А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

мамлакатимизда мустақиллик йилларидан илгари мавжуд бўлган фуқароларнинг кўпгина ижтимоий бирлашмаларининг номи (спорт, маданий - оқартирув жамиятлари). Ҳозирги пайтда «жамият» тушунчасининг ўзигина қўлланилади.

...

умумий фаолият кўрсатувчи орган тури, яъни жамоат тартибини қўриқлашда ҳеч бир тўловларсиз иштирок этишни ҳуҳловчи фуқароларнинг ижтимоий бирлашмаларидир.

...

турли овоз беришлар ўтказилиши муносабати билан конституциявий ҳуқуқда қўлланиладиган тушунча. Мутлақ, оддий, нисбий ва асосий К. тоифалари фарқланади.

Сайлов ҳуқуқида:

мутлақ К. - бу депутат ёки мансабдор шахснинг сайлов рўйхатларига киритилган сай...


қ.: Йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи.

...

(КАБО-ВЕРДЕ РЕСПУБЛИКАСИ) - Атлантика океанида, Ғарбий Африка қирғоқларига яқин оролларда жойлашган давлат. Пойтахти - Прая шаҳри. ХV асрдан Португалия колонияси бўлган бу давлат 5 июн 1975 йилда мустақиллигини эълон қилган. Маъмурий бўлиниши: 14 та райондан (Кенгашдан) иборат.


Мазкур тушунча жаҳон ҳуқуқшунослик фанида кенг тарқалган тушунча бўлиб, халқаро ҳуқуқ ва кўпгина халқаро шартномалар билан ҳимояга олинган.

Халқаро ҳужжатларда «туб аҳоли», «туб (асосий) миллат» тушунчалари кенг қўлланилади. Масалан, Халқаро меҳнат ташкилотининг №10...


(КАМЕРУН РЕСПУБЛИКАСИ) - Марказий Африкадаги давлат. Пойтахти - Яунда. Франция ва Буюк-Британиянинг бошқарувида бўлган Шарқий ҳамда Ғарбий Камерунни 1960, 1961 йилда мустақиллик олиб бирлашиши натижасида 1 октябр 1961 йилда ташкил топган. 20 май 1972 йилдан Бирлашган Камерун. 25 январ...


Шимолий Америкадаги давлат. Пойтахти - Оттава шаҳри. 1 июн 1867 йилгача Буюк-Британия колонияси эди. Кейинчалик доминион сифатида Британия ҳамкорлик аъзоси ҳисобланади. К. федератив давлат.

Маъмурий бўлиниши: 10та вилоят ва икки ҳудуддан иборат. Ҳар бир вилоят (прови...


тарих майдонида буржуазия инқилоблари натижасида феодал тузуми ўрнида пайдо бўлди. Буржуа инқилобларининг объектив ва субъектив шарт - шароитлари феодал жамият негизи асосида яратилди. Капитализм XVI асрда феодал тузумнинг емирилиши натижасида вужудга келди. Капиталистик тузум табиати...


бошқалардан жуда қатъий ажратишни талаб қиладиган, қамоқ ва бошқа озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги режимни бузганлар киритиб қўйиладиган жой.

ЎзР ЖИКнинг 44-моддасига асосан қамоқ жазосини ўтаётганлар интизомий чора сифатида ўн суткагача бўлган муддатга, аёллар ва...


(КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА ИШ ЮРИТИШ) - суд ҳукми ва бошқа қарорларининг тўғрилигини текшириш мақсадидаги жиноят, фуқаролик ва хўжалик судлов ишларини кўришнинг юқори бўғин институти.

Кассация ишлари шикоят ва протестлар асосида юритилади. Кассациявий шикоят, протест бе...


қаранг: Кассация

...

процессуал қонунларда белгиланган суд ҳукми ёки қарори устидан юқори инстанция судларига шикоят қилиш ҳуқуқини амалга оширилиши.

...

суднинг таркибий тузилмаси. Олий суд, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди таркибида тузилади. Ўзбекистонда суд ва тегишли судлар судлов ҳайъати деб аталади. Олий суддаги ҳайъат ишларни биринчи инстанцияда, кассация ва назорат таркибида кўрса, вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳайъатлари ишлар...


(КАТАР ДАВЛАТИ) - Осиёдаги давлат. Пойтахти - Доха шаҳри. 1971 йилгача Буюк-Британия протектарати бўлган. 1968 йилда Катар, Бахрайн ва Оманнинг етти амирлиги, Араб амирликлари Федерациясини тузишган. 3 сентябр 1971 йилда Катар амирлиги Федерациядан чиқиб ўзини мустақил давлат деб эъло...


вакиллик органларида, мажлиснинг қонуний бўлиши, қабул қилган ҳужжатларни қонуний бўлиши учун ўрнатилган депутатлар миқдори. Ўзбекистон Конституциясининг 81-моддасига асосан Олий Мажлис палаталарининг мажлислари улар ишида барча сенаторлар ва депутатларнинг камида ярмидан кўпроғи ишти...


қаранг: сайлов квотасига

...

юзага келадиган келишмовчиликларни бартараф этиш учун, икки ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасида, давлат органлари ўртасида, маъмурий-ҳудудий бирликлар ва шу кабилар ўртасида тузиладиган комиссия.

Конституциявий ҳуқуқда келишув комиссияларини тузиш давлат ҳокимиятининг...


(КЕНИЯ РЕСПУБЛИКАСИ) - Шарқий Африкадаги давлат. Пойтахти-Найроби шаҳри. 1963 йил 12 декабрда мустақиллиги эълон қилинган. Британия ҳамкорлиги аъзоси.

Маъмурий бўлиниши 7 та вилоят ва пойтахт округидан иборат.

1969 йилги Конституция амал қилади.

...

қаранг: Вето.

...

(Кипр Республикаси) - Ўрта ер денгизидаги К. оролларида жойлашган давлат. Пойтахти - Никосия шаҳри. 1960 йил 16 августда Буюк-Британиядан мустақиллик олган, Британия ҳамкорлиги аъзоси. Грек ва турк жамоалари ўртасида тўқнашувни кескинлашуви туфайли декабр 1967 йилда “муваққат турк маъ...


(Кирибати Республикаси) - Тинг океаннинг Ғарбий қисмида жойлашган Орол давлати. Пойтахти - Тарава шаҳри. Буюк-Британиянинг собиқ колонияси. 1973 йил 12 июлда мустақиллиги эълон қилинган, Британия ҳамкорлиги аъзоси.

Маъмурий бўлиниш: 6 округдан иборат. 1979 йил 12 июл...


(лот. “Соdех” - қонунлар тўплами) - ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солувчи, устувор ҳуқуқ нормаларини ўзида мужассамлаштирган ва тизимлаштирилган ҳуқуқий акт - қонун бўлиб, унда ҳуқуқ тармоғининг барча нормалари мантиқан мутаносиблаштирилади (масалан, фуқаролик код...


(кодекслаштириш) - қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштиришнинг энг юқори шакли бўлиб, амалдаги норматив-ҳуқуқий актларни чуқур ва ҳар томонлама қайта ишлаш ҳамда лозим бўлса, уларга жиддий ўзгариш ва қўшимчалар киритиш йўли билан янги, мажмуий, тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий акт ярат...


(Колумбия Республикаси) - Жанубий Американинг Шимолий-Ғарбий қисмида жойлашган давлат. Пойтахти - Богота (Санта-Фе-де Богота) шаҳри. 1810 йил 20 июлдан эътиборан мустақил давлат.

Маъмурий бўлиниши: муниципалитет ва муниципал округларга бўлинган 29 вилоятдан иборат.<...


(24 сентябр 1993 йилдан комбоджа қироллиги) - Осиёнинг Жанубий-Шарқий қисмида жойлашган давлат. Пойтахти - Пномпень шаҳри. 1953 йил 9 сентябрда мустақиллиги эълон қилинган.

Маъмурий бўлиниши: 19 вилоят (Кхет) ва марказга бўйсинувчи Пномпень ҳамда Кампонгсаом шаҳарлар...


қаранг: муниципал (маҳаллий) мулкка

...

айрим мамлакатларда ҳуқуқ тармоғи номи - баъзи мамлакатларда у - муниципал ҳуқуқ ҳам деб юритилади.

...

(Комор ороллари федератив ислом Республикаси, 1978 йилгача Комор ороллари Республикаси) - Шарқий Африкага яқин Ҳинд океанидаги давлат. Пойтахти - Морони шаҳри.

Маъмурий бўлиниши, федерацияни ташкил қилувчи 4 та округдан иборат. 1976 йилдаги референдумда Майотта ороли...


давлат органларидаги давлат хизматчилари, мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини амалга оширишдаги қобилияти ва тайёргарлигининг ўлчови (миқдори).

Маълум шахсларга малакавий талабларда ваколатлилик шартлари акс эттирилиб, улар конституциявий, маъмурий, меҳнат қонунчи...


Давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва бурчларнинг йиғиндиси.

...

(КОНГО ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ) - 1964-71 йилларда Конга Демократик Республикаси, 1971-97 йилларда Заир Республикаси) - Марказий Африкадаги давлат. Пойтахти - Киншаса шаҳри. 1960 йил 30 июнда мустақиллиги эълон қилинган.

Маъмурий бўлиниши 9 та провинция ва алоҳида об...


(Конго Республикаси. 1969-1991 йилларда конга халқ республикаси деб аталган) - Марказий Африкадаги давлат. Пойтахти - Браззавил шаҳри. 1960 йил 15 августда мустақиллиги эълон қилинган.

Маъмурий бўлиниши 10 та областдан иборат.

Амалдаги конституцияс...


турли орган ва тузилмаларнинг, анжуманларнинг номи. Баъзи мамлакатларда Конгресс парламентнинг номи. АҚШ, Колумбия, Филиппинда икки палатали парламент номи бўлса, Испанияда Конгресс парламентнинг қуйи палатасини номи.

Францияда Конгресс Президент томонидан чақирилади...


мураккаб ижтимоий-сиёсий ва давлат-ҳуқуқий категория бўлиб, унинг асосини конституциявий демократия идеаллари (яъни, демократиянинг давлат ва жамиятнинг асосий ҳужжати сифатидаги конституцияга таяниши), маълум ҳокимият институтларининг мавжудлиги, Конституцияга мос тушувчи сиёсий режи...


бу бутун халқ ёки жамият барча ижтимоий гуруҳларининг манфаатларини ва иродасини ўзида ифодаловчи давлатнинг асосий қонунидир. У муайян мамлакатдаги давлат ва жамият қурилишини ўзида мустаҳкамловчи олий юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир.

Шакл жиҳатидан К. давлатдаги ...


айрим мамлакатларда, конституцияга ўзгартириш киритиш масаласини ҳал қилиш учун ташкил қилинадиган орган. Масалан: Россия Федерациясида. Чунки РФ. Конституциясида, конституциядаги айрим масалаларни ўзгартиришни РФ парламенти кўра олмаслиги Конституцияда белгиланган. Шунга зарурат бўлс...


мамлакатда Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган давлат органлари томонидан амалга ошириладиган фаолият. Конституциявий контрол махсус органлар томонидан - Конституциявий судлар ёки Конституциявий контроль қўмиталари, шунингдек ...


мамлакатда Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган давлат органлари томонидан амалга ошириладиган фаолият. Конституциявий назоратнинг моҳияти шундан иборатки, Конституциявий назоратни олиб борувчи орган ўз ташаббуси ёки муайян хаб...


Собиқ Иттифоқнинг охирги даврларида Иттифоқда ва иттифоқчи республикаларда шу жумладан Ўзбекистонда Конституцияни ҳимоя қилувчи орган сифатида ташкил этилган. Иттифоқ конституциявий назорат қўмитаси таркиби раис, раис ўринбосари ва 27 аъзодан иборат бўлган. Таркибига ҳар бир иттифоқчи...


конституциявий нормалар билан бир қаторда конституциявий муносабатларда қўлланиладиган қоидалар. Конституциявий одатларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин:

1. Ҳали конституциявий нормалар қаторига кирмаган, бироқ келажакда махсус норма сифатида конституциявий...


конституциявий назоратнинг судлов органи бўлиб, судловни амалга ошириш орқали суд ҳокимиятини намоён этади. ЎзР Конституциявий суди мамлакатимизда 1995 йилнинг 21 декабрдан бошлаб фаолият юргизиб, мустақил ва эркин равишда судлов ҳокимиятини амалга оширишга йўналтирилган. Унинг асосий...


Конституцияда ўз аксини топган ҳамда жамият ва давлат ҳаётида амалда мавжуд бўлган ҳаёт тарзи.

Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд бўлган конституциявий тузум бир қанча хусусиятлар билан изоҳланади. Булар халқ ҳокимиятчилиги (халқ суверенитети); халқ иродасини иф...


1. қатор мамлакатларда конституциявий ҳуқуқнинг бош манбаларидан бири. Романо-герман ҳуқуқ тизимига кирувчи мамлакатларда К.қ. - бу конституцияга ўзгартишлар киритувчи қонун, РФ, Ўзбекистон, Қозоғистон каби давлатларда эса К.қ. конституцияда белгиланган масалалар бўйича қабул қилинади...


Конституциявий ҳуқуқда мазкур тушунча икки хил маънода қўлланилади.

1) тўғридан-тўғри кўрсатилган ёки Конституциядан келиб чиқадиган нормаларга риоя этиш.

2) давлатдаги барча қонунлар ва норматив-ҳуқуқий актларга риоя этилиши.

«Ко...


1) ҳуқуқ тармоғи, шунингдек ҳуқуқий фанлардан бири. Конституциявий ҳуқуқнинг предмети нисбатан кенг ва фундаментал ижтимоий муносабатлар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Давлатнинг конституциявий (ижтимоий) тузуми, давлат ҳокимиятини амалга ошириш усуллари в...


бир неча тушунчага нисбатан қўлланиладиган атама. Биринчидан, у Конституцияда мустаҳкамланган фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, улар: шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги асосий ҳуқуқларга бўлинади. Иккинчидан, конституциявий ҳуқуқ - ҳуқуқ тармоғи (шу билан бирга ҳуқуқий тизим...


ҳал қилиниши лозим бўлган масала юзасидан давлат бошлиғи (монарх, президент) қарорининг ҳукумат, ҳукумат раҳбари ёки алоҳида вазир томонидан дастлабки тарзда маъқулланиши. Контрассигнатура коллегиал органнинг тегишли ҳужжат юзасидан қарор қабул қилиши ёки мансабдор шахснинг ҳужжат лой...


давлатларнинг иттифоқи бўлиб, халқаро - ҳуқуқий характерга эга. К. янги давлатнинг вужудга келишига олиб келмайди. Жаҳон тарихида конфедерациялар вужудга келиб, улардан федератив давлатлар ажралиб чиққанлиги билан боғлиқ воқеалар учраб туради. Айрим давлатлар амалда федератив давлатла...


Осиёда, аниқроғи Корея ярим оролининг жанубий қисмида жойлашган давлат. 1948 йилнинг 18 августида вужудга келган. Пойтахти - Сеул шаҳри.

Маъмурий бўлиниши 9 та провинция ва провинция мақомига эга 2 та шаҳар (Сеул ва Пусан) дан иборат.

Мамлакатда 19...


Осиёда, яъни Корея ярим оролининг шимолида жойлашган давлат. 1948 йил 9 сентябрда ташкил топган бўлиб, пойтахти Пхеньян шаҳри.

Мамлакатнинг маъмурий бўлиниши: 9 та провинция ва 2 та шаҳар (Пхеньян ва Кэсон) провинция мақомига эга. 1971 йил 27 декабрда қабул қилинган ...


(Коста - Рика Республикаси) - Марказий Америкада жойлашган давлатдир. Мамлакат 1821 йилнинг 15 сентябридан мустақилликка эга. Пойтахти - Сан - Хосе шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - кантонларга бўлинган 1 та провинциядан иборат. Кантонлар округларга бўлинган. Провинцияларга...


(Кот-Дивуар Республикаси) - Ғарбий Африкада жойлашган давлат. Бу давлатнинг мустақиллиги 1960 йилнинг 7 августида эълон қилинган. Пойтахт - Ямасукро шаҳри (лекин, 1983 йилдан бошлаб барча давлат муассасалари ва кўпгина дипломатик ваколатхоналар эски пойтахт Абиджанда қолмоқда).


(Куба Республикаси) - Марказий Америкада жойлашган давлат. 1901 йилдан мустақил давлатдир. Пойтахти - Гавана шаҳри.

Маъмурий бўлиниш: 14 провинция. Буларни ичига провинция мақомига эга пойтахт ҳам киради. Пинос ороли марказий ҳокимиятга бўйсунади. Асосий қонунга бино...


норматив - ҳуқуқий ҳужжат амал қилишининг бошланиши. К.к. куни ё умумий қоида билан, ё муайян ҳужжатнинг кучга кириши муносабати билан кўрсатиб ўтилган бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда мазкур ҳужжатда кўрсатилган бўлиши керак. Яъни, ҳужжат имзоланган кунидан ёхуд бирор муайян санадан эъти...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази