А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

айрим мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳукумат номи. Ўзбекистон Республикаси Конституциямнинг 98-моддасига асосан - Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қора...


мансабдор шахс ўзи сайланган ёки тайинланган лавозимдаги ваколатларини бажаришни бошлаши. Айрим мансабдор шахслар учун қасамёд қилинган кун вазифани адо этишга киришилган кун деб ҳисобланади. Аҳоли томонидан сайланадиган, қасамёд қилиши назарда тутилмаган мансабдор шахслар овоз бериш ...


конституциявий ҳуқуқнинг тушунчаси бўлиб, ўз ичига қуйидаги таркибий қисмларни қамраб олади:

Биринчидан, бу сайланадиган вакиллик давлат ҳокимияти ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайланадиган мансабдо...


вакиллик органи билан бир маънода.

...

сайлов округларини тузиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган сайловчилар ёки аҳоли сони. Ҳар бир ҳудудий сайлов округида яшайдиган сайловчилар ёки аҳоли сони тенг ёки тахминан тенг (маълум фоиз кўп ёки кам) бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига с...


аҳоли томонидан сайланадиган депутат (вакил)лардан иборат давлат ҳокимияти ёки маҳаллий ўз-ўз бошқариш ҳайъат органларининг умумлаштирилган ва қадимдан қабул қилинган номи. Ушбу орган аҳоли манфаатларини кўзлаб, (ифодалаб) ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этади.

...

давлат органи, маҳаллий ҳокимият органи, мансабдор шахснинг, ижтимоий муносабатни бошқа қатнашчиларининг норматив юридик ҳужжатда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

...

мансабдор шахс ёки маълум бир органнинг ўз ваколатларини тўхтатишини эълон қилиши. Бу мансабдор шахсни ёки давлат органини истеъфога чиқишини англатади.

Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ваколатини соқит қилишини эълон қилиш билан, ўз ваколатларини бажаришни тўхта...


(ДЕЛЕГИРОВАНИЕ ПОЛНОМОЧИЙ).

Ваколатларни бериш муаммоси бир қатор хорижий мамлакатларда парламент томонидан кўпгина муҳим масалаларни ҳал этишда ҳукуматга ўз ваколатларини беришда кўзга ташланади. Ваколатлар доирасида ҳукуматлар чиқарган актлар адабиётларда берилган ...


ўзининг дастлабки сессия (мажлис)ларидан бирида депутатлар орасидан тузиладиган кўмакчи орган. Доимий комиссиянинг вазифаси ваколатли орган қарорларининг лойиҳаларини (қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва дастлабки тарзда) кўриб чиқиш; ваколатли орган мажлисларида кўриб чиқишга тақдим этила...


давлат ҳудудида муомалада бўлиб турган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланувчи банкнотлар, хазина билетлари, тангалар тариқасидаги пул белгилари.

...

валюта операцияларига қуйидагилар киради: валюта бойликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтиши ҳамда валюта бойликларини тўлов воситаси сифатида ишлатиш билан боғлиқ операциялар; валюта бойликларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва жўнатиш, шунингд...


(Вануату Республикаси) - Тинч океанининг Жанубий қисмидаги оролларда жойлашган давлат, Янги Гебрид ороллари, Буюк Британия ва Франциянинг биргаликдаги собиқ мустамлакаси. Мустақиллиги 1980 йил 30 июлда эълон қилинган. Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Вила (Порт Вила) шаҳри....


(Ватикан шаҳар - давлат) - Рим ҳудудида жойлашган давлат, Рим католик черкови бошлиғи - Рим Папасининг қароргоҳи. Суверенитети 1929 йил 11 февралда Италия ва Папа Тахти ўртасида тузилган Латеран шартномасига биноан эътироф этилган.

Теократик монархия бўлиб, унинг бош...


(Венгрия Республикаси) - Марказий Европадаги давлат. 1918 йилда Австрия-Венгрия парчаланиб кетиши натижасида ташкил топган. Пойтахти - Будапешт шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 19 та вилоят (медье) дан иборат, алоҳида маъмурий бирликларга ажратилган Будапешт, Дебрецен, Мишк...


(Венесуэла Республикаси) - Жанубий Америкадаги давлат. 1811 йил 5 июлдан эътиборан мустақил. Пойтахти- Каракас шаҳри.

Федератив давлат, 20 та штат, битта федерал округ, иккита федерал ҳудуд ва федерал ўлкалардан (Кариб денгизидаги ороллардан) иборат. Ҳар бир штатнинг...


юқори палата ёки давлат бошлиғининг тегишлича қуйи палата ёки парламент томонидан қабул қилинган қонунни (қонун лойиҳасини) маъқуллашни рад этиши. Аслини олганда, бу парламент юқори палатасининг қуйи палатага ёки давлат бошлиғи (монарх, президент)нинг парламентга қонун чиқариш жараёни...


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида белгилаб қўйилган эркинликлардан иборат бўлиб, унга кўра «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдири...


(рухсатнома, розилик, имзо) - 1) Давлатлараро муносабатларда ва дипломатияда - давлатдан чиқиб кетиш, давлат ҳудудига кириб келиш ёки давлат ҳудуди орқали транзит ўтиб кетиш учун шахсга рухсат этилиши тўғрисида паспортга ёки унинг ўрнига ўтадиган ҳужжатга қўйилган белги. В. муайян муд...


конституциявий ҳуқуқда бир нечта маънода қўлланадиган тушунча:

1) Ўзбекистон Республикаси таркибидаги ҳудудий тузилма (ҳудудий-давлат тузилмаси). Ҳозир Ўзбекистон Республикасида 12 та в. бор;

2) маъмурий-ҳудудий бирлик. Ўрта асрлардан маълум. Шарқни...


қ.: Автономия. Маъмурий ва сиёсий автономия. Давлат автономияси. Миллий-ҳудудий автономия.

...

Ҳ. Давлат автономияси.

...

Ўзбекистон Республикаси вилоятининг маъмурий маркази.

...

қ.: Умумий юрисдикция судларининг ўрта бўғини.

...

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органининг номи. Конституциянинг 99-моддасига мувофиқ, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қила...


(лотинчадан - ирода, хоҳиш) - 1) Вакиллик органи томонидан ҳукуматга, унинг алоҳида аъзосига, бошқа ижро этувчи органга, ижро этувчи ҳокимиятнинг мансабдор шахсига ишонч ёки ишончсизлик билдириш. Бундай ишонч ёки ишончсизлик билдириш ҳукумат, ҳукумат аъзоси, бошқа орган учун ҳам, ваки...


(Вьетнам Социалистик Республикаси) - Жануби-Шарқий Осиёда Ҳиндихитой яриморолида жойлашган давлат. 1945 йилгача - Франция протекторати. 1945 йил 2 сентябрда Вьетнам Демократик Республикаси эълон қилинган, ҳукуматга Хо Ши Мин бошчилик қилган. Франция ўз гумаштаси, “император” Бао Дай ҳ...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази