А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

қаранг: кўпчилик.

...

ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналиши. Уни фақат суд алоҳида процессуал тартибда, ҳуқуқбузарларга нисбатан давлат мажбурловини, жумладан, жиноий жазони қўллаш орқали амалга оширади.

О.с. фақатгина муҳим масалалар бўйича умуммажбурий қарорларни қабул қил...


қаранг: ЎзР ЖКнинг XVI бобига кирувчи ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятларнинг бир тури.

...

(Озарбайжон Республикаси) - 1995 йил 12 ноябрда референдум йўли билан қабул қилинган Конституциясига мувофиқ демократик, ҳуқуқий, дунёвий, унитар республика. Озарбайжон тили давлат тилидир. О. Аҳоли сўзлайдиган бошқа тиллар эркин қўлланилиши ва ривожлантирилишини таъминлайди. Пойтахти...


суд томонидан чиқарилган ҳукмга асосан қўлланиладиган жиноий жазонинг бир тури бўлиб, ахлоқ тузатиш мақсадида амалга оширилади.

...

Суд ҳукми чиқарилган санагача ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни жамиятдан ажратмай, махсус муассасада назорат остида сақлашни назарда тутади. Мазкур жазо чораси ўталадиган муассасалар ахлоқ тузатиш муассасалари деб номланади.

О.ч.: қасддан жиноят содир этгани учун ҳукм...


конституциявий ҳуқуқда ҳар хил маънода қўлланадиган тушунча:

1) автоном округ - Россия Федерациясидаги миллий-давлат тузилмаси (миллий-ҳудудий тузилма), РФ субъекти. 1977 й.гача - миллий О.;

2) бир қанча давлатлар (масалан, Исландия, Португалия, Рос...


ҳар икки палата ўз аъзоларидан иборат таркибда қўмита ва комиссиялар ташкил қилади.

ЎзР Конституциясининг 87-моддасига асосан, Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, палата муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш...


1936 йилдан кейин СССР, иттифоқдош республикалар ва автоном республикалар давлат ҳокимияти олий органининг номи. 1991 йилгача расмий ҳужжатларда Олий Совет деб юритилган.

...

бир қатор мамлакатларда ёки федератив давлатларни ташкил этувчи тузилмаларда олий судлов инстанциясининг энг кўп қўлланиладиган номи (қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди.)

Лекин бундай ном якка-ягона эмас. Масалан, Францияда Кассация суди шундай инстанция ҳисоб...


бир қанча давлатларда парламент томонидан тайинланадиган, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажарадиган махсус ваколатли мансабдор шахс (адабиётларда атаманинг «омбудсмен» шакли ҳам қўлланади). ЎзР да - Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили.


ЎзР нинг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган) 1997 й. 26 декабрь Қонунига мувофиқ, газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлар, ҳужжатли кино, э...


фуқароларнинг исталган ахборотни излаш, олиш ва уни эркин тарқатишдан иборат конституциявий ҳуқуқи бўлиб, ЎзР Конституциясининг 29-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур қоида ЎзР нинг кўпгина қонунларида ўз аксини топган. Чунончи, газета, журналлар, теле-радио кўрсатувлар, ҳужжатли ...


қаранг: Халқ ҳокимиятчилиги, сиёсий ҳокимият.

...

ЎзР Конституциясининг 4-моддасида мустаҳкамлаб берилган фуқаро ҳуқуқларидан бири.

Давлат аҳолиси кўпчилиги ёки асосий қисмининг ушбу давлатда конституция асосида давлат тили сифатида белгиланган тили - давлат тили.

ЎзР Конституцияси 4-моддасига му...


ЎзР Конституцияси 63,64,65-моддаларига биноан оналик ва болалик давлат ҳимоясидадир.

Болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш, уларни тарбиялаш, ота-оналарнинг ҳуқуқи ва мажбуриятидир. 18 ёшга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар, меҳнатга лаёқатсиз ўз ота-оналари тўғрисида ға...


конституциявий ва халқаро ҳуқуқда ҳудудий ўзгаришлар билан боғлиқ тарзда фуқароликни олиш ёки тугатиш усулларидан бири.

О. - давлатга мансублигини ўзгартирган ҳудудда яшайдиган шахслар учун фуқароликни танлаш ҳуқуқи. Агар ҳудуд бирор мамлакат таркибига киритилса, ун...


конституциявий ҳуқуқ фанига, айрим мамлакатларда эса - қонунчиликка оид тушунча. О.қ. деганда кўпинча давлат органлари мақомини, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш асосларини белгилайдиган ёки муҳим давлат тадбирлари - масалан, референдумларни тартибга соладиган қонунлар тушунилади. Айрим му...


депутатларни ва сайлаб қўйиладиган мансабдор шахсларни аҳоли томонидан сайлашда ва коллегиал органлар, шу жумладан давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш усули. Очиқ овоз беришнинг яширин овоз беришдан фарқи шуки, овоз бер...


конституциявий талаб сифатида О. конституциявий-ҳуқуқий тартиб-таомилларнинг энг кўп даражада очиқлигини ва улар ҳақида аҳолининг кенг хабардор қилинишини англатади. Бунда конституциявий-ҳуқуқий тартиб-таомиллар деганда парламентлар ва президентлар, ҳукуматлар, конституциявий судлар, ...


ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан кўпи билан 15 кишидан иборат сайланган гуруҳ бўлиб, мазкур кенгаш ваколатлари Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлангач тугайди.

Оқсоқоллар кен...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази