А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

қаранг: Фикрлаш ва сўз эркинлиги.

...

1) фуқаролар томонидан тўлдириладиган сўровномалар (қ.: Сўровнома. Сўровномали аниқлаш), тегишли шахслар кўчаларда, иш жойида, телефон орқали берган саволларга фуқароларнинг жавоблари ёрдамида ижтимоий аҳамиятга молик муайян масала юзасидан аҳолининг фикрини (жамоатчилик фикрини) аниқ...


давлат аппарати ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимида ё аҳоли томонидан ёхуд давлат ҳокимияти ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вакиллик органи томонидан сайланиш натижасида эгалланадиган лавозим. Мас., бу халқ томонидан сайланадиган ЎзР Президенти лавозимидир.

Фуқа...


аҳоли ёки бошқа орган томонидан сайлов йўли билан ташкил этиладиган давлат органи, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи, жамоатчилик органи.

...

давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини тузиш ҳамда таркибини белгилашнинг (ички ўзини ўзи ташкил этишнинг) аҳоли томонидан депутатларни ва аҳоли ёки вакиллик органлари томонидан тегишли мансабдор шахсларни сайлашдан иборат усулларидан бири. Мас., Қонунчилик палата...


сайловларда депутатликка ёки сайлаб қўйиладиган лавозимга номзод сифатида иштирок этиш.

...

давлатнинг ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахсларини сайлаш учун аҳоли томонидан сайланадиган фуқаро. Хусусан, АҚШда сайловчилар сайлашга вакил қилинганларни, улар эса - АҚШ Президентини сайлайдилар.

...

давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқаларни ташкил этишнинг уларни аҳоли ёки бошқа орган томонидан сайлашдан иборат усули. Кўпроқ С. тушунчаси давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг депутатлари ва мансабдор шахслари...


айрим мамлакатларда депутатликка номзодлар ёки сайлаб қўйиладиган давлат ёхуд муниципал лавозимларига номзодлар кўрсатиш орқали сайловларда иштирок этиш ҳамда уларнинг сайланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган усуллар билан курашиш мақсадида икки ва ундан ортиқ сайлов бирлашмасинин...


алоҳида мамлакатларда қонунчилик билан белгиланган конституциявий-ҳуқуқий жавобгарлик чорасининг тури. Сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш - ҳам сайлаш, ҳам сайланиш ҳуқуқига татбиқ қилиниши мумкин. С.ҳ.м.қ. - бу Конституция ёки сайлов қонунчилиги билан назарда тутилган махсус таъсир чораси...


сайловчининг бирин-кетин амалга оширадиган ҳаракатлари мажмуи: овоз бериш биносида участка сайлов комиссияси аъзосидан сайлов бюллетенини олиш; сайлов бюллетенини тўлдириш; сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлаш.

Расмий жиҳатдан олганда, овоз бериш ҳодисаси сайлов...


тегишли сайлов комиссияси томонидан сайлов чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган кўп сонли қоидабузарликлар туфайли с.ҳ.э.д.т. тўғрисида қарор қабул қилиш. Сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда қонунда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин такрорий с...


сайловчининг сайловда овоз бериш йўли билан у ёки бу депутатликка ёки сайлаб қўйиладиган лавозимга номзодга ёхуд сайлов рўйхатига афзаллик бериш ҳуқуқини англатувчи тушунча. Ўз овозини бериш - сайлов участкасига келиш, сайлов бюллетенини тўлдириш, яъни сайловчи ўзи бошқалардан афзал д...


айрим мамлакатлар тажрибасида учрайдиган нормасмий ёки рўйхатга олинадиган сайловчилар бирлашмаси (уюшмаси). Унинг мақсади сайловларни демократик ўтишини таъминлаш, сайлов тадбирлари ҳақида кенг оммани хабардор қилиб бориши ёки алоҳида номзодларни, сиёсий партия ва ҳаракатларни қўллаб...


қаранг: сайловчиларга.

...

сайлов иштирокчилари - сайлов ҳуқуқига эга вояга етган фуқаролар рўйхати. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўладиган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг фамилиялари С.р. га киритилади...


депутат императив мандатининг жиҳатларидан бири (қ.: Депутат). Унинг моҳияти шундаки, депутат ўз сайловчиларининг хоҳиш-иродаси ва топшириқлари билан боғлиқ бўлади, мазкур топшириқларнинг бажарилиши учун улар олдида жавоб беради. Депутат ўз иши тўғрисида сайловчиларга ҳисобот беришга ...


(Эль-Сальвадор Республикаси) - Марказий Америкада жойлашган давлат, 1821 йилнинг 15 сентябрида мустақилликка эришган. Пойтахти - Сан - Сальвадор шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши 14 та департаментдан иборат.

1983 йилнинг декабрида Конституция қабул қ...


(САН-МАРИНО РЕСПУБЛИКАСИ) - Италия ҳудуди ичида, Апенини ярим оролида жойлашган Европадаги давлат. Европа ва жаҳондаги республика бошқарув шаклидаги эга қадимий давлат. Ривоятларга кўра эрамизнинг 301 йили Далмациялик насроний муқаддас Марино томонидан асос солинган. Биринчи марта «Са...


(САН-ТОМЕ ВА ПРИНСИПИ ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ) - Марказий Африканинг ғарбий қирғоғи, Гвинея қўлтиғида жойлашган орол давлат. 1975 йилнинг 12 июлида мустақиллигини эълон қилган. Пойтахти - Сан-Томе шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши - еттита округдан иборат.


юридик норманинг мантиқий якунловчи таркибий қисмидир. Унда жамият, давлат, шахснинг ҳуқуқий нормани бузувчиларга нисбатан салбий муносабати ифодаланади. Демак, санкция - ҳуқуқ нормасини бажармаганлик учун давлат органлари қўллайдиган мажбурлов чораси. Ҳуқуқ нормаларига онгли равишда,...


Осиёдаги, яъни Арабистон ярим оролида жойлашган давлат. Ягона Саудия Арабистони давлати 1902 - 1925 йилларда араб амирларининг бирлашуви натижасида ташкил топган. Қирол Ибн Довуд мазкур давлатнинг асосчиси бўлиб ҳисобланади. 1932 йилнинг сентябридан давлат ҳозирги номига эга бўлди.


Жанубий Африкадаги давлат. 1978 йилнинг 13 октябрида мустақиллигини эълон қилган. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Мбабане шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий бирлик тўртта округдан иборат.

1978 йили қабул қилинган Конституцияга мувофиқ Свазиленд давлати...


(Сейшель Ороллари Республикаси) - Африканинг шарқий қирғоғи, Ҳинд океанида жойлашган орол давлат (ҳаммаси бўлиб 92 оролдан иборат). 1976 йилнинг 28 июнида мустақилликка эришган. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Виктория шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий бирлик беш округ...


ҳозирги пайтдаги кўплаб хориж мамлакатлари парламентларининг палаталаридан (юқори палата) бирининг номланиши (масалан, АҚШ Конгресси сенати, Бразилия Конгресси сенати ва ҳоказо).

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисин...


Сенат фаолиятини самарали ташкил этиш, палата қўмиталари ишини мувофиқлаштириб бориш, кун тартиби юзасидан таклифлар тайёрлаш, қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқишни ташкил этиш мақсадида тузилади. Сенат Кенгаши, палата мажлислари оралиғида, заруратга қараб тўпланади. Сенат Кенгаши...


(Сенегал Республикаси) - Ғарбий Африкада жойлашган давлат. 1960 йилнинг 20 августида мустақилликка эришган. Пойтахти - Даккар шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши 10 та вилоятлардан иборат бўлиб, улар ўз навбатида департаментлардан ташкил топган.

1963 й...


ВИНСЕНТ ВА ГРЕНАДИНА - Кичик Антил ороллари архипелагидаги давлат. Марказий Америкада жойлашган. 1979 йилнинг 27-октябрда мустақилликка эришган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Кингстаун шаҳри.

Сент - Винсент ва Гренадина Конституцияси 1978 йилнинг сентя...


КИТС ВА НЕВИС (СЕНТ-КИТС ВА НЕВИС ФЕДЕРАЦИЯСИ) - Марказий Американинг Кариб денгизини шарқий қисмида жойлашган орол давлат. 1983 йилнинг 19 сентябрида мустақилликка эришган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Бастер шаҳри.

1982 йилнинг 16 мартида тасдиқлан...


ЛЮСИЯ - Марказий Америкадаги кичик Антил ороллари архипелагида жойлашган давлат. 1979 йилнинг 22 февралида мустақилликка эришган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Кастри шаҳри.

Мамлакатнинг Конституцияси 1978 йилда Лондонда бўлиб ўтган анжуманда ишлаб чиқ...


вакиллик органи ишини ташкил этиш шакли. ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ишининг муҳим ташкилий шакли сессиядир. ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари, сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг и...


вакиллик органининг раиси, кенгаши ёки президиум томонидан навбатдаги ёхуд навбатдан ташқари сессиясини ўтказиш ва депутатларга хабар бериш учун қабул қиладиган қарори.

...

бирор-бир давлатнинг маълум бир ҳудудида яшовчи аҳолини ёки давлат ҳокимияти органи чиқарган қарорига кўра ўша аҳоли яшовчи ҳудудни давлатдан ажралиб чиқиши; давлатнинг бирор-бир маъмурий-ҳудудий бирлигини алоҳида ажралиб чиқиши, федератив давлатларда унинг субъектини ўша субъектда яш...


тегишли шахсга давлат ҳудудида чекланмаган вақт мобайнида бўлиш (яшаш), мазкур шахснинг ҳам, оила аъзоларининг ҳам шу давлат ҳимоясидан фойдаланиш имкониятини бериш. Бундай имкониятнинг берилиши умум этган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

С...


кейинги йилларда фанда ишлатила бошлаган тушунча бўлиб, у халқ ҳокимиятини амалга ошириш, жамият ва давлат ишларини бошқариш соҳасидаги барча ҳаракатларни ўз ичига олади. Бу ҳаракатлар ҳам ҳуқуқ, аввало конституциявий ҳуқуқ билан (шунинг учун ҳам «конституциявий жараён» тушунчаси кели...


жамият ва давлатни бошқариш, халқ ҳокимиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар йиғиндиси.

С.м. қисман давлат ҳуқуқий (конституциявий ҳуқуқий) муносабатлардан, қисман ноҳуқуқий ижтимоий муносабатлардан иборат бўлади. Муносабатларнинг иккала гуруҳи кўпинча бир - б...


сиёсий муносабатларнинг у ёки бу қатнашчилари фойдаланадиган сиёсий ҳаёт қоидаси. Айрим сиёсий одатлар норматив ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирилмагунча шу тарзда қўлланилаверади. Улар норматив ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирилган вақтдан бошлаб ҳуқуқий нормаларга айланади. Бошқа сиёсий одатлар...


кимнингдир нуқтаи назари ёки мойиллигининг қандай сиёсий тусига эга эканлигини бўрттириб кўрсатиш учун ишлатиладиган ибора. Масалан, маърузани сиёсий оҳангдорликка эга деб баҳолаш нотиқ бирон-бир муайян сиёсий қарашга эътиборни қаратганлигини ёхуд у ёки бу ғояга ўзининг мойил эканлиги...


муайян давлатда турли мафкуравий оқимларнинг ва уларнинг фикрини ифодаловчи жамоат бирлашмалари, шу жумладан сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг мавжуд бўлиш имконияти.

ЎзР Конституциясининг 12-моддаси сиёсий плюрализм асосини ташкил этади. Мазкур моддада ЎзР да ижтим...


мамлакатдаги сиёсий ва аввало давлат ҳокимиятининг ҳақиқий характери ва ташкил этилиши, у ёки бу давлат институтлари ( президент, парламент, парламент муҳолифати, судлар, конституциявий суд, идоравий аппарат, армия ва шу кабилар) нинг роли; фуқароларнинг демократик ҳуқуқлари ва эркинл...


жамоат бирлашмаси бўлиб, ўз олдига жамоат ва давлат жараёнларига таъсир ўтказиш, ваколатли органлар депутатлари ва сайлаб қуйиладиган мансабдор шахсларни сайлашда қатнашиш, улар орқали эса давлат ҳокимиятини ва маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни амалга оширишга таъсир ўтказиш мақсадини қўя...


тегишли жамият ва давлатдаги ҳокимиятнинг ташкил этилиш характери, унинг тартибот тизими, оммавий ишларни бошқаришда давлат ва жамоат негизларининг нисбати, шахснинг ҳолати, реал амалдаги сиёсий режим.

...

жамият ва давлатни бошқариш, шу муносабат билан вужудга келадиган ишлар ва муаммоларни ҳал этиш сиёсий ҳаёт қатнашчиларининг бир- бирига таъсири сабабли юзага келадиган муносабатлар йиғиндиси. Давлат, маъмурий ҳудуд, давлат органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий па...


жамият ва давлат идора қилиш соҳасидаги ваколат ҳамда фаолият. Сиёсий ҳокимиятнинг белгилари бўлиб, мамлакат ҳудудида мажбурлов органлари (полиция, армия, махсус хизмат) кучларидан ошкора фойдаланиш, сиёсий ҳокимиятнинг қарорлари фуқаролар, ташкилотлар ва ҳокимиятнинг бошқа турлари уч...


фуқароларнинг сиёсий ҳаёт, давлат ишларини бошқариш соҳасида амалга ошириладиган асосий ҳуқуқ - ЎзР Конституциясининг 8-бобида мустаҳкамланган. Бу гуруҳ фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларига қуйидаги ҳуқуқлар киради: жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакилл...


(СИНГАПУР РЕСПУБЛИКАСИ) - Жанубий - Шарқий Осиёда жойлашган давлат. 1965 йилнинг 9 августида Сингапур Малайзия Федерацияси таркибидан ажралиб чиқиб, мустақил давлатчиликка асос солди. Давлат бошқарув шакли 1965 йилда қабул қилинган ва кейинчалик ўзгартиришлар киритилган Конституцияга ...


(СИРИЯ АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ) - Осиёнинг Жануби - Ғарбида жойлашган давлат. 1943 йили мустақилликка эришган. 1946 йилнинг 17 апрелида чет давлатларнинг (Франция) қўшинлари олиб чиқиб кетилиши муносабати билан, бу кун миллий байрам, Эвакуация куни нишонланади. Пойтахти - Дамашқ шаҳри.

<...

(Словакия Республикаси) –Марказий Европада жойлашган давлат. 1992 йилнинг 17 июлида Словакия Республикасининг суверенитети тўғрисида Декларация қабул қилиниб, унга кўра Чехославакия Федератив Республикасининг барҳам топиши ва 1992 йилнинг 31 декабригача Федерация ўрнида икки мустақил ...


(СЛОВЕНИЯ РЕСПУБЛИКАСИ) - Болқон ярим оролининг шимолий-ғарбидаги давлат. 1991 йилгача Словения иттифоқдаги республика ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, Югославия Социалистик Федератив Республикаси таркибида эди. Словениянинг суверенитети тўғрисидаги Декларация, парламент (Скупщина) томонида...


ЎзР давлат солиқ органларининг қуйи тизимидаги (туман, шаҳар, шаҳардаги туман) тузилма. Ўз фаолиятининг Ўз.Р нинг «Давлат солиқ хизмат тўғрисида»ги қонуни (29.08.1997 й.), ЎзР нинг Солиқ кодекси (24.04.1997 й), шунингдек давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом ва бошқа норматив-ҳ...


Тинч океанининг жануби - ғарбий қисмидаги шу номдаги архипелаг давлат. Буюк Британиянинг собиқ протекторати. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. 1978 йилнинг 7 июлида мустақиллигини эълон қилган. Пойтахти - Хониара шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши 7 провинция ва битта ...


(СОМАЛИ ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ) - Африканинг Шимолий-Шарқидаги давлат. 1960 йилнинг 1 июлида мустақиллигини эълон қилган. Мазкур давлат Италия бошқаруви остида ва БМТнинг оталиғида бўлган ҳудуд Сомали ва Буюк Британиянинг собиқ протекторати Сомалиленданинг бирлашуви натижасида тузилг...


инсоннинг эркин ривожланиши ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиб берувчи давлат.

...

парламент ёки унинг палатаси раисининг номи. ЎзР да Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасини Спикер бошқаради.

С. асосан англо-саксон ҳуқуқий тизимига мансуб бўлган давлатларда шаклланган бўлиб, у парламент қуйи палатасининг раиси ҳисобланади, аксарият ҳолларда англо-с...


ижтимоий гуруҳларни ёхуд давлат органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий ҳолатини комплекс тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг умумлаштирилган номи. Бугунги кунда мазкур тушунча нисбатан кам ва фақат илмий нуқтаи назардан қўлланилади.

...

давлат органларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлашга бағишланган норматив ҳужжатлар гуруҳларининг ҳуқуқ фанида қўлланиладиган шартли номи.

...

қонунчилик (вакиллик) органи ёки бошқа коллегиал орган мажлисининг махсус хизматчилар томонидан амалга ошириладиган сўзма-сўз баёни. Бундан ташқари, С.ҳ. га сўз берилмаган мажлис иштирокчилари маърузаларининг, бошқа материаллар (масалан, киритилган қарор лойиҳалари)нинг, шунингдек тег...


сувни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга доир муносабатларни тартибга соладиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи. Бу борада 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги ЎзР Қонуни асосий ҳужжат ҳисобланади.

...

конституциявий ҳуқуқда асосан давлат, федератив тузилиши соҳаларига нисбатан давлат, федерация субъектининг ўзи, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек мамлакатдаги ташкилотлардан мустақил амалга оширувчи ваколатларини ифодалаш учун қўлланиладиган тушунча.

...

ҳокимиятнинг устунлиги, бирлиги ва мустақиллиги. Конституциявий ҳуқуқда С. нинг қуйидаги уч жиҳати (тури)ни фарқлаш қабул қилинган.

1) Халқ С. Халқ С. концепциясининг моҳияти шундан иборатки, халқ жамият ва давлатда ҳокимиятнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланади, бутун ҳ...


конституциявий ҳуқуқ фанида, баъзан - қонун ҳужжатларида ҳам қўлланиладиган тушунча. С. ни тушунишда олимлар орасида якдиллик йўқ. Айрим олимлар уни суверенитет тушунчасининг синоними деб ҳисоблайдилар, бошқа олимларнинг фикрига кўра, суверенитет - тўла шаклланган ҳодиса, С. эса - сув...


(тушунчаси, турлари) - зиммасига давлат ҳокимиятининг бўғинларидан бири - суд ҳокимиятини амалга ошириш юклатилган орган. Қонун чиқарувчи (вакиллик) ва ижро этувчи органлардан С. уни шакллантириш, судьяларга ваколатлар бериш тартиби, тегишли ишларни кўриб чиқиш тартиб-таомилларининг х...


судлар, қоида тарзида, коллегиал тарзда қабул қилувчи қарор турларидан бири. С.а. одатда иш юритуви муносабати билан юзага келувчи, унинг моҳиятини ташкил этмайдиган масалалар юзасидан қабул қилинади. Биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилмайдиган қарорлари ажрим шаклида чиқ...


ЎзР Конституцияси билан ЎзР Олий суди ва ЎзР Олий Хўжалик Судига юклатилган функция. У бевосита ушбу судларнинг пленумлари орқали суд амалиёти ва статистик маълумотларни умумлаштириш натижалари асосида бажарилади. Бундай тушунтиришлар «Пленумларнинг қарорлари», деб номланган ҳужжатлар...


ЎзР нинг Адлия вазирлиги органлари тизимига кирувчи суд ижрочилари хизматининг мансабдор шахси.

С.и. нинг асосий вазифаси - “Ижро этиш иш юритуви тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган суд ҳужжатларини ва бошқа органларнинг (мас., ҳакамлар судларининг) ҳужжатларини и...


белгиланган ваколатга эга суд ёки унинг таркибий қисми. ЎзР жиноят-процессуал кодекси биринчи инстанция, аппелляция, кассация ва назорат инстанцияларини мавжудлигини кўрсатган (жиноят ишлари бўйича). Худди шунингдек фуқаролик ва хўжалик ишлари ҳам бир неча инстанцияда кўрилади. ЖПКнин...


конституциявий, фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича иш юритувининг қонунда белгиланган тартиби. С.и.ю. асосан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун, ЎзР нинг Фуқаролик - процессуал кодекси, ЎзР нинг Хўжалик - процессуал кодекси, ЎзР нинг Жиноят - проце...


умумий юрисдикция фуқаролик судларида, ЎзР Олий судида, шунингдек ЎзР Олий хўжалик судида тузиладиган асосий бўлимлардан бири.

С.к. муайян тоифага мансуб ишларни кўриб чиқишда судьяларнинг ихтисослашишини таъминлаш мақсадида тузилади. ЎзР Олий судида фуқаролик ишлар...


ЎзР қонунчилигига мувофиқ, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган ЎзР фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин.

Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, сайлов кунида ўн ...


суд департаменти ёки унинг органлари томонидан тегишли суднинг раиси тақдимномасига биноан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ҳамда бевосита унга буйсунадиган мансабдор шахс. С.м. суднинг раиси раҳбарлиги остида суд мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, суд фаолиятини таъминла...


ЎзР Конституциясидан (106 ва 107-моддалар) келиб чиқадиган ва процессуал қонун ҳужжатлари билан белгиланган шаклларда амалга ошириладиган юқори судларнинг қуйи судлар томонидан ўз ваколатларини лозим даражада амалга оширилишини таъминлаш соҳасидаги фаолияти.

Умумий ...


Олий суд инстанцияси (ЎзР Олий Суди ва ЎзР Олий Хўжалик суди)нинг ялпи мажлиси, унда мазкур судларнинг барча судьялари, шу жумладан раислари ва уларнинг ўринбосарлари қатнашиши керак.

Суд пленуми аниқ судлов ишини кўриб чиқмайди. Унинг асосий вазифаси қуйи судлар фа...


муайян иш бўйича чиқарилган, келажакда шунга ўхшаш ҳолатлар муносабати билан юзага келган бошқа ишлар бўйича қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган суд қарори. Бизнинг ҳуқуқ тизимимизда С.п. дан ҳатто унинг “муаллифи” юқори суд бўлган ҳолларда ҳам қарорлар қабул қилиш у...


судда маълум бир ишни кўриб чиқиш жараёнида йиғиладиган судья ва уларнинг маслаҳатчилари сони. Суд таркиби кўриладиган ишлар бўйича ўзгариб туради. ЎзР Жиноят - процессуал кодексининг 13-моддасига мувофиқ, иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва ...


жиноят ишини судда кўриб чиқиш босқичининг қисмларидан бири. Асосий вазифаси - қўйилган айбни ёки фуқаролик даъвосини тасдиқловчи ёки инкор этувчи далилларни исбот қилиш. С.т. жараёнида жазо чорасини белгилашда талаб этилиши мумкин бўлган судланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар ҳ...


судларнинг ваколатларига ҳамда улар олдига қўйилган вазифалар ва мақсадларга қараб тузилган судлар мажмуи.

Ўзбекистон суд тизимига қуйидагилар киради:

– ЎзР Конституциявий суди;

– ЎзР Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаро...


қ.: Суд тизими.

...

жиноий, фуқаролик ёки хўжалик ишларининг материаллари бўйича фактик маълумотлар ва ҳолатларни белгилаш учун эксперт томонидан процессуал қонунда кўзда тутилган тартибда ўтказиладиган тадқиқот. Суд экспертизаси ўтказиш учун терговчи, прокурор ва суднинг суд экспертизаси тайинлаш ҳақида...


судлов ишларини юритишда қўлланиладиган муҳим принцип. “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида “коллегиаллик” асосий принцип деб кўрсатилган. Коллегиаллик бошқа судларда ҳам ишларни бир неча судья (халқ маслаҳатчиси) таркибида кўришда акс этади....


давлат ҳокимияти бўғини. Суд ҳокимиятининг муҳим хусусияти шундан иборатки, у фақат ЎзР Конституциясида ва “Судлар тўғрисида”ги Қонунида мустаҳкамланган суд тизими таркибига кирувчи давлат судлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Ҳозирги кунда ЎзР нинг Конституция...


қ.: Суд.

...

жиноят ишларини дастлабки тергов қилиш ёки судда кўриш ёхуд фуқаролик ишларини судда кўриб чиқиш муносабати билан суриштирувчилар, терговчилар, прокурорлар ва судларнинг топшириқларига биноан экспертизалар ўтказиш учун тузиладиган муассаса.

Улар адлия вазирлиги ва с...


(Судан Республикаси, 1969-1985 й.ларда - Судан Демократик Республикаси) - Шимоли-Шарқий Африкада жойлашган давлат. 1958 й. 1 январда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Хартум шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 26 штатга бўлинади.

Мустақиллик эълон қили...


суд фаолияти, уни кадрлар, ресурслар билан ҳамда ташкилий жиҳатдан таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари. Уларга, жумладан, қуйидагилар киради: заруриятга қараб янги судлар тузиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; судья лавозимига биринчи марта тайинлана...


ЎзР Конституцияси ва бир қатор бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган судлов ишларини юритиш принципларидан бири.

“Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади, - дейилади ЎзР Конституцияси 113-моддасининг биринчи қисмида. - Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ...


умумий юрисдикция фуқаролик судларида (ЎзР Олий Суди, ўрта бўғиндаги судлар) ташкил этиладиган судлов ҳайъатига, барча тоифадаги (хўжалик) судларида ташкил этилиши мумкин бўлган судлов ҳайъатига раҳбарлик қилувчи мансабдор шахслар (қ.: суд ҳайъати). Лавозимга тайинланиш тегишли судлар...


1) суд (судья)нинг муайян ишни ёки унинг муносабати билан юзага келган масалани кўриб чиқиш натижалари келтирилган, юридик аҳамиятга эга ҳолатлар мавжудлиги тасдиқланган ёки тасдиқланмаган, қонун кўрсатмаларига мувофиқ келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар белгиланган ҳар қандай ҳужжати. ...


суд ҳокимиятини амалга оширувчи мансабдор шахс. С.га қонун билан одил судловни амалга ошириш ваколатлари берилган бўлиб, у ўз вазифаларини профессионал асосда амалга оширади.

Қонунда белгиланган судьялик ваколатларини бериш тартиби С. лавозими зарур профессионал тай...


Судья лавозимини эгаллаб турган давлат хизматчиларининг жамулжами. Бундай лавозимлар штати катта ҳажмда бўлиб, мамлакат ҳудудида фаолият юргизаётган барча вилоятларнинг ва Қорақалпоғистон ҳудудини қамраб олади. Судьялар корпусига Конституциявий Суд раиси ва аъзолари, Олий ва Олий хўжа...


ўз вазифаларини бажараётган судьялар ва истеъфодаги судьялар (фахрий судьялар) томонидан тузиладиган органлар бўлиб, улар судьялар корпуси (қаранг: Судьялар корпуси) ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади (ёки шунга кўмаклашадилар).

Мазк...


Судьяларни навбатдаги муддатга тайинлаш, юқори суд инстанциялари судьялигига тайинлаш (сайлаш) суд органлари раҳбарлигига тайинлаш, малака даражаларини бериш вақтида судьяларни малака даражаси, умумий билими ва бошқа хислатларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган синов (имтиҳон).


Тегишли тартибда берилади. Судьяларнинг: олий, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи малака даражалари белгиланган. Малака даражалари суд инстанцияларига боғлиқ.

Олий малака даражаси ЎзР Президент томонидан берилади.

Бундан ташқари суд ходимла...


ЎзР Конституцияси (112-модда) ва бошқа қонунлар билан кафолатланган одил судловни амалга оширишда қонун кўрсатмаларига биноан ўз ички эътиқодига кўра, ҳеч қандай тазйиқ, аралашиш ёки сиртдан ўзга тарздаги таъсирсиз масъул қарорлар қабул қилиш имконияти.

С.м. - суд ҳо...


судья ўз розилигисиз бошқа лавозимга ёки бошқа судга ўтказилиши мумкин эмаслигини, унга берилган ваколатлар эса қонунда белгиланган асосларга кўра ва тартибда тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши мумкинлиги назарда тутувчи қоида.

...

ЎзР Конституциясига биноан, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан...


Илк бор судьялик лавозимига сайланган ёки тайинланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилганидан кейин ўз вазифасини бажаришга киришади:

“Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик...


(Суринам Республикаси) - Жанубий Американинг шимолий - шарқий қисмида жойлашган давлат. Нидерландиянинг собиқ мулки. 1975 й. 25 ноябрда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Парамарибо шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 9 округга бўлинади.

1987 й. 30 сент...


бу жиноятни ва уни содир этган айбдор шахсни фош қилувчи, жиноятларни тергов қилиш, аниқлаш ва жиноятнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган, жиноят-процессуал қонунчилик билан тартибга солиб туриладиган фаолият шаклидир. Бундай фаолиятни амалга ошириш билан махсус органлар - суриштирув ...


қонунга мувофиқ суриштирув шаклида тергов ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган орган (қ: Суриштирув). Мазкур органларга қуйидагилар киритилган:

- милиция;

- ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг қўмондонлари ҳамда ҳарбий муассасаларнинг бошлиқлари қўл остидаги ҳар...


суриштирув органининг мансабдор шахси бўлиб, жиноят-процессуал қонунчилигида кўзда тутилган тартиб асосида жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишни амалга оширади.

...

(Сьерра-Леоне Республикаси) - Ғарбий Африкада жойлашган давлат. 1961 й. 27 апрелда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Фритаун шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 3 провинцияга ва пойтахт округига бўлинади.

1971 й. 19 ...


1997 й. 1 июлдан Сянган махсус маъмурий ҳудуди.

1997 й. 1 июлгача - Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси. Мазкур ҳудуд 1842 й. инглизлар томонидан истило қилинган Сянган оролидан, 1860 й. Хитойдан ажратиб олинган Цзюлун ярим оролининг бир қисмидан, шунингдек 1898 й....


бу шахснинг ўз қонуний манфаатларини қондириш йўлида қонунда кўрсатилган ва давлат томонидан таъминланадиган, рухсат этилган хатти-ҳаракатлари чорасидир. Объектив ҳуқуқдан фарқли ўлароқ, субъектив ҳуқуқ фақатгина айрим субъектга тегишли ва фақатгина бу шахснинг истаги бўйича амалга ош...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази