А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(Маврикий Республикаси) - Хинд Океанининг ғарбий қисмида жойлашган орол-давлат. Мустақиллик 1968 йилнинг 12 мартида эълон қилинган. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти Порт-Луи шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 9 та округ ва махсус мақомга эга 5 та шаҳардан иборат.


(Мавритания Ислом Республикаси) - Африканинг шимоли - ғарбида жойлашган давлат. Мустақиллик 1960 йилнинг 28 ноябрида эълон қилинган. Пойтахти - Нуакшот шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 12 та вилоятдан иборат. Пойтахт алоҳида мухтор округга ажратилган.

199...


(Мадагаскар Республикаси) - Хинд океанининг жануби - шарқида жойлашган орол - давлат. Мустақиллик 1960 йилнинг 26 июнида эълон қилинган. Пойтахти - Антананариву шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 6 та провинция (фаританлар) дан иборат.

Конституция умумхалқ ...


тегишли давлатнинг хусусияти ва қадриятларини акс эттирувчи тантанавор куй ва шеър. Давлатнинг хос рамзларидан бири. Давлатнинг бошқа рамзлари давлат байроғи ва гербдир. Қоида тариқасида, давлат рамзлари ё Конституцияда, ё махсус қонунда, ё умумдавлат аҳамиятига молик бошқа ҳужжатда б...


суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокуратура ва судга ушбу органлар ёки мансабдор шахслар томонидан чақирилган, бироқ сабабсиз келмаган гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ёхуд таржимонни мажбурий суратда ушлаб келтириш. Шахсни олиб келиш учун қаро...


мажбурият ибораси кундалик ҳаётимизда кўп бўлмаса-да, тез-тез учраб туради. Лекин ушбу ибора юридик ва юридик бўлмаган маънога эга. Юридик мазмунга эга бўлмаган мажбурият шахслар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар келтириб чиқармайди, юридик маънодаги мажбуриятга асосан маълум шахслар ишти...


1997 йил 1 январдан жорий этилган жазо чораси. Маҳкум асосий иш ёки ўқишдан бўш вақтларида ижтимоий фойдали ишларни бепул бажаришини назарда тутади. Мазкур ишларнинг тури маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланади. М.и. муддати - олтмиш соатдан то икки юз қирқ соатгач...


шахснинг эркинлигини чеклашда унга қарши қўлланилади. Қонунда улар кўпинча жамият учун хавфли қилмишни содир этадиган ёки содир этган шахсларга нисбатан ёхуд жиноятни аниқлаш ва суриштиришни таъминлаш мақсадида қўлланилади.

Жиноят иши бўйича иш юритишда процессуал-ма...


конституциявий ҳуқуқда оммавий равишда қўлланиладиган ибора. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Сенатининг мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қ...


конституциявий ҳуқуқда, шунингдек халқаро ҳуқуқда қўлланадиган тушунча. Масалан, РФ Конституцияси 71-моддасининг «в» бандига мувофиқ, «майда миллатларнинг ҳуқуқларини тартибга солиш ва ҳимоя қилиш» РФ ваколатига киради. Конституция 72-моддасининг «б» бандига мувофиқ эса, «майда миллат...


(Македония Республикаси) - Болқон ярим оролида жойлашган давлат. 1991 йил 8 сентябрда ўтказилган референдумда халқ Македониянинг мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлади. 17 сентябрда суверенитет эълон қилинди. Пойтахт - Скопьле шаҳри.

Амалдаги Конституция 19...


(Малави Республикаси) - Шарқий Африкада жойлашган давлат. Мустақиллик 1964 йилнинг 6 июлида эълон қилинган. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Лилонгве шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 3 та провинциядан иборат. Муваққат Конституция 1994 йил 17 майда қабул қилинган. Ун...


Жанубий-Шарқий Осиёда жойлашган давлат. Мустақиллик 1957 йилнинг 31 августида эълон қилинди. Британия ҳамдўстлиги аъзоси бўлиб, пойтахти Куала - Лумпур.

Давлат тузилиш шакли - федерация: мамлакат 11 та штат Ғарбий Малайзияда, 2 та штат Шарқий Малайзияда ва 2 та федер...


қаранг: кўпчиликка.

...

(Мали Республикаси) - Ғарбий Африкада жойлашган давлат. Мустақиллик 1960 йил 22 сентябрда эълон қилинган. Пойтахти - Бамако шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 8 та вилоят ва пойтахт туманидан иборат.

1992 йил 12 январда ўтказилган референдумда амалдаги Конс...


(Мальдив Республикаси) - Осиёдаги орол - давлат. Мустақиллик 1965 йил 26 июнда эълон қилинган. Британия ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Мале шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 19 та орол гуруҳи ва атоллардан иборат.

Амалдаги Конституция 1968 йил 11 ноябрда к...


(Мальта Республикаси) - Ўрта Ер денгизининг марказий ҳудудида жойлашган. Мустақиллик 1964 йил 21 сентябрда эълон қилинган. Британия ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Валлетта шаҳри (Ла-Валлетта).

Амалдаги Конституция 1964 йилда қабул қилинган. 1974 йилдан давлат бошлиғи...


1) муайян шахсга ваколат берувчи ҳужжат. 2) қоида тариқасида, сайловлар орқали эгалланадиган бўш ўрин (лавозим). Одатда, мазкур атама якка ёки бирикма сифатида сайлов ҳуқуқида ишлатилади. Масалан, бир мандатга бешта номзод даъвогар дейилса, бу-сайлов округидан фақат бир депутат сайлан...


ҳудудида (жумладан жиноят ҳудудида) - бу доимо, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича ҳокимиятнинг вакиллик функциясини амалга оширувчи ёхуд давлат органларида, маяхаллий ўз-ўзини бошқариш органларида, давлат ва маҳаллий ҳокимият муассасаларида, шунингдек мамлакат Қуролли кучларида, қўши...


давлатнинг ҳокимият фаолияти амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатувчи ва мансабдор шахслар ўз хизмат ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятлар бўлиб, ЎзР ЖК нинг ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар қаторига кир...


Марказий Африкадаги давлат. Убанги-Шари номи билан Франция Экваториал Африкаси таркибига кирган. 1960 й. 13 августда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Банги шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 16 префектурага бўлинади.

Конституцияси 1994 й. 28 декабрда...


ЎзР нинг Марказий банки. Унинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принциплари ЎзР нинг Конституцияси, “ ЎзР нинг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун (1995 йил 21 декабрда қабул қилинган) ҳамда бошқа қонунлар билан белгиланади.

М.б. нинг...


(МАРОККАШ ҚИРОЛЛИГИ) - Шимолий - Ғарбий Африкада жойлашган давлат бўлиб, 1956 йил 2 мартда мустақилликка эришган. Пойтахти - Рабат шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 37 та провинциядан иборат. Амалдаги Конституция 1972 йилда қабул қилинган ва унга кўра мамлакат конституциявий...


маълум бир масалани муҳокама этишда, таклифлар киритишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда иштирок этиш.

...

судьяларнинг, суд маслаҳатчиларининг фуқаролик, жиноят ишлари бўйича ажрим, қарор, ҳукм чиқариш учун тўпланадиган алоҳида хона. Судья ва суд маслаҳатчиларидан бошқа ҳеч ким М.х. га киришга ҳаққи йўқ.

Судланувчининг охирги сўзи эшитиб бўлинганидан сўнг, суд ҳукм чиқар...


жиноят ишларини, айрим мамлакатларда эса - фуқаролик ишларини суд маслаҳатчилари иштирокида кўриб чиқувчи ва ҳал қилувчи суд (қ.: Суд маслаҳатчиси. Суд таркиби. Ҳукм).

М.с. да ишни кўриб чиқишда суд икки гуруҳга ажратилади. Профессионал судьялар бир гуруҳни, нопрофес...


конституциявий ҳуқуқ нормаларида мустаҳкамланган анъанавий сиёсий (оммавий-сиёсий) эркинликлардан бири. Ўз.Р Конституциясининг 29-моддасида мазкур ҳуқуқ бошқача шаклда, яъни «ҳар ким ўзи истаган ахборотни олиш, излаш ва тарқатиш ҳуқуқига эга», - деб мустаҳкамланган.

...

1) айни давлатнинг маълум маълумотга ёки давлат конституциясини тушуниш ва талқин қилиш қобилияти орқали текшириладиган маълумот даражасига эга фуқароларига сайлов ҳуқуқини бериш; 2) шахсни давлат фуқаролигига қабул қилиш. Бунда у махсус (қоида тариқасида, ёзма) имтиҳон топшириш орқал...


айрим мамлакатларда давлат бошқаруви соҳасидаги ишлар ва низоларни кўрадиган маъмурий судлар ва бошқа махсус органлар тизими.

...

қонунийликни муҳофаза қилиш, ҳуқуқ-тартибот, одил судлов, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсизлик соҳасида фаолият кўрсатувчи органлар ва муассасалар мажмуи - прокуратура, судлар ички ишлар органлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқалар (иккинчи номи - ҳуқуқни муҳофаза қил...


давлат ёки вилоят автономиясига нисбатан қўлланиладиган тушунчалар. Агар автоном бирлик автоном республика, яъни давлат шаклида ташкил этилган бўлса, бу автономия шаклини сиёсий деб номлаш одат бўлган. Бу билан унинг давлатга хос бўлган мавқеи ва ҳуқуқлари юқорилиги таъкидланади. Агар...


юридик жавобгарликнинг бир тури. Айбдор фуқаролар, мансабдор шахслар ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилиши тарзида намоён бўлади. Мазкур жазо чоралари давлатнинг ваколатли органлари ва мансабдор шахслари томонидан ўзларига бевосита бўйсунмайдиган ҳуқуқбузарла...


қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

...

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қўлланиладиган давлат мажбурлов чораси, қоида тариқасида, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларига биноан белгиланадиган жавобгарлик.

М.ж. турлари МЖКнинг 23-моддасида белгилаб қўйилган. Улар жу...


КХДРда ҳукуматнинг номи.

...

маъмурий-ҳудудий бирликнинг маркази ҳисобланувчи аҳоли пункти. Умуман давлатга ёки унинг республика (яъни давлат) ҳисобланувчи субъектига нисбатан олганда М.м. пойтахт деб аталади.

...

давлат бошқарувининг турли соҳаларида қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг кўрсатмалари ижроси устидан кузатув олиб боришдан иборат давлат фаолиятининг бир тури. қоида тариқасида, М.н. тегишли нормаларга риоя этиш ишлаб чиқариш хавфсизлигини тахминлаш ва фуқаролар манфаатларини ҳи...


бир қатор хорижий мамлакатларда (Австрия, ГФР, Италия, Франция, Испания, Швеция, Польша ва бошқа мамлакатларда) бошқарув органларининг фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низоларни, шу жумладан, фуқароларнинг уларнинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан шикоятларини кўриб чиқадиг...


истисно тариқсида қўлланиладиган маъмурий жазо чораси. Унинг моҳияти озодликдан маҳрум қилишнинг қисқа муддатлилиги (уч суткадан ўттиз суткага қадарлиги)дан иборат.

Маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, ...


1) шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилади (қаранг:– конституциявий ва маъмурий ҳуқуқда турли маъноларда кўп ишлатиладиган тушунча.

Энг кенг маъносида М.ҳ. - давлат ҳокимиятининг бир тури, ижро этувчи ҳокимият органларининг ижро ва идора қилиш вазифаларини...


Москва шаҳри маъмурияти тизимидаги мансабдор шахс. У Москва мэри томонидан лавозимга тайинланади ва пойтахт ҳукумати таркибига киради.

...

ҳуқуқ соҳаси. Давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий муносабатларни, бошқача айтганда, давлатда ижро этувчи ҳокимиятни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Ҳуқуқнинг мазкур соҳаси номида “маъмурий” атамаси қўлланилишини қуйидаги ҳолат...


90-йилларда собиқ совет жамиятини демократлаштириш жараёнлари тўлқинида пайдо бўлган тушунча. Сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, жамият ва давлат ишларини бошқариш, инсоннинг шахсий эркинликлари меъёрлари қатъий чегараланган ва юқорининг амрига бўйсундирилган сиёсий-давлат тузилмасини...


давлат ҳудудининг давлат ҳокимияти органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тузиладиган ва фаолият кўрсатадиган қисми. ЎзР да М.ҳ.б. республика, вилоят, Тошкент шаҳри ҳудудининг бир қисми. М.ҳ.б. алоҳида аҳоли пункти (шаҳар, шаҳарча)дан, аҳоли пунктининг бир қисми (шаҳардаг...


давлат ҳудудининг қисмларга - маъмурий-ҳудудий бирликларга бўлиниши. Унинг доирасида давлат ишларини бошқариш ва (ёки) аҳолининг ўзини ўзи бошқариши (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш) амалга оширилади, давлат ҳокимияти органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тузилади. Тенг маън...


умумлаштирилган тушунча бўлиб, бирор хўжалик бирлигининг (завод, фабрика ва бошқа шу сингариларнинг), муайян ҳудуднинг (вилоят, туман, шаҳар, қишлоқнинг), ҳарбий округ, чегара округи кабиларнинг) бошқарув органларини, шунингдек давлат органи ёки муайян мансабдор шахс девонини англатад...


ишда, бошқарувда расмиятчилик йўлини тутиб, асосан йўл-йўриқ, кўрсатма тариқасидаги ҳужжатлар, буйруқлар, фармойишлар чиқариш хусусияти билан ажралиб турадиган бирор орган, мансабдор шахс фаолияти услубининг одат бўлиб қолган ва салбий оҳанг, аломат касб этган номи.

...

жисмоний ёки руҳий қийноқ ва изтироблар (Ўзбекистон Республикаси ФК 1021-моддаси). Фуқаронинг шаъни, қадр-қимматига доғ туширилиши ёки ишбилармонлик обрўсига путур етказилиши. М.з. деганда фуқарога туғилишидан ёки қонунга мувофиқ тегишли бўлган моддий бойликлар (шахснинг ҳаёти, соғлиғ...


ҳуқуқда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда кенг қўлланиладиган тушунча. Орган, ташкилот, бирлашма, мансабдор шахс (фуқаро)нинг норматив ҳужжат билан расмийлаштирилган ҳолатини билдиради (“ҳуқуқий ҳолат” атамаси шундан келиб чиққан). М. юқорида зикр этилган ташкилотлар ва шахсларнинг ...


халқ томонидан сайланадиган, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вазифаларини амалга ошириш топшириладиган органлар. Бундан ташқари, М.ў.ў.б.о. халқ сайлаган М.ў.ў.б.о. томонидан тузилиши ҳам мумкин. М.ў.ў.б.о. ларга қуйидагилар киради:

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вакиллик о...


ЎзР Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятига нисбатан қўлланиладиган тушунча. Чунончи, Конституциянинг 101-моддасида айтиладики, маҳаллий ҳокимият органлари ЎзР нинг қонунларини, ЎзР Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, ре...


ЎзР да маъмурий ҳудудий бирлик даражасида амал қилувчи давлат ҳокимиятининг барча бўғинлари.

Маҳаллий ҳокимият тушунчаси маҳаллий ўзини ўзи бошқаришдаги ҳокимият деб изоҳланади. Бу тўғри эмас, маҳаллий ҳокимият бу давлат ҳокимиятининг қуйи бўғини ҳисобланади. Маҳалли...


айрим ҳудудларнинг манфаатини юқори қўйиб давлат манфаатларини инкор этиш ёки умуман тан олмаслик.

...

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат бошлиқлари Кенгашининг ўнта давлат вакиллари томонидан 1992 й. 6 июлда имзоланган Битимига асосан тузилган суд.

Унинг ваколатларига Ҳамдўстлик давлат бошлиқлари Кенгаши, ҳукумат бошлиқлари Кенгашининг битимлари, қарорларид...


Шимолий Америкада жойлашган давлат. 1810 йил 16 сентябрдан мустақил. Пойтахти - Мехико шаҳри.

Давлат тузилиш шакли - федерация. 31 та штат ва битта федерал пойтахт.

1917 йил 5 февралидан бошлаб Сиёсий Конституция амал қилмоқда. Унга кўра Мексика фед...


ЎзР Конституциясининг 37-моддасида мустаҳкамлаб берилган фуқаро ҳуқуқларидан бири.

Меҳнат қилиш ҳуқуқи инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликларининг асосийсидир.

Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат қилиш ҳуқуқи мустақиллик шарофати туфайли янги имтиёз ва...


Аҳолини бир жойдан иккинчи жойга яшаш мақсадида кўчиб ўтиши.

Миграция ички (бир давлат миқёсида) ва ташқи (бир қанча давлатлар миқёсида ёки ўз давлатига қайтиб келиш ёхуд бошқа давлатга меҳнат қилиш учун бориш) бўлиши мумкин.

Миграция масалалари бил...


давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи бўлиб, у фуқароларни, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жамият ва давлатни жиноий ва бошқа ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилади. У жамоат тартибини, мулкчиликнинг барча турларини муҳофаза қилади. Шундан келиб чиқиб, ...


муайян давлатда ёки маълум жойда яшайдиган турли миллатга мансуб фуқаролар сўзлашадиган тилга нисбатан қўлланиладиган тушунча. Кўпинча давлат тили ёки расмий тил М.м.т. ҳисобланади. Аммо давлат тили (расмий тил)дан бошқа тил М.м.т. бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Қирғизистон Республикаси ...


аҳолининг алоҳида миллий гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олишнинг, уларнинг ўзини ўзи бошқаришига асосланган, ташкилий-ҳуқуқий шакллари тизими. Миллий автономияни жорий этишнинг энг кўп тарқалган йўллари: а) давлат (вилоят) автономияси - тегишли миллатларнинг давлатларини ва миллий-да...


қ.: Автоном округ.

...

давлатда чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ўрнатиладиган режим турларидан бири (бошқа турлари: дипломатик режим, мумкин қадар қулайлик бериш режими). М.р. моҳияти шундан иборатки, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга - маълум чеклашлардан та...


қ.: Суверенитет.

...

1977 йилги СССР Конституциясида ва 1978 йилги РСФСР Конституциясида қўлланган тушунча. Умуман олганда, давлат тузилиши тушунчаси билан бир маънони англатади. Аммо мазкур тушунчага «миллий» сўзини киритиш мазкур давлат кўп миллатли давлат эканлиги, унинг тузилишида миллий хусусиятлар и...


бир миллатга мансуб бўлган фуқароларнинг ўзларини миллий маънавий, маданий, маърифий ва бошқа манфаатларини ифодалаш учун бирлашиш шакли.

...

аҳолининг алоҳида миллий гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олиш ва улар ўзини ўзи бошқаришини таъминлаш учун тузиладиган миллий давлатлар (автоном республика), миллий-давлат тузилмалари (автоном вилоят, автоном округ), маъмурий-ҳудудий бирлик (миллий туман, қишлоқ ва б.)лар тизими.

...

1989 йилги СССР Халқ депутатлари сайловида ва 1990 йилги РСФСР Халқ депутатлари сайловида тузилган сайлов бирлиги (қ.: СССР Халқ депутатлари съезди. РСФСР Халқ депутатлари съезди. Сайлов округи).

...

қонунчилик ва конституциявий ҳуқуқ фанида тез-тез фойдаланиладиган тушунча. «Минтақа» тушунчаси қўлланилганда, одатда, давлатнинг маълум бир ҳудуди тушунилади. Масалан, Ўзбекистонда сайловлар ҳудудий сайлов округлари бўйича ўтказилади. Конституциянинг 77-моддасида белгиланганидек «Ўзб...


(Миср Араб Республикаси) - Шимолий Африкадаги давлатдир. Пойтахти - Қоҳира шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 27 губернаторликлар округларига (марказлар), округлар- районларга (ноҳия) бўлинади.

Бошқарув шакли - республика (1952 йили Мисрда монархия бошқарув...


конституциявий ҳуқуқ нуқтаи назаридан митинг фуқароларнинг йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқининг амалга ошириш шакли ҳисобланади. Турли давлатлар қонунчилиги, жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам фуқароларнинг тинч, қуролларсиз йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва ...


МОДДА МУҲОКАМА ҚИЛИШ ВА ОВОЗ БЕРИШ - ҳуқуқ ижод қилувчи орган томонидан ялпи мажлисда норматив ҳужжат лойиҳасини 1-моддадан охиригача (шу жумладан ҳужжатнинг тузилиши, бўлимлар, бобларнинг сарлавҳалари ва шу кабиларни ҳам) изчил муҳокамадан ўтказиш. Ҳужжатлар 3 марта ўқишда қабул қили...


(французча «majorite” сўзидан олинган бўлиб, кўпчилик деган маънони англатади) - тарихан биринчи сайлов тизими ҳисобланади. Унда кўра, тегишли сайлов округи бўйича сайловчиларнинг энг кўп овозини тўплаган номзод сайланган ҳисобланади. Даражасига қараб нисбий, мутлоқ ва белгилаб қўйилг...


(Молдова Республикаси) - Шарқий Европада жойлашган давлат. Пойтахти - Кишинёв шаҳри. Конституция 1994 йил 29 июнда парламент томонидан қабул қилинган.

Молдова бетараф деб эълон қилинган. Парламент олий вакиллик органи ҳисобланиб, 101 та депутатдан иборат.


бошқарув шакли монархия бўлган мамлакатларда давлат бошлиғи. Монарх турли номлар билан аталиши мумкин - қирол, император, султон, шоҳ, шайх, амир ва ҳоказо. М. давлатда якка ҳокимлик тамойили асосида фаолият кўрсатувчи шахсдир. Ҳокимият тепасига у қоидага кўра ворислик асосида келади....


давлат бошқаруви шакли. Бунда давлат бошлиғи монарх ҳисобланади. М. нинг икки тури мавжуд: мутлақ (абсолют) М., бунда монарх чекланмаган ҳокимиятга эга бўлади; конституциявий М., бунда монарх ҳокимияти конституция билан чекланган бўлади. Конституциявий монархиянинг икки шакли: дуалист...


давлат бошлиғи монарх бўлган давлат бошқаруви шакли. Қатъий шаклда монархия тузуми тушунчасини мамлакатда ҳокимият тепасида монарх турадиган ҳар қандай давлатга татбиқ қилиш мумкин. Лекин қоида тариқасида «монархия тузуми» ифодасини кўпинча монарх давлат ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият ка...


(1992 йилгача - Монголия Халқ Республикаси, 1992 йилдан - Монгол Улс) - Марказий Осиёда жойлашган давлат. 1921 йилги халқ инқилоби натижасида мустақилликка эришган. Пойтахти - Улан-Батор шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 18 вилоят (аймоқ) ҳамда марказга бўйсунадиган 3 шаҳа...


(Мордовия Республикаси) - М. Конституциявий Йиғилиши томонидан 1995 йил 21 сентябрда қабул қилинган Конституцияга мувофиқ, РФ таркибидаги демократик ҳуқуқий давлат. Давлатнинг М. Республикаси ва М. деган номлари бир маънони англатади (1-модда). Давлат тили - рус ва мордва (мокша, эрзя...


давлат органи, муниципал орган ёки органнинг маълум вазифаларни бажарувчи бўлими.

...

конституциявий ҳуқуқда қўлланадиган атама. М. деганда ЎзР нинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа тадбирлари мажмуи тушунилади. ЎзР нинг Конституци...


конституциявий, фуқаролик ва ҳуқуқнинг бошқа соҳаларида фойдаланиладиган асосий тушунчалардан бири. М. нинг объекти бўлиб қимматбаҳо қоғозлар, бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фоизлар, ер ва бошқа табиий ресурслар, корхона ва ташкилотлар, банклар, турар жойлар ва бошқа кўчмас мулк...


жисмоний ёки юридик шахсга етказилган моддий зарар. Жисмоний ёки юридик шахснинг мол-мулкига зиён ёки шикаст етказилиши ёхуд у билан тузилган шартноманинг бажарилмаслиги оқибатида келиб чиқади.

...

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари М.м.ни бошқаради. М.м. таркибига кирувчи мулкка нисбатан мулкдорлик ҳуқуқини муниципал тузилма номидан маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, Қонунлар ва муниципал тузилмаларнинг низомларида назарда тутилган ҳолларда эса - бевосита фуқаролар амалг...


аксарият мамлакатларда умумлаштириб муниципалитетлар, муниципал органлар деб аталадиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли томонидан сайланиши.

...

Қонунга мувофиқ, М.т. - маҳаллий ўзини ўзи бошқариш амалга ошириладиган умумий ҳудудга, муниципал мулкка, маҳаллий бюджетга ва сайлаб қўйиладиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига эга бўлган шаҳар, қишлоқ, бир нечта қишлоқ, шаҳар ёки қишлоқнинг бир қисми, қонунда назарда тутилга...


муниципал муносабатларни, яъни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳасида юзага келувчи муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ соҳаси. Тегишинча «муниципал ҳуқуқ» фани мавжуд, ўқув юртларида эса «муниципал ҳуқуқ» фани ўқитилади. Ўзбекистонда М.ҳ. - нисбатан янги тушунча. Муниципал муносабатл...


ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг норматив актларда ўрнатилган бевосита ўз ҳаракатлари билан субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятга эга бўлиш ва уни амалга ошириш имкониятларидир. Ҳуқуқий лаёқат каби муомала лаёқатининг характери ва ҳажми давлат томонидан белгиланади ва турли хил нор...


жисмоний шахснинг ёши ёки руҳий ҳолатига кўра ўз ҳаракатлари билан юридик ҳуқуқларни эгаллаш, ўз зиммасига мажбуриятлар олиш қобилиятига эга эмаслиги.

Сайлов ҳуқуқида - суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларнинг сайловда иштирок эта олмаслиги (ёки ...


ЎзР Конституциясининг 35-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқларидан бири. Унда айтилишича, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига ...


фақат алоҳида давлатга, давлат субъектларига, ҳудудларига, давлат органларига, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органларига тааллуқли ваколатлар йиғиндиси.

Мутлоқ ваколатлар фақат шу ваколатга эга субъектлар томонидан амалга оширилади. Бошқа ҳеч ким, унинг ваколатини бажа...


бевосита демократиянинг конституциявий-ҳуқуқий институтларидан бири. Давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қарорларининг лойиҳаларини, шунингдек давлат ёки тегишли ҳудуд ҳаётининг энг муҳим масалаларини халқ томонидан кўриб чиқишни ифода этади.

М...


(Мьянма Иттифоқи, 1989 йилгача - Бирма ёки Бирма Иттифоқи) - Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган давлат. 1948 йил 4 январда мустақиллиги эълон қилинган. Пойтахти - Рангун шаҳри (1989 йилдан Янгон деб аталади).

М. (1947 йил Конституциясига кўра) - 7 вилоят, 4 автоном давл...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази