мувофиқ, ЎзР нинг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқар...


федерал давлатда федерация субъекти таркибига кирмайдиган, федерал органларнинг ёки улар томонидан тайинланган шахсларнинг бевосита бошқарувида бўлган ҳудуд. Ф.ҳ. Австралия, Бразилия, Венесуэла, Мексика, АҚШ ва бошқа давлатларда мавжуд. Федерал ҳудудларнинг бир нечта турлари фарқланад...


конституциявий ҳуқуқда давлат тузилиши шаклларидан бири (бошқа бир шакли - унитаризм, ёки унитар давлат). Ф. нинг моҳияти: а) давлат ички тузилмасининг хусусиятида; б) марказ билан федератив давлат қисмлари ўртасидаги алоқаларнинг хусусиятида; в) марказ ҳамда федератив давлат субъектл...


федератив давлат тузилишига эга республика (қ.: Федерализм. Давлат тузилиши. Россия Федерацияси - Россия).

...

конституциявий ҳуқуқда давлат тузилиши шаклларидан бири. Бунда давлат Ф. субъектларидан - давлатлар, автоном миллий-давлат (миллий-ҳудудий) бирликлардан ва ҳудудий (ҳудудий-давлат) тузилмаларидан таркиб топади.

Ташкил топиш усулига кўра Ф. ўз таркибидаги субъектлар ...


федератив шартнома тузиш орқали вужудга келган федератив давлатни расмийлаштирувчи келишув, ҳужжат. Бошқа бир варианти унитар давлатнинг федератив шартнома тузиш орқали федератив давлатга айланиши.

Баъзан федерация шартномаси конституциявий федерацияга қарама-қарши қ...


тарихан қулдорлик давлатларининг ўрнига келди (жумладан феодал ҳуқуқ ҳам). Ф.д. икки йўл билан таркиб топган. Биринчи йўл-аста-секинлик билан қулдорлик тузумининг емирилиши ва унинг негизида феодал тузум асосларининг пайдо бўлиши. Бундай жараённи барча қулдорлик давлатлари ўз бошидан ...


(Фижи Суверен Демократик Республикаси) - Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган орол давлат. Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси. 1970 й. 10 октябрда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси (1987 й. 15 октябргача). Пойтахти - Сува шаҳри. Маъмурий жи...


Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир инсоннинг асосий эркинлигидан бири бўлиб, у ЎзР Конституциясининг 29-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Фикрлаш эркинлиги инсоннинг жамият, давлат ҳаёти ва ижтимоий - сиёсий муаммоларига доир фикр ва мулоҳазаларини эркин баён қилиш ҳу...


(Филиппин Республикаси) - Жануби-Шарқий Осиёда, Филиппин архипелагида жойлашган давлат. XVI асрдан - Испания мустамлакаси. 1898 й. 12 июндан - мустақил давлат, лекин 1904 й.дан 1946 й.гача АҚШ томонидан оккупация қилинган. 1946 й. 4 июлда яна мустақил республика деб эълон қилинган. По...


(Финляндия Республикаси; Суоми) - Шимолий Европада жойлашган давлат. 1809 й.дан 1917 й.гача - маълум ички мухторият ҳуқуқи билан Россия империяси таркибида. 1917 й. 6 декабрда парламент Финляндияни мустақил давлат деб эълон қилди. 1918-1919 й.ларда - Германия протекторати остида. 1919...


Атлантика океанининг жануби-ғарбий қисмида, Жанубий Америка соҳиллари яқинида жойлашган Буюк Британия мустамлакаси (1833 й.дан).

Маъмурий маркази - Порт-Стэнли шаҳри.

Баҳсли ҳудуд ҳисобланади. Оролларнинг мақоми тўғрисидаги масала ҳанузгача ҳал қил...


(Франция Республикаси) - Ғарбий Европада жойлашган давлат. Умумий бозор, Европа Ҳамжамияти (ҳозирда - Европа Иттифоқи)нинг таъсисчиси ва аъзоси, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси. Пойтахти - Париж шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 96 департаментга, шу жумладан денгиз ...


фуқаролар жамоат бирлашмаларининг шаклларидан бири - ҳаракат (оммавий ҳаракат)нинг кенг тарқалган номи.

...

конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқида жисмоний шахс саналиб, расмий жиҳатдан (яъни ҳужжатга эга бўлиб) бирон бир давлатга тегишли ҳисобланади. Фуқаро ўзи яшаб турган давлат билан доимо муносабатда бўлади. Шунга кўра фуқаронинг давлатнинг конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатла...


давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар номига фуқаролар томонидан йўлланган якка тартибдаги ёки жамоавий мурожаатларнинг ҳар хил турлари - аризалар, шикоятлар, таклифлар, илтимосномаларнин...


фуқароларнинг конституция ва қонунлар билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасида...


фуқароларнинг ўз хоҳиш-истакларини жамоа тарзда билдириш шакли бўлиб, унга кўра маълум бир гуруҳ ёки фуқаро ўз фикрларини ваколатли давлат органларига билдиради.

Фуқаролар ўз ташаббусини имзо тўплаш ёки турар жойларида йиғинлар ўтказиш орқали амалга оширишлари мумкин...


фуқаролик ва конституциявий ҳуқуқда фойдаланиладиган тушунча бўлиб, улар бир-бирига айнан мос келмайди.

Конституциявий ҳуқуқда “фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга, яъни 1948 йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси”,...


муайян давлат ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган, бирон-бир давлат фуқаролигига тегишлилиги ҳақида муайян ҳужжатга эга бўлмаган шахслар. Халқаро ҳуқуқ фанида уларни апатрид деб аташ қабул қилинган.

Қоида тариқасида фуқароликни йўқотиш қуйидаги ҳолатлард...


бу шахс билан давлат ўртасидаги барқарор ва доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқа бўлиб, бундай алоқалар инсон ва фуқароларнинг қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини тан олиш ҳамда ҳурматлашга асосланади, шунингдек уларнинг ўзаро ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларида ўз ифодасини топади. Ўз...


ҳуқуқий давлатнинг асосий ижтимоий-иқтисодий пойдевори ҳисобланади.

ЎзР Президентининг бирон-бир асари йўқки, унда “фуқаролик жамияти” атамаси тилга олинмаган бўлсин. “Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига очиқ ташқи сиёсатга эга бўл...


ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича вужудга келадиган низоларни қараб чиқиш юзасидан судда даъво тартибида ишларни кўриб чиқиб, суд фаолиятини тартибга солади. Умумий қоидага кўра, фуқаролик процессуал ҳуқуқи оила, меҳнат, ер ва молиявий соҳаларда суд жараёни иштирок...


ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб, унда мулкий муносабатларни, шунингдек шахсий номулкий муносабатларни, мажбуриятларнинг алоҳида турлари, шу жумладан, бозор муносабатлари тизимида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган турли шартномалар мазмуни, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган шахсий ва...


давлатнинг фуқаролигини тугатиш усулларидан бири. “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда шахснинг илтимосномасига кўра ЎзР фуқаролигидан чиқишга рухсат этилади.

Агар ЎзР фуқаролигидан чиқишни илтимос қилувчи шахс давлат олди...


бирон-бир давлат фуқароси (табааси) ҳисобланмайдиган шахснинг ҳуқуқий ҳолати (қаранг: Фуқаролиги бўлмаган шахс).

...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази