А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

замонавий жамиятни сиёсий тизимининг асосий институти ва энг муҳим қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. Давлатни ташкил этишдан асосий мақсад сиёсий ҳокимиятни шакллантириб, жамиятни бошқаришдир. Ҳар қандай давлат икки турдаги манфаатни ифода этади ва ҳимоя қилади, яъни бутун жамият ва...


ҲУҚУҚИЙ ШАРТНОМАСИ - бу давлат ички шартномасидир. Бундай шартномалар федератив давлат учун характерлидир. Бундай шартномаларга федерациянинг субъектлари билан тузилган шартномалар, субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни киритиш мумкин.

...

тегишли давлатнинг давлат тузилиши элементлари бўлган автоном давлатлар ёки миллий-давлат тузилмалари кўринишидаги автоном тузилмаларнинг вужудга келтирилиши.

...

турлари ва даражаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда давлатнинг барча органлари мажмуи. Д.а. - бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган, муайян тизимга бирлашган ва жамият олдида турган вазифаларни бажаришга сафарбар этилган давлат органлар мажмуидан иборат. Д.а. қуйидаги белгилар билан тавсифлана...


қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

...

давлатнинг табиати (моҳияти) ва у асос қилиб олган қадриятлар ҳақида тасаввур берадиган узвий хусусиятлар. Давлатнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

1) ўзига хос оммавий ҳокимият - давлат ҳокимиятининг мавжудлиги, яъни ҳокимият ва бошқарув аппаратининг, мажб...


давлатнинг ўз ваколатларини ворислик (монарх - қирол, подшоҳ, император, шоҳ ва бошқалар) ёки сайлов (президент, республика бошлиғи, республика раиси) тартибида оладиган олий мансабдор шахси. Кўпинча ижро этувчи ҳокимият бошлиғи. Бир қанча мамлакатларда Д.б. - бу ҳокимиятнинг барча та...


бу ижтимоий бошқарувнинг бир тури бўлиб, жамиятни бошқаришдир. Д.б. жамият аъзоларининг биргаликдаги ҳаракатларини бир-бирига мослигини ва интизомини ҳам таъминлайди. Давлат бошқарувини давлат бошқарув органларининг амалий фаолияти сифатида тавсифлаш мумкин. Шунингдек, д.б. ижроия ҳок...


илгари амал қилган концепцияга мувофиқ, вазифаси умумий бошқарувдан (масалан, ҳукумат, маҳаллий ҳокимлик) ёки иқтисодиётнинг муайян соҳалари, тармоқларини бошқаришдан (вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, бўлимлар, бошқармалар ва б.) иборат бўлган давлат органлари турларидан бир...


хўжалик алоқаларини давлат томонидан бевосита бошқариш шакли. Д.б. ни бажариш учун шартномалар давлат контракт тизими органлари, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тузиладиган шартномаларга нисбатан асосий ўрин тутадиган шартномалар сифатида тайёрловчи корхоналар то...


давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланишининг умумий қонуниятларини, шунингдек давлат ва ҳуқуқнинг алоҳида ижтимоий-иқтисодий тузумлар ва цивилизациялар доирасида фаолият кўрсатувчи ҳар хил типлари юзага келиши, шаклланиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятларин...


баъзи давлатларда ҳукумат аъзоси лавозимининг расмий номи.

Айрим ҳолларда, бирон-бир бошқарув соҳасига бошчилик қилмайдиган, балки муайян масала ёки муаммо билан шуғулланадиган шахс Д.в. деб аталади. Одатда бундай шахсни лавозимсиз вазир деб атайдилар.

...

Россия Федерацияси қонун чиқарувчи идорасининг қуйи палатаси. 1994 йилги Давлат Думасининг Регламентига мувофиқ қонун чиқариш ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш усулларидан бири. Бу Регламентга кўра асосий қонун чиқариш ташаббуси ҳуқуқи қуйидаги шаклда амалга оширилади: қонун лойиҳалари...


бир давлатни бошқа давлатни судга жавобгар сифатида (давлатни ўзи бунга розилик берган ҳолдан ташқари) тортиш мумкин эмаслиги. Д.и. давлатга ва унинг мулкига тадбиқ этилади. Давлат мулки мажбурий олиш (эгаллаш), арест ва бошқа чора кўриш объекти бўлиши мумкин эмас. Бундай чоралар фақа...


давлатнинг қонунлари ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига, шунингдек тегишли ваколатли органлар ва мансабдор шахсларнинг кўрсатмаларига риоя этиш ва уларни бажариш зарурлиги.

...

давлат органларининг турли мамлакатларда, шу жумладан Россияда қўлланиладиган номи. Органларнинг асосан қуйидаги турлари Д.к. номи билан аталади:

а) парламент (масалан, Д.к. - РФ таркибидаги бир қатор республикалар - Адигея, Коми, Татаристон, Удмуртия, Чувашияда олий...


Европа ва Америкадаги бир қатор мамлакатларда давлатнинг олий мартабали амалдори. Масалан, АҚШ да Д.к. - Давлат департаментининг, яъни АҚШ ташқи сиёсий идорасининг раҳбари; Буюк Британияда ички ишлар, мудофаа, Шотландия ишлари бўйича ва баъзи бир бошқа идораларнинг бошлиқлари Д.к. деб...


давлат ҳокимияти органларидаги, шунингдек давлатнинг бошқа муассасаларидаги мазкур давлат идорасининг ваколатларини бажариш ҳамда таъминлаш бўйича вазифалари доираси, пул таъминоти (маоши) ва шу вазифаларни бажариш юзасидан жавобгарлиги белгиланган лавозим.

Давлат ла...


(юнонча humnos - тантанали қўшиқ) - ватанни, давлатни, тарихий воқеаларни, уларнинг қаҳрамонларини улуғловчи шеърий-мусиқий асар, давлатнинг рамзларидан бири. ЎзР нинг 1992 йилги Конституциясига биноан (5-модда), ЎзР нинг Д.м., унинг тасвирланиши ва расмий қўлланиш тартиби қонун билан...


баъзи чет мамлакатларда (масалан, Венгрияда) парламент номи.

...

давлат мулкида турган моддий объектлар. Ўзбекистон Республикасида улар республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципиал мулкдан) иборат бўлган давлат мулкидир. Тегишлича давлат мол-мулки республика мол-мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мол-мулкига (муниципиал му...


маълум товарлар ишлаб чиқариш, муайян фаолиятни амалга ошириш бўйича давлатнинг ягона эгалик қилиш ҳуқуқи. Д.м. кўпинча спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш, уларни сотиш ва олиб кириш (импорт қилиш)га ҳамда умуман ташқи савдога (ҳар қандай маҳсулотни импорт ва экспорт қилишга) жорий этил...


бирор соҳа ёки объектни бошқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш, давлат органлари фаолиятини таъминлаш, фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини кўриб чиқиш учун ташкил этилган давлат ташкилоти. Д.м. давлат хизматчилари ҳисобланувчи ходимлар мавжудлиги, ички таркибий тузи...


фуқароларни иқтисодиёт, фан, маданият, санъат, Ватанни ҳимоя қилиш, давлат қурилиши, маориф, соғлиқни сақлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хайрия фаолиятидаги улкан хизматлари ва давлат олдидаги бошқа хизматлари учун тақдирлашнинг олий шакли.

Ўзбекистон Республикас...


Ўзбекистон Республикасида мулк шаклларидан бири.

ЎзР Конституциясида “бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши” кўрсатиб ўтилган (53-модда).

Фуқаролик кодексининг 17...


давлатнинг қонунлар ва бошқа норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини ташкил этиш, давлат интизомига риоя этиш, молиявий маблағлар ва давлат ёки муниципал мулкка мансуб мол-мулкдан тегишлича фойдаланиш, фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлашни ташкил этиш мақса...


ЎзР Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ва тугатиладиган муассаса.

Ўзбекистон Республикасида давлат нотариал идоралари тармоғи, уларнинг штатлари давлат нотариал идоралари учун белгиланган штатлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида мансаб окладлари чизмасига рио...


нотариал ҳаракатларни бажаришга ваколатли мансабдор шахс. Ўзбекистон Республикасида нотариус лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган, давлат нотариал идорасида ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ҳузурида камида бир йиллик муддатли стажировкани ўтаб, малака имтиҳонини...


давлат ўз вазифаларини амалга ошириш ваколатини берган фуқаро ёки фуқаролар жамоаси. Д.о.га давлат-ҳокимият ваколатлари берилади, у белгиланган тартибда тузилади ва фаолият кўрсатади, давлат органларининг ягона тизимида ўз ўрнини эгаллайди.

Илгари Д.о. тўрт гуруҳга ...


давлат органларининг халққа, бошқа органларга, чет давлатлар ва уларнинг органларига, жамоат бирлашмаларига йўлланувчи нонорматив ҳужжатларининг турларидан бири. Д.о.м.да: ташқи сиёсат ва ички ҳаётга доир муайян масала юзасидан қарашлар; тегишли органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти...


якка тартибдаги (яъни, бир шахс) давлат ҳокимиятининг органи. Шу билан бирга - давлатнинг олий мансабдор шахси кўп ҳолларда, айни вақтда давлат қуролли кучларининг олий бош қўмондони ҳисобланади.

Кўп ҳолларда президентлар шу давлат аҳолиси томонидан бевосита, тўғрид...


давлатнинг табиати (моҳияти) ва унинг қандай қадриятларга таяниши ҳақида тасаввурларни ҳосил қилади. Давлат рамзларига давлатнинг байроғи, тамғаси ва мадҳияси киради. Давлатнинг мазкур рамзлари Конституцияда белгиланиб қўйилган бўлади, уларнинг батавфсил тасвири ва улардан фойдаланиш ...


давлат томонидан ўз тасарруфидаги соҳалар ва объектлар билан боғлиқ равишда амалга ошириладиган вазифаларнинг умумлаштирилган номи. Д.р.ни умумий жиҳатдан олганда қонун чиқарувчи (вакиллик) ҳокимият органлари, аниқроқ айтганда, ижро этувчи ҳокимият органлари амалга оширишлари мумкин. ...


бу ҳокимият тепасида турган гуруҳ, синф ва қатламнинг давлат ҳокимиятини амалга оширишда фойдаланадиган усул ва методлар йиғиндисидир. Давлат режими давлат шаклининг таркибий қисми бўлиб, давлатдаги иқтисодий ва ижтимоий - сиёсий жараёнлар ва ўзгаришларни, жумладан социал-синфий кучла...


давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлар.

Маълумотлар турлари хусусида масалан, ЎзР нинг 1993 йил 7 майда қабул қилин...


1) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 3) қўшилган қиймат солиғи; 4) акциз солиғи; 5) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 6) экология солиғи; 7) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ўз ичига ол...


1) Эстония Олий судининг расмий номи. 2) Финляндияда олий мансабдор шахсларнинг жиноятлари ва қонунбузарликлари муҳокама этиладиган суд идорасининг расмий номи.

...

баъзи федератив давлатларда назарда тутиладиган федерация субъектининг мазкур давлат таркибидан чиқиб кетиш, яъни ундан ажралиб чиқиш ҳуқуқи (сецессия ҳуқуқи). Масалан, ССР Иттифоқида иттифоқдош республикаларнинг ажралиб чиқиш ҳуқуқи назарда тутилган. Аммо бу реал бўлмаган, амалга оши...


давлат ҳокимияти органлари, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар тили, муайян мамлакатда қонун чиқариш, ижро этиш ва суд ҳокимиятларида иш юритиш, мактаблар, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида таълим бериш учун расмий белгиланган тил.

ЎзР Конституциясининг 4-моддас...


давлатнинг ички ҳудудий (ёки миллий-ҳудудий) ташкилий шакли, яъни унинг вилоятлар, ўлкалар, губерниялар ва бошқа бирликларга бўлиниши. Д.т. федератив давлатда унинг федерация субъектларига бўлинишидир. Бундай ҳолларда, “федератив тузилиш” тушунчаси “давлат тузилиши” тушунчаси билан те...


давлатнинг ички тузилиши, унинг таркибий қисмларга - маъмурий-ҳудудий бирликларга, мухтор сиёсий тузилмалар ёки суверен давлатларга бўлиниши. У, шунингдек, умуман давлатнинг ҳамда унинг алоҳида қисмларининг ўзаро нисбати хусусиятини ҳам акс эттиради.

Д.т.ш. нинг икк...


одатдаги маъмурий-ҳудудий бирликка нисбатан баъзи ўзига хос хусусиятларга ва анча юқори мақомга эга бўлган муайян ҳудуд. “Давлат тузилмаси” тушунчаси кўпинча миллий-давлат тузилмалари деб аталувчи автоном вилоятлар ва автоном округларга нисбатан қўлланилади. Бунда аввало шу бирликни т...


Конституциявий ҳуқуқ (давлат ҳуқуқи) нормалари билан белгиланадиган ва мустаҳкамланадиган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муносабатлар тизими. “Д.т” “конституциявий тузум” га қараганда кенгроқ тушунча (қаранг: Конституциявий тузум).

...

давлат фаолиятининг асосий йўналишлари. Унинг ижтимоий-сиёсий моҳияти, мазмуни, асосий мақсадлари ва вазифалари, жамиятдаги ўрни ва аҳамияти билан белгиланади.

Давлат фаолиятининг йўналишларига қараб давлатнинг ички ва ташқи функциялари фарқланади. Давлатнинг и ч к ...


шахс, жамият ва давлат ҳаётий муҳим манфаатларининг ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолатини ифодаловчи тушунча. Бундай манфаатлар, табиийки, ўзаро узвий боғлиқ. Улар жумласига шундай эҳтиёжлар мажмуи кирадики, уларнинг қондирилиши шахс, жамият ва давлатнинг фаолиятини ҳамда...


давлат органларининг ваколатлари бажарилишини таъминлаш бўйича касбий фаолият.

...

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган маош олиб давлат лавозими (давлат хизмати) вазифаларини бажарадиган фуқаро.

...

давлатлар ҳудудини бир - биридан ажратиб турувчи, ер ва сув устидан ўтувчи чизиқлар. Д.ч. муайян давлатнинг ҳудудлари ниҳоясини аниқ белгилаб беради. Д.ч. дахлсиз ва уларнинг бузилиши давлат суверенитетининг бузилиши ҳисобланади. Ҳар бир давлат ўз чегаралари хавфсизлиги ва бузилмаслиг...


давлат чегара қўшинлари, Қуролли кучлар, Мудофаа вазирлиги ва ИИВнинг бирлашмалари, қўшинлари, қисмлари, МХХ ва Мудофаа вазирлигининг разведка органлари ва бошқалардан ташкил топган. Давлат чегарасини қўриқлаш деганда, ундан ноқонуний ўтишга йўл қўймаслик, жисмоний ва юридик шахсларни...


давлат моҳияти ва мазмунининг бевосита ифодаси. Давлатнинг моҳияти ва мазмуни (вазифалари) қандай бўлса, унинг шакли ҳам, пировард натижада, шундай бўлади. Давлатнинг моҳияти у қайси табақалар, гуруҳлар, синфларнинг хоҳиш-иродаси ва манфаатларини ҳимоя қилишида намоён бўлади. Давлатни...


ижро этувчи ҳокимият органларининг бир тури. Давлат ҳаётининг исталган соҳасига татбиқан бирор вазифани амалга ошириш учун ёки иқтисодиётнинг муайян соҳаси учун жавоб беради. Мазкур органнинг раҳбари Д.қ. раиси деб аталади. Органнинг номида “қўмита” сўзининг ишлатилиши у ўз вазифалари...


давлат фаолияти соҳасининг умумлаштирилган номи бўлиб, давлат тузилиши, марказ ва жойларнинг муносабатлари, давлат органлари тизимини шакллантириш, уларнинг ишини ташкил этиш, фуқароларнинг сиёсий ва талай шахсий ҳуқуқларини таъминлаш масалалари шулар жумласидандир. Д.қ. билан бир қат...


мамлакат ҳаётининг давлат ва унинг органлари тасарруфида турган соҳаларининг умумий номи.

...

давлат ва унинг органлари (Д.ҳ. органлари) томонидан жамият ишларига ташкилий раҳбарлик қилиш. Д.ҳ. моҳиятан давлат аҳамиятига молик, бажарилиши шарт бўлган, ташкилий чора-тадбирлар билан, зарур ҳолларда эса давлат мажбурлови билан таъминланган ҳужжатлар қабул қилинишида (ҳаракатлар с...


қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини амалга ошириш ваколати берилган давлат органи.

...

Россия Федерацияси амал қиладиган тамойиллардан бири бўлиб, бу тамойил РФ Конституциясининг 5-моддаси 3-бандида белгилаб қўйилган. Унга кўра РФ Конституциясининг 72- моддаси «4» банди РФ ва унинг субъектлари биргаликда «давлат ҳокимият органлари ва маҳаллий ўзини –ўзи бошқариш тизимин...


Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларнинг бир тури бўлиб, бу жиноятларнинг объекти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида ваколатли идоралар томонидан амалга ошириладиган, давлат ҳокимияти хавфсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлардир. Давлат ҳокимиятига қа...


давлатимиз тараққиётининг совет даври конституцияларида, яъни СССР, ЎзССР, СССР таркибидаги бошқа иттифоқдош республикалар ва автоном республикаларнинг конституцияларида қўлланилган тушунча. Ўша пайтда умумий қоидага кўра, давлат ҳокимияти органлари жумласига давлатнинг барча органлар...


чет эл кишиси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳамда уларни мазкур давлатнинг давлат чегарасидан ташқарига чиқариб юборишда ифодаланадиган маъмурий жазо (мажбурлов) чораси.

Чет эл фуқароси, агар унинг ҳаракатлари давлат хавфсизлигини таъминлаш ёк...


қаранг: Конституциявий ҳуқуқ.

...

давлатларнинг, одатда, ҳарбий-сиёсий мақсадда тузилган халқаро-ҳуқуқий бирлашмаси. Давлатлар ўз бирлашмаларини ташкил этар эканлар, уларни “шартномалар”, “иттифоқлар” ва ҳоказо деб аташни афзал кўрадилар. Давлатлар бирлашмасини “блок” деб аташ, одатда, махсус адабиётлар ва вақтли матб...


давлат ташкилий тузилишининг принципларидан бири бўлиб, давлатнинг барча қисмлари билан биргаликда бир бутунлиги (яхлитлиги) эътироф этилишини ифодалайди. Д.б. ҳар қандай айирмачилик кўринишларидан, яъни давлатнинг айрим қисмларида бутун давлат манфаатлари инобатга олинмайдиган ва маҳ...


давлат сифатида Ўзбекистон Республикасига асос қилиб олинган принциплардан бири.

Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 3-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган қуйидаги қоидалардан келиб чиқади: “Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузи...


ЎзР Конституциясининг 38-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган фуқаро ҳуқуқларидан бири.

Конституцияга кўра ҳар бир фуқаро дам олиш ҳуқуқига эгадир. Меҳнат шартномасига биноан ишловчиларга қандай белгиланган иш вақти муддати, дам олиш ва байрам кунлари ҳақ тўланадиган меҳн...


(ДАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ) - Европанинг шимолий-ғарбидаги давлат. Пойтахти Копенгаген шаҳри.

Маъмурий тақсимланиши 14 округдан (амтлар) иборат. Улар ўз навбатида жамоалардан (сочне) иборат. Ҳар бир амт (округ) бошида губернатор - амтманн туради. У қирол томонидан лавозимига т...


(классный чин) - Адлия, прокуратура, солиқ органлари ва суд аппарати ходимларига бериладиган махсус даража. Даража ходимларнинг эгаллаб турган лавозими, шу орган (лавозимда) иш муддати, тажрибаси, касбий маҳоратига қараб берилади.

Даража чинлари маошга қўшимча ҳақ тў...


Прокуратура, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати терговчиларининг жиноятни тез ва тўлиқ очиш, уни содир этган шахсларни фош этиш ва айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш, жиноятни бартараф этиш чораларини кўриш, жиноят сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни аниқ...


қаранг: Қамоқ эҳтиёт чоралари.

...

ҳуқуқни тиклаш ёки бекор қилиш ҳақида суд тартибида кўриладиган талаб. Даъво судга киритилгач, жараён иштирокчилари вужудга келади. Бу талаб қилувчи - даъвогар, даъвони бажарувчи (агар даъво қонуний бўлса) - жавобгар.

Даъво мазмуни қарзни қайтариш, меросга даъвогарли...


ҳуқуқий, жумладан конституциявий лексиконда турли маъноларда қўлланиладиган ибора.

Декларация янги давлат тузумини яратишда, айниқса миллий сиёсат ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли бўлган ҳужжат сифатида қабул қилинади. Масалан, 1776 йилнинг 20 июлида АҚШ...


лотинча сўздан олинган бўлиб қарор, қонунчилик актларини билдиради. Қадимги Римда император, консул ва сенатнинг чиқарган қарорлари декрет деб номланган. Францияда XVIII асрда бўлиб ўтган инқилобларда революцион ҳукумат чиқарган қонун актлари декрет деб номланган. Россияда 1917 йилги ...


лотинча сўздан олинган бўлиб, давлатнинг, ташкилотнинг, коллективнинг сайланган ёки тайинланган вакили бўлиб ҳисобланади.

...

сайланган ёки тайинланган шахслар гуруҳи бўлиб, давлатнинг, ташкилотларнинг, коллективнинг конференцияларда, съездда, музокараларда иштирок этиши учун юборилади. Конституциявий ҳуқуқда делегация бошқа маънода ишлатилади: бир органнинг иккинчи органга бирор масалани кўриб чиқиши учун ў...


давлатда республика бошқарув шаклининг мавжудлигини билдиради ва бунда ҳокимият органлари халқнинг ёки унинг вакиллари ёрдамида шакллантирилади. Давлат бошлиғи бевосита халқ томонидан ёки парламент томонидан ёхуд махсус сайловчилар томонидан сайланади. Вақти-вақти билан янги сайловлар...


мамлакатда давлат ҳаётини демократик асосларда ташкил қилиш; фуқароларнинг кенг ҳуқуқ ва эркинликлари мавжуд бўлиши; сиёсий плюрализм ва ижтимоий ташкилотларнинг хилма-хиллиги; аҳолида давлат органларини ва мансабдор шахсларни сайлаш учун ҳуқуқи борлиги; муқобилликка ва рақобатга асос...


совет ҳокимияти даврида давлат ишларига раҳбарлик қилишнинг принципларидан бири бўлган. Бу принцип собиқ СССР Конституциясининг 3-моддасида мустаҳкамланган эди. Унда қуйидагича ёзиб қўйилган эди: «Совет давлатининг идораларини ташкил этиш ва фаолият юритиши демократик централизм принц...


ижтимоий фанларда кенг тарқалган тушунча. Демократия конституциявий-ҳуқуқий тушунча сифатида қуйидаги элементларни ўз ичига қамраб олади:

1) давлат ва ижтимоий масалаларни ҳал этишда халқнинг ўзи бошқарувни ташкил этадиган ҳаёт ва турмуш тарзи бўлиб, уларнинг устидан...


чет элликни, фуқаролиги йўқ шахсни давлат фуқаролигига қабул қилишни бекор қилиш. Бундай қарорни қабул қилинишига шахснинг ўзи тўғрисида маълумотни сохталаштириши сабаб бўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонунида ўз аксини топган.

Чет ...


доимий ишлайдиган ҳакамлар судларидан бири. Бундай комиссиялар, одатда, денгизга чиқиш имконияти бўлган мамлакатларнинг деярли барчасида тузилади (фаолият юритади). Масалан, РФ Савдо-саноат палатаси (РФ ССП) қошида тузилган. «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Россия Федерациясини...


бир давлат томонидан иккинчи бир давлат билан илгариги тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириши. Денонсация тузилган шартномада кўрсатилган бўлади. Денонсация ҳуқуқи ва қоидалари давлат томонидан чиқарилган қонунларда ўз аксини топган бўлади.

...

1) маълум бир мамлакатлардаги маъмурий-ҳудудий бирлик (масалан, Францияда); 2) давлат органи (масалан, АҚШ давлат департаменти, Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги департамент).

...

давлат органларининг қарорига кўра бир шахснинг ёки фуқаролар гуруҳининг ўзларининг доимий турар жойидан мажбурий равишда кўчириб юбориши ёки мамлакатдан ташқарига чиқариб ташлаш. Депортация қонунларни бузишдан, қонунсизликка йўл қўйилишидан келиб чиқади. Масалан, собиқ совет иттифоқи...


аҳоли томонидан давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва бошқа вакиллик органлари ёхуд маҳаллий вакиллик органлари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига сайланган шахс бўлиб, у ўз сайловчиларини, бутун халқнинг манфаатини ифода этади.

Депутатлар ҳудудий сайлов ...


қаранг: Депутатлик дахлсизлигига

...

қаранг: депутатлик дахлсизлиги.

Депутат индемнитети - депутатнинг ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида, ўз хатти-ҳаракатлари ва чиқишлари учун жавобгарликка тортилмаслигини англатади. Яъни, депутат овоз бериш жараёнида ўз фикрини ёқлаб сўзга чиқса, ўз ҳаракатлари билан...


айрим мамлакатларда тузиладиган норасмий парламент фракциялари ва депутат гуруҳларининг бирлашмалари.

...

сиёсий адабиётлар ва конституциявий ҳуқуқ фанида фойдаланиладиган ибора бўлиб, алоҳида олинган ёки барча вакиллик органларининг биргаликда олинган ёхуд барча депутатлар йиғиндисини билдиради. Кўпинча, депутатлар корпуси деганда мамлакатда фаолият юритаётган парламент назарда тутилади....


бу депутатнинг оғзаки ёки ёзма шаклда депутатлик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар, маълумотларни сўраб, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига йўлланадиган мурожаатидир. Депутат барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларига, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасал...


вакиллик органининг қарори ёки топшириғига асосан вакиллик органининг доимий қўмитаси ёки комиссияси томонидан тузилган махсус депутатлар гуруҳини маълум бир ҳодиса ёки ҳолатни ўрганиб чиқиши. Д.т. мазкур вакиллик органининг ваколатига кирувчи масалалар юзасидангина амалга оширилиши м...


бу вакиллик органидаги депутатларнинг маълум бир партия, сиёсий ҳаракат, оқимлар асосида ташкил топган бирлашмаларидир. Депутатлар гуруҳи депутатларнинг ўзаро бир-бирига ёрдам бериши, вакиллик органи фаолиятига кучлироқ таъсир этиши учун депутатларнинг бирдамликка эришиши учун тузилад...


қаранг: Депутатлик текшируви.

...

депутатлар ўз вазифаларини, депутатлик ваколатларини амалга оширишлари учун қонун билан белгилаб қўйиладиган шарт-шароитлар. Энг муҳим кафолатлар давлатларнинг конституцияларида белгилаб қўйилиши мумкин (масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 88-моддаси Олий Мажлиснинг Қон...


маълум ёшга етган, сайлов ҳуқуқига эга, олий ва маҳаллий вакиллик органларига сайланиш учун қонунда белгиланган тартибда кўрсатилган ва рўйхатга олинган давлат фуқароси. Д.н. тегишли кафолатларга ва ҳуқуқларга эга бўлади. Булар:

Белгиланган тартибда оммавий ахборот в...


сайлов жараёнининг бир қисми бўлиб, унинг давомида турли жамоат бирлашмалари, фуқаролар гуруҳлари ва айрим фуқаролар номзодлар кўрсатадилар, уларни қўллаб-қувватловчи имзолар тўплашни ташкил этадилар ва сўнгра номзодларни ёки уларнинг рўйхатларини рўйхатга олиш учун тегишли сайлов ком...


бу депутатни сайлаган вакиллик органининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки суд томонидан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмаслигини билдирувчи депутатлик мақомининг энг муҳим кафолатининг ҳуқуқий ифодасидир. Шундай қилиб, депутатнинг дахлсизл...


норматив актда кўзда тутилганидан фарқ қиладиган ёки ҳуқуқ билан тартибга солинмаган маълум бир соҳадаги, маълум бир масала бўйича мавжуд бўлган ишнинг ҳақиқий аҳволи.

...

норматив ҳуқуқий актда кўзда тутилган ижтимоий муносабатларни ривожланиш тартиби.

...

конституциявий ҳуқуқда камдан-кам фойдаланиладиган термин бўлиб, давлатдаги икки олий мансабдор шахснинг мақомини тенглигини билдиради. Масалан, президент ва ҳукумат раислари мақомининг тенглиги.

...

маълум бир давлат ҳудудида яшовчи, аммо бошқа бир давлатда ўз давлат тузилмасига эга, маълум бир халқ миллат вакилларининг йиғиндиси (масалан Ўзбекистонда яшовчи рус, украин миллатининг диаспораси). Конституциявий ҳуқуқда «диаспора» тушунчасидан ўз ватандошларига нисбатан давлат сиёса...


бирон-бир динга эътиқод қилувчи барча шахсларнинг ҳуқуқда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда қўлланиладиган умумлаштирилган номи.

...

инсоннинг динга бўлган муносабатини белгилашда қўлланиладиган тушунча. Диний эътиқод эркинлиги ЎзР Конституциясининг 31-моддасида мустаҳкамланган. Унда қуйидаги қоида баён этилган: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси дин...


қаранг: Виждон ва диний эътиқод эркинлиги.

...

бу маълум бир давлатнинг бошқа бир давлат ҳудудида ёки халқаро ташкилотларда мавжуд бўлган ташқи алоқа органлари - элчихона, миссия ва ваколатхоналаридир.

...

дипломатнинг шахсий дахлсизлиги, уни турар ва ишлайдиган жойини дахлсизлиги ҳамда дипломатни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмаслиги. Бундан ташқари дипломатлар фаолият кўрсатаётган давлатда маъмурий ва фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка (айрим ҳоллардан ташқари) тортилиши мумкин эма...


бу халқаро ҳуқуқ асосида давлатларнинг аҳдлашувига кўра дипломатик ваколатхона ёки махсус миссиянинг раҳбарларига, ходимларига ўз функцияларини самарали ва ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириши учун яратиб берилган шарт-шароитлардир.

1961 ва 1969 йиллардаги Вена Конв...


давлатнинг дипломатик вакилларининг даражаси ва унвони бўлиб, ушбу ном ва унвонлар дипломатларга берилади.

1961 йилда қабул қилинган Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига кўра дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари уч тоифа (класс) га бўлинади: элчилар...


(Доминикан Ҳамдўстлиги) - бу кичик Антиль ороллари гуруҳига кирувчи орол-давлат. 1978 йилнинг 3-ноябрида мустақилликга эришган. Биритания ҳамдўстлик аъзоси. Пойтахти Роза шаҳри. Маъмурий-ҳудудий бирлиги 10 та қавмдан иборат.

1978 йилнинг июлида Лондонда бўлиб ўтган ...


(Доғистон Республикаси) - 1994 йилнинг 26 июлида Конституциявий Мажлис томонидан қабул қилинган Д. Конституциясига кўра - Д. барча кўп миллатли халқини манфаатларини ва хоҳиш-истакларини ифодаловчи, Россия федерацияси таркибидаги суверен, ягона, демократик давлат. Конституцияга кўра Д...


1) Ўрта асрларда Рус давлатида муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга масалаларни кўриб чиқиш учун подшо томонидан чақириладиган табақа-вакиллик органи; 2) ХХ аср бошидаги давлат Думаси - биринчи Россия умумдавлат парламенти. Дума - маҳаллий сайлов (вакиллик) ташкилоти ва унинг номланиши...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази