А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(Багама ороллари Ҳамдўстлиги) - Атлантика океанидаги Катта Антил оролларидан шимолроқда оролларда жойлашган давлат. Мустақиллиги 1973 йил 10 июлда эълон қилинган. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Нассау шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 21 та округга бўлинади.


давлатнинг асосий рамзларидан бири. Б. нинг тасвири махсус қонун ёки конституция билан белгиланади. У герб ёки бошқа эмблема тасвирланган бир ёки кўп рангли алвондан иборат бўлади. Б. давлат муассасалари, элчихоналар, ваколатхоналар, божхоналар, консулликлар ва ҳ.к. биноларида кўтарил...


давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг моддий-молиявий жиҳатларига татбиқан олганда:

республика бюджети, маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларининг режалаштириладиган ёки якуний ўзаро нисбатини;

тегишли ...


(Бангладеш Халқ Республикаси) - Осиёнинг жанубида жойлашган, сецессия натижасида 1971 йилда ташкил топган (1947 йилдан 1971 йилгача Покистоннинг шарқий қисми). Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Дакка шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 4 та вилоят, 19 та округга бўли...


тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти ҳисобланадиган фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахс. Юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш ш...


Кариб денгизининг Вест-Индия қисмидаги оролда жойлашган давлат. 1966 йил 30 ноябрда унга мустақиллик берилган. Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Бриджтаун шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 11 та туман (париш) дан иборат.

Конституцияси 1966 йил 30...


(Баҳрайн давлати) - Форс кўрфазидаги оролда жойлашган давлат. Б. 1971 йилда мустақилликка эришган. Пойтахти - Манама шаҳри.

Конституциявий монархия элементларига эга бўлган, мерос бўлиб ўтадиган мутлақ монархия (амирлик). Конституцияси 1973 йилда қабул қилинган (унин...


Халқнинг ўз ҳокимиятини бевосита амалга ошириш шакллари ва воситалари (институтлари) мажмуини қамраб олувчи тушунча. Б. асоси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган. Конституциянинг 7-моддасида мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир ма...


(Беларусь Республикаси) - 1996 йил 24 ноябрдаги референдумда қабул қилинган Конституциясига мувофиқ, унитар демократик ижтимоий ҳуқуқий давлат. Белорус ва рус тиллари давлат тиллари ҳисобланади. Пойтахти - Минск шаҳри.

Б. Конституциясида айтиладики, Б.да инсон, унинг...


конституциявий ҳуқуқда норматив қоидани амалга жорий этиш маъносида қўлланиладиган тушунча.

...

(1973 йилгача Британия Гондураси) - Марказий Америкадаги давлат. Мустақиллиги 1981 йил 21 сентябрда эълон қилинган. Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Бельмопан шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 6 та округ.

Конституцияси 1981 йил 21 сентябрда кучг...


(Бельгия Қироллиги) - Ғарбий Европадаги давлат. 1830 йилда ташкил топган. Умумий бозор ва Европа Ҳамжамияти (ҳозирда Европа Иттифоқи)нинг таъсис этувчи аъзоси. Пойтахти - Брюссель шаҳри.

1831 йил 7 февралда қабул қилинган Б. Конституциясининг янги таҳририга (1990, 19...


(Бенин Республикаси, 1975 йилгача Дагомея, 1975-1990 йилларда - Бенин Халқ Республикаси) - Ғарбий Африкадаги давлат. 1960 йил 1 августда мустақиллиги эълон қилинган. Пойтахти - Порто-Ново шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: округларга бўлинадиган 6 та департаментдан иборат.


Британиянинг Вест-Индиядаги энг қадимги (1684 йилдан эътиборан) мустамлакаси. Маъмурий маркази - Гамильтон шаҳри.

380 та орол ва оролчалардан иборат.

1995 йил 15 августда мустақиллик берилиши тўғрисида референдум тайинланган бўлиб, у амалда муҳолифа...


(икки палаталилик) - давлатнинг парламентида иккита палата ташкил этилиши (қаранг: Икки палатали тизим (тузилма).

...

ЎзР Конституциясининг 41-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган фуқаронинг асосий ҳуқуқларидан бири.

ЎзР «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, билим олиш, шахснинг келиб чиқиши, жинси, ёши, ирқи, қайси миллатга мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий...


(икки тиллилик) - давлатда (парламент, ижро этувчи ҳокимият, бошқа органлар ишида) тенг ҳисобланувчи ва бир хил давлат мақомига (давлат ёки расмий тил мақомига) эга бўлган икки тилдан фойдаланиш. Яъни шахс тегишли органларда ўзига маъқул тилда сўзга чиқишга ҳақли, бунда унинг нутқи ти...


Буюк Британияда, АҚШда қонуннинг (қонун лойиҳасининг)номи.

...

қаранг: Сайлов округи.

...

икки давлат фуқаролигига (табаалигига) эга бўлган шахс (қаранг: Икки давлат фуқаролиги).

...

қ.: Сайлов округи.

...

Осиёда, Арабистон ярим оролининг шарқида жойлашган давлат. Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси. 1971 йил 2 декабрда 6 амирликдан иборат федератив давлат тузилди. 1972 йил 10 февралда Раъс ул-Хайма амирлиги ҳам федерацияга қўшилди. Пойтахти - Абу-Даби шаҳри.

Давлат ...


ЎзР Конституциясининг 34-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқларидан бири.

«Фуқароларнинг бирлашмаси» тушунчаси ўз аҳамиятига кўра жуда кенг бўлиб, фуқаролар тузадиган турли тузилмаларга нисбатан ишлатилиши мумкин. Чунончи:

муайян и...


қаранг: Мьянма.

...

(иттифоқ) - сиёсий-давлат нуқтаи назаридан қараганда, муайян мақсадларга эришиш ва шу йўналишда биргаликда ҳаракат қилиш учун тузилган давлатлар, партиялар, ҳаракатлар бирлашмаси.

...

давлат органлари тизими бўлиб, улар қуйидагилардан ташкил топган: Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича Давлат божхона қўмитаси бошқармалари, махсус божхона комплекслари, божхона комплекси ва постлари.

Ўзбекистон Респу...


(Болгария Республикаси) - 1990 йилгача “Халқ Республикаси” эди. Т.Живков истеъфога чиқиб, Конституциядан коммунистик партиянинг етакчилик роли ҳақидаги қоида чиқариб ташлангандан кейин парламент янги Конституцияни ишлаб чиқди ва у 1991 йил 12 июлда кучга кирди. У 1971 йилги Конституци...


(Боливия Республикаси) - Жанубий Америкадаги давлат. Мустақиллиги 1826 йил 6 августда эълон қилинган.

Маъмурий бўлиниши: 9 та департамент, 98 та провинция.

Бошқарув шакли 1994 йил 13 августда қабул қилинган Конституцияга кўра - республика. Узоқ дав...


(Босния ва Герцеговина Республикаси) - Югославия таркибидаги собиқ республика. Мустақиллиги 1992 йил 5 апрелда эътироф этилган, шундан сўнг уруш туфайли давлатчилигига путур етган. Пойтахти - Сараево шаҳри.

1995 йил ноябрь ойида Дейтонда (АҚШ) Болқон муаммосини тинчл...


(Ботсвана Республикаси) - Жанубий Африкадаги давлат. 1996 йил 30 сентябрда Буюк Британиядан мустақилликни олгунга қадар Бечуаналенд деб аталган. Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Габороне шаҳри.

Маъмурий бўлиниши 10 та провинциядан иборат.


ўтган асрнинг йигирманчи йиллари охирларида, халқ хўжалигини бошқариш билан шуғулланадиган давлат органлари ва муассасалари тизимини жадал ривожлантириш бошланган пайтда давлат-ҳуқуқ сўз бойлигига кирган атама. Бош бошқармалар деб аталган (гарчи бошқармалар, қўмиталар, бўлимлар, трест...


кўплаб мамлакатларда ҳукумат раиси бўлган расмий мансаб. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳукумат раиси бош вазир ҳисобланади. Кундалик ҳаётда, оммавий ахборот воситаларида, адабиётларда уни кўпинча бош вазир деб ҳам аташади.

...

қ.: Сиёсий бошпана.

...

(бошқарув) - ижтимоий фанларда, шу жумладан ҳуқуқшуносликда ҳар хил маъноларда кенг қўлланиладиган тушунча:

1) умумий нуқтаи назардан, Б. деганда муайян тизим доирасида амалга ошириладиган ва бошқарувчи орган, шахс Б. субъекти)нинг бошқарилувчи органлар, шахслар (Б. ...


Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг XV бобига кирувчи жиноятлар бўлиб, ўз ичига ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш; мансабга совуққонлик билан қараш; ҳокимият ҳаракатсизлиги; мансаб сохтакорлиги; пора олиш; пора бериш; пора...


давлат ҳокимиятини ташкил этиш тартиби. Олий ва маҳаллий давлат органларини тузиш усулини ҳамда уларнинг бир-бири ва аҳоли билан ўзаро муносабатлари тартибини ўз ичига олади. Б. ш. лари ҳокимият бир шахс томонидан ёки сайлаб қўйиладиган жамоавий орган томонидан амалга оширилишига қара...


Ўзбекистон қонунчилигида махсус ва ёки фавқулодда характердаги вазифаларни бажариш учун махсус давлат органлари тузилиши талаб қилинадиган алоҳида вазиятларга нисбатан қўлланиладиган категория. Мас., ҳолат жорий этилган ҳудудда бошқарувнинг алоҳида шакллари жорий қилиниши мумкин.

...

Россия Федерацияси таркибидаги республика. Конституцияси 1993 йил 24 декабрда қабул қилинган. Пойтахти - Уфа шаҳри.

Конституцияга кўра, Б. республикасининг бутун кўп миллатли халқининг иродаси ва манфаатларини ифодаловчи суверен демократик ҳуқуқий давлат (1-модда). Ш...


(Бразилия Федератив Республикаси) - Жанубий Америкадаги давлат. 1500 йилдан эътиборан Португалия мустамлакаси. Мустақиллиги 1822 йилда эълон қилинган. Пойтахти - Бразилиа шаҳри.

Давлат тузилиши шакли - учта собиқ федерал ҳудудни ва битта федерал пойтахт округини қўшг...


БРУНЕЙ-ДОРУССАЛОМ (Бруней султонлиги) - Жануби-Шарқий Осиёдаги давлат. 1984 йил 1 январгача Буюк Британия протекторати. Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти- Бруней (Бондар Сери Бегован) шаҳри.

Маъмурий бўлиниши 4 та округдан иборат.

Бошқарув ш...


Германия, Австрия ва бошқа баъзи мамлакатлар шаҳарларида шаҳар ижро этувчи ҳокимияти бошлиғи. Аҳоли ёки шаҳар мажлиси томонидан сайланиши, шаҳар мажлисидан алоҳида фаолият юритиши ёки унга бошчилик қилиши мумкин. ГФРнинг айрим ўлкаларида Б. - кўпинча сиёсий арбобдир, шаҳарни бошқариш ...


(Буркина-Фасо Республикаси, 1984 йилгача Юқори Вольта) - Ғарбий Африкадаги давлат. Мустақиллиги 1960 йил 5 августда эълон қилинган. Пойтахти- Уагадугу шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 30 та провинция. 1991 йил 2 июндаги референдумда маъқулланган ва демократлаштириш жараёниг...


(Бурунди Республикаси) - Экваториал Африкадаги давлат. Мустақиллиги 1962 йил 1 июнда эълон қилинган. Пойтахти - Бужумбура шаҳри.

Маъмурий бўлиниши - 15 та провинциядан иборат бўлиб, провинциялар коммуналарга бўлинган.

Бошқарув шакли: 1966 йилгача - ...


(Бурятия Республикаси) - 1994 йил 22 февралда Б. Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган Б. Конституциясининг 1-моддасига мувофиқ, Россия Федерацияси таркибидаги суверен демократик ҳуқуқий давлат. Конституциянинг 60-моддасида айтиладики, бурят миллатининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқ...


(Бутан Қироллиги) - Буюк Британиянинг, сўнгра Ҳиндистоннинг Ҳималайдаги собиқ протекторати. 1949 йилда Ҳиндистон билан тузилган шартномага мувофиқ у халқаро муносабатларда Б. номидан вакиллик қилади. 1971 йилда Б. БМТга қабул қилинган. Пойтахти - Тхимпху шаҳри.

Маъму...


(Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги) - Ғарбий Европада Британия оролларида жойлашган давлат. Европа Иттифоқининг аъзоси. Британия Ҳамдўстлигининг таъсис этувчиси. Пойтахти - Лондон шаҳри.

Б.нинг таркибий қисмлари: Англия, Уэльс, Шотландия, Шимолий...


2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шуни...


(варақа, ахборотнома) - Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун билан тартибга солинган ...


молия ҳуқуқининг бир қисми, давлатнинг бюджети тузилишини, турли даражалардаги бюджетларни, уларнинг даромад қисмини шакллантириш ва бюджет маблағларининг сарфланиши, шунингдек умуман давлатнинг бюджет-молия сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳуқуқий нормалар...


конституциявий ҳуқуқда бир неча маънода қўлланиладиган тушунча.

1) депутатликка номзодларнинг фамилиялари ёки сайлов бирлашмалари (партиялар, ҳаракатлар, блоклар) номи ёхуд сайлаб қўйиладиган лавозимга сайлашда номзодларнинг фамилиялари ёзиладиган расмий ҳужжат (қар...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази