А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

оммавий ахборот воситаларига нисбатан қўлланиладиган шартли ва образли атама. Оммавий ахборот воситалари жамият ва давлатда ишларнинг боришига жиддий таъсир кўрсатишига урғу беради. Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд бўғинлари тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ҳокимия...


давлат ҳудудининг у ёки бу қисмини президентнинг бевосита бошқарувига ўтказиш. Тўғридан-тўғри президентлик бошқаруви киритилишининг асоси бўлиб, давлатнинг маълум ҳудудида нотинчлик ҳолати ва мазкур ҳудуднинг маҳаллий ҳокимият органлари фуқароларнинг ҳаёти ва тартибни таъминлашга ноқо...


фуқароларнинг турли вакиллик органларига депутатларни ва сайланадиган мансабдор шахсларни бевосита сайлаш ҳуқуқидир.

...

қаранг: сайловлар.

...

ХVIII асрда француз гуманистларининг таълимотидан конституциявий лексиконга кириб келган категория бўлиб, унга кўра ҳар бир инсон туғилгандан бошлаб (бошқача айтганда, табиат қонунига кўра, табиий тирик организм) маълум бир ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, улар ажралмасдир ва уларга ...


(Хитой Республикаси) - XIII асрдан Хитой провинцияси. 1949 й.да “мустақил давлат” бўлиб ажралиб чиққан. ХХР мазкур давлат тузилмасини ҳанузгача ўз провинцияси деб ҳисоблайди ва “бир давлат - икки тузум” принципига кўра тинч бирлашиш курсини эълон қилган. Маъмурий маркази - Тайбей шаҳр...


(Тайланд Қироллиги) - Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган давлат. XIII асрдан мавжуд. Пойтахти - Бангкок шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 73 провинцияга бўлинади.

Амалдаги Конституцияси 1991 й. 9 декабрда қабул қилинган. Унга кейинчалик тузатишлар киритилган. <...


фуқароларнинг давлат органлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг, жамоат ташкилотларининг маъмурияти ва мансабдор шахсларга мурожаат қилишининг бир тури.

Фуқаро томонидан таклиф бериш агарда давлатда ёки унинг муайян ҳудудид...


(Танзания Бирлашган Республикаси) - Шарқий Африкада жойлашган давлат. 1964 й. 26 апрелда Танганьика Республикаси билан Занзибар ва Пемба Халқ Республикасининг қўшилиши натижасида ташкил топган. Пойтахти - Дар-ус-Салом (бўлажак пойтахти - Додома ш.) шаҳри.

Маъмурий жи...


вояга етмаганлар озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтовчи жой:

Т.к. ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган маҳкумлар, одатда каттароқ ёшдаги маҳкумлардан алоҳида сақланади (ЎзР ЖИК, 124-модда).

Т.к. умумий тарбия колонияларига ва кучайтирилган тартибли к...


инсонни туғилган, яшайдиган, яшаган, инсонни шахс бўлиб шаклланишига, онги, дунёқарашини қай даражада бўлишига таъсир қилган макон.

Ватан, мамлакат синоними сифатида ҳам ишлатилади. Бизнинг халқимизда ватан киндик қони тўкилган жой деб, унинг туғилиши билан боғланади...


конституциявий ҳуқуқда кенг қўлланиладиган, бирор давлат, орган, мансабдор шахс шуғулланадиган масалаларни, соҳаларни, жабҳаларни англатадиган атама.

Масалан, ЎзР Конституциясида “тасарруф” атамаси бевосита қўлланилмаган бўлса ҳам, лекин унинг 78-моддасида ЎзР Олий М...


тегишлича давлатнинг, маъмурий-ҳудудий бирликнинг, давлат ҳокимияти органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларига, яъни ихтиёрига киритилган масалалар.

ЎзР Конституциясининг 100-моддасига мувофиқ, маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидаги...


давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда конституциявий ҳуқуқ фанларида баъзан давлат органлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини конституцияга мувофиқ ҳолатга келтириш (шакллантириш ва ичдан ташкил этиш) ҳамда мазкур фаолият тартиби (жараёни, тартиб-қоидалари) билан боғли...


давлат томонидан халқаро майдонда ҳал қилинадиган ташқи сиёсий (яъни бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан сиёсий муносабатлар), ташқи иқтисодий (қаранг: Ташқи иқтисодий фаолият), шунингдек қисман ҳарбий тусдаги масалаларнинг умумлашган номи.

...

1991 йил 14 июнда қабул қилинган, 2000 йил 26 майда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб янги таҳририда тасдиқланган “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги ЎзР Қонунига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолият деганда, ЎзР юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний...


хавфсизликни таъминлаш кучларининг таркибий қисми сифатида давлат томонидан махсус тузиладиган, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаши лозим бўлган органлар мажмуи.

...

мавжуд, ўрнатилган қонунлардан фойдаланган ҳолда, жамият, давлат ва шахснинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус тузилган давлат органларининг йиғиндиси.

...

тегишли давлатда ишлаб чиқарилган товарларни олди-сотди қоидалари бўйича бошқа мамлакатларга экспорт қилиш (олиб чиқиш) ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларни тегишли давлатга импорт қилиш (олиб кириш).

“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги ЎзР Қонуни (ян...


давлатнинг бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар билан муносабатларининг бутун мажмуи, шунингдек давлатнинг халқаро муносабатлардаги умумий тутган йўли. “Ташқи сиёсат” атамаси давлатларнинг конституцияларида ҳам, бошқа норматив - ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам қўлланилади. Баъзан конституцияг...


янги органни тузиш, ҳуқуқ институтини шакллантириш.

...

масаласини у ёки бу давлат органи,ўз ўзини бошқариш органлари ваколатига тегишлилиги.

...

ваколатли давлат органларининг тезкор бўлимлари фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда мол-мулкини ҳимоя қилиш, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш орқали ошкора ва махфий тарзда амалга оширувчи фаолият тури.


тенг сайлов ҳуқуқининг маъноси шундан иборатки, ҳар бир фуқаро - сайловчи бир овозга эга; сайловда ҳамма тенг асосларда қатнашади; аёллар ва эркаклар т.с.ҳ. ларига эга; ҳарбий хизматчилар барча бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайлов ҳуқуқларидан фойдаланадилар; ҳеч ким сайловда бош...


Ўзбекистонда инсон ва фуқаролик мақомининг конституциявий принципларидан биридир.

ЎзР Конституциясининг 18 - моддасига биноан “Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқи...


бир неча юз йиллар давомида аниқ бир тўхтамга келинмаган, музокаралар ва курашлар олиб борилаётган, кенг тарқалган ижтимоий-сиёсий категориядир.

Тенгликнинг предмети бўлиб инсоннинг инсон билан тенглиги ҳисобланади.

Тенглик икки асосий хусусиятга ...


қаранг: дастлабки тергов.

...

жиноятни содир этишда гумон қилинаётган ва айбланаётган, суриштирув ва тергов органлари томонидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётган шахсларни сақлаш учун махсус жиҳозланган қамоқхонага ўхшаш алоҳида жой.

...

жиноят процессуал қонунчилиги томонидан жиноятларни аниқлаш ва очиш, уларнинг содир этилишида айбдор бўлган шахсларни фош этиш бўйича фаолиятнинг турларини белгилаш учун фойдаланиладиган атама (қаранг: Суриштирув. Дастлабки тергов).

...

жиноятни содир этишда айбланаётган шахсларни қилмишларини очиб ташлаб, жиноятни ўз вақтида очилишига кўмаклашувчи, жиноят - процессуал қонунчилиги билан тартибга солинадиган фаолият юритишни бир турини англатиш учун фойдаланадиган ибора (қаранг: Суриштирув, дастлабки тергов).

...

дастлабки терговни олиб боришга ваколатли бўлган прокуратура, ички ишлар органларининг ва миллий хавфсизлик хизматининг мансабдор шахси.

ЎзР нинг Жиноят - процессуал кодексининг 36-моддасига кўра, терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад э...


ЎзР Конституциясининг 40-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларидан бири.

ЎзР фуқароларининг ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши учун маълум шароитлар яратилган. Етарли малакали тиббий мутахассислар, замонавий тиббий ускуналари, самарали дори-дармонла...


ижтимоий фанларда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда қўлланиладиган, номи тегишли давлат ёки миллий-давлат тузилмасини номлаш учун асос бўлган миллатнинг тавсифи.

...

(Тоголез Республикаси) - Ғарбий Африкадаги давлат. 1960 й. 27 апрелда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Ломе шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 5 вилоятга, вилоятлар эса 21 префектурага бўлинади.

Амалдаги Конституцияси 1992 й. 27 апрель референдумида ...


(Тожикистон Республикаси) - 1994 й. 7 ноябрь референдумида қабул қилинган Конституциясига мувофиқ, суверен демократик, ҳуқуқий, дунёвий ва унитар давлат. Т. - ижтимоий давлат: унинг сиёсати инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши ва эркин ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитлар яратишга й...


Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган орол давлат. Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси. Марказлаштирилган давлат 1845 й.дан мавжуд бўлган. 1970 й. 4 июнда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Нукуалофа шаҳри.

Маъму...


овоз бериш ваколатини бошқа шахсга топшириш сайлов тизими билан боғлиқ бўлган тушунча. Т.о. - пропорционал (мутаносиб) сайлов тизимининг бир тури бўлиб, унда сайловчи сайлов рўйхатида, биринчидан, ўзи афзал кўрган номзодни белгилайди, иккинчидан, биринчи номзод сайланмай қолган тақдир...


француз тилидан ўзлаштирилган, “суд” сўзининг ўрнига кенг қўлланиладиган атама. 1992 й.гача ҳарбий судлар ҳам трибунал деб аталар эди. Ҳозирги вақтда судлар мазкур ном билан аталмайди.

...

(Тринидад ва Тобаго Республикаси) - Жанубий Америкада, Кариб денгизининг шимоли-шарқий соҳилида жойлашган орол давлат. 1962 й. 31 августда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Порт-оф-Спейн шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 9 графликк...


гуманитар фанларда қўлланиладиган тушунча бўлиб, конституциявий ҳуқуққа асосан ҳудудда тарихан биринчи бўлиб жойлашган, шунинг учун ҳам мазкур ҳудудга нисбатан ҳуқуқларга эга миллат тушунилади. Туб (асосий) миллат атамаси (тушунчаси) кўпгина ҳолатларда давлат ёки миллий - давлат бирла...


чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат бошлиғи номига илтимоснома (ариза) тақдим этиш орқали давлат фуқаролигини олиш тартибининг номи (яна қ.: Фуқаролик. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги. Фуқароликни олиш. Натурализация).

...

Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида, Тувалу архипелагида жойлашган орол давлат. Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси. 1978 й. 1 октябрда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Фунафути шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 8 орол ҳудудий ...


озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталадиган жой. ЎзР ЖИКга биноан колонияларнинг бир неча тури мавжуд бўлиб, булар: Манзил колониялари, умумий тартиб колониялар, қаттиқ тартибли колониялар, махсус тартибли колониялар ва тарбия колониялари.

Манзил колонияларида суднинг ...


қаранг: тузатиш колонияларига.

...

конституциявий ҳуқуқда:

1) давлат, муассаса, орган, бирлашма ва ш.к.ни ифодалаш;

2) давлат (давлат тузилмаси) ёки ҳудудий (ҳудудий тузилма) белгиларига эга муайян бирликни тавсифлаш учун қўлланади.

...

ўзининг тегишли семантик аҳамияти билан ҳуқуқда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда турли жиҳатлар бўйича фойдаланиладиган тушунча.

Хусусан, Т. - маъмурий ҳудудий бирликлар ҳисобланади. ЎзР ҳудуди ўзининг таркибида вилоятлар, туманлар ва шаҳарларга эга. Мана шу хусус...


умумий юрисдикция судларининг тизими остида асосий бўғини.

Унинг асосий ваколатлари-умумий юрисдикция судловчига тааллуқли бўлган кўплаб фуқаролик ва жиноий ишларни биринчи инстанцияларда (қаранг:Суд инстанцияси) кўриб чиқиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги, судл...


(Тунис Республикаси) - Шимолий Африкадаги давлат. 1956 й. 20 мартда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Тунис шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 23 вилоятга бўлинади.

Амалдаги Конституцияси 1959 й. 1 июнда қабул қилинган. Унга кейин ўзгартишлар киритилг...


ЎзР нинг Конституциясида (27-модда) ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган, бировнинг турар жойига унинг рухсатисиз киришни чекловчи тақиқ. Фақат қонунда белгиланган ҳолларда ёки суд қарорига биноан мазкур тақиқдан чекиниш мумкин.

...

(Туркия Республикаси) - Кичик Осиё ярим оролида ва Европада жойлашган давлат. Осиё қисми Анатолия деб, Европа қисми эса - Шарқий Фракия деб аталади. Пойтахти - Анқара шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 8 туман (бельге)га, туманлар эса 76 вилоятга бўлинади.

...


Т. Олий Кенгаши (Мажлис) томонидан 1992 й. 18 майда қабул қилинган Конституцияга мувофиқ, давлат бошқаруви президент республикаси шаклида амалга оширилувчи демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат (1-модда). Т. нинг давлат тили туркман тилидир. Пойтахти - Ашгабат шаҳри.


ахлоқ тузатиш муассасасининг тури. Унда ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган, шунингдек ўта хавфли жиноятчи деб топилган шахслар тайинланган жазонинг суд томонидан белгиланган қисмини ўтайдилар. Т. да умумий ва қаттиқ тартибли кол...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази