А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

аёл ва эркаклар тенглигининг юридик жиҳатдан ўрнатилиши, яъни улар ҳуқуқларининг тенглиги. Аёллар тенгҳуқуқлигининг асосий тамойили РФ Конституциясининг 19- моддасининг 3-қисмида мустаҳкамлаб қўйилган : “эркак ва аёллар тенг ҳуқуқ ва эркинликка эгадирлар ва улар ўз ҳуқуқларини амалга ...


сайловчиларнинг вакиллик органлари ёки мансабдор шахсларни сайлашда, йиғилишларда ва ҳ.к.да қатнашишдан бош тортиши; аҳолининг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишга бефарқ қараши. А. сайлов тизимининг нодемократик кўринишига қарши аҳоли норозилигининг бир шакли, у эркин сайловлар ў...


қаранг: ВЕТО

...

қаранг: Кўпчилик

...

Абхазия Республикаси (абхазча номи “Апсни”-қалб диёри). 1921 йил 4 мартда Грузия Республикаси таркибида ташкил топган. Кавказортининг шимоли-ҳарбий қисмида жойлашган. Жануби-ғарбий қисми қора денгизга туташади. Конституцияси 1994 йил 26 ноябрда қабул қилинган. Унга мувофиқ А. - сувере...


(Австралия иттифоқи) - Британия ҳамдўстлигига кирувчи федератив давлат. Пойтахти - Канберра шаҳри. Австралия 6 та штат (Виктория, Жанубий Австралия, Квинсленд, Янги Жанубий Уэльс, Тасмания, ғарбий Австралия) ва 2 та ҳудуд (Шимолий ҳудуд, Федерал пойтахт ҳудуди)дан иборат. Штатлар граф...


(Австрия Республикаси) - Марказий Европадаги давлат. 1918 йилда ташкил топган. А. - федератив республика. Унинг таркибига 9 та федерал ўлка киради: Бургенланд, Вена, Юқори Австрия, Зальцбург, Каринтия, Қуйи Австрия, Тироль, Форарльберг, Штирия. Ўлкаларнинг ҳар бири ўз конституцияси, п...


раҳбарлик қилиш ва бошқариш билан боғлиқ вазифаларни бажараётган у ёки бу лавозимли шахсларнинг мустақиллигини ва ўзини ўзи бошқаришини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча. Масалан, агар ҳудуд раҳбари ҳақида у ушбу ҳудудни “автоном асосда” бошқараяпти десалар, демак шу раҳбарга кенг ...


алоҳида ваколатлар берилган ҳолда тузилган ёки тайинланган органга, мансабдор шахсга муайян ҳудудни мустақил бошқариш ҳуқуқини бериш. Шунингдек, ушбу ҳудудни бошқариш учун илгари ташкил этилган, тузилган ёки тайинланган органнинг, мансабдор шахснинг имкониятларини, юқори турувчи орган...


давлат автономиясининг турларидан бири.

...

катта давлат доирасидаги давлат мақомига эга бўлган автоном республика ёки бошқа автоном бирлик. У ўзининг конституцияси, қонун ҳужжатлари, ҳудуди, фуқаролиги, олий давлат органлари, маълум даражада бюджет ва солиқ мустақиллигига эга. Лекин, у бошқа катта давлат доирасида тузилганлиги...


давлат автономиясининг (вилоят, маъмурий, миллий, ҳудудий автономиянинг) бир тури.

Бундай автоном бирликлар масалан, Россияда дастлаб миллий округлар деб аталган, 1977 йилгача олимлар ўртасида миллий округлар автономиянинг шакли ҳисобланадими ёки улар маъмурий-ҳудуд...


давлат автономиясининг шакли. ЎзР нинг 1978 йилги Конституциясига мувофиқ Ўзбекистонда Қорақалпоғистон А.Р. мавжуд бўлган. Амалдаги Конституцияга мувофиқ Қорақалпоғистон суверен республика сифатида ЎзР таркибига киради.

Собиқ совет тузуми даврида А. р. иттифоқдош рес...


автоном республикалар, автоном вилоятлар, автоном округлар ва бошқа автоном бирликларга нисбатан қўлланиладиган умумлаштирувчи тушунча.

...

(Мухторият) умуман олганда, кимнингдир ихтиёрига топширилган масалаларни унинг ўзи мустақил равишда ҳал этиш ҳуқуқи.

Конституциявий ҳуқуқда А. тушунчаси бир нечта маънода қўлланилади:

а) давлат ёки вилоят автономияси деб номланадиган миллий-давлатчи...


ушбу давлатда ғайридемократик, авторитар режим ҳукмронлик қилади. Авторитар режимдаги давлатлар учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари чекланган ёки бутунлай тугатилганлиги, мухолифатдаги партия ва бошқа ташкилотларнинг тақиқланганлиги, сайлаб қўйиладиган давлат органларининг роли ч...


давлат (сиёсий) ҳокимияти асосий вазифаларининг бир гуруҳ шахслар ёки бир шахс қўлида тўпланиши. А.т. да вакиллик органлари ҳам мавжуд бўлади, референдумлар, халқ муҳокамалари ва х.к. ўтказилиши мумкин. А.т. нинг моҳияти қўлланиладиган услублари: жамиятга муайян мафкурани мажбуран қаб...


талай саноат корхоналари жойлашган бир қанча бир-бирига туташ аҳоли пунктларини қамраб олган ва шу туфайли иқтисодий, экологик, ижтимоий ва бошқа манфаатлар уйғунлашиб кетган ҳудуд. Агломерациядаги маъмурий-ҳудудий бирликлар ўз мустақиллигини сақлаб қолади, лекин уларнинг органлари ум...


асосий вазифаси юридик ёрдам кўрсатишдан, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсларни ҳимоя қилишдан иборат бўлган кўнгилли, ўзини ўзи идора қиладиган нодавлат ташкилотининг (адвокатуранинг) аъзоси. Ўзбекистонда адвокат мақомига олий юридик маълумотга эга бўлган ва белгила...


қаранг: Адвокат. Адвокатура мақолаларига

...

муҳим конституциявий вазифани бажариш (қаранг: ЎзР Конституциясининг 26-моддаси) - малакали юридик ёрдам кўрсатиш, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсларни ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда тузиладиган кўнгилли жамоат ташкилоти.

Ташкилий ж...


вакил қилиш, ваколат бериш. Конституциявий, маъмурий ва халқаро ҳуқуқда қўлланиладиган тушунча.

1) Дипломатия ва бошқа халқаро муносабатларга татбиқан олганда А. шахснинг бошқа давлатда ёки халқаро ташкилотда муайян давлатнинг вакили этиб тайинланганини билдиради. Та...


далолатнома, ҳуқуқий ҳужжат (қонун ҳужжати, норматив юридик ҳужжат, ҳуқуқий ҳужжат) ёки тегишли органлар ёхуд мансабдор шахсларнинг ҳаракати. Шахснинг оилавий муносабатлар соҳасидаги муайян ҳолатини акс эттирувчи ҳужжат фуқаролик ҳолати далолатномаси деб аталади. Фуқаролик ҳолати дало...


бирор жамоа, муассаса, орган, жамоат бирлашмасининг ички ҳаётида ва ишларида иштирок этувчи энг ишчан шахслар гуруҳини, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига, давлат ҳокимияти органларига, депутатлар ва мансабдор шахсларга уларнинг вазифаларини амалга оширишда ихтиёрийлик асосида (ш...


фуқаронинг депутатлар ва мансабдор шахслар сайловида, референдумда овоз беришда иштирок этишга бўлган икки имкониятдан иборат ҳуқуқи. Сайлаш ҳуқуқи актив сайлов ҳуқуқи деб, сайланиш ҳуқуқи эса пассив сайлов ҳуқуқи деб аталади. Актив сайлов ҳуқуқи 18 ёшга тўлганда юзага келади.


(Албания Республикаси, 1991 йилга қадар - Албания Халқ Республикаси) - Болқон яриморолининг жануби-ғарбий қисмидаги давлат. 1919 йилда мустақилликка эришган. Пойтахти - Тирана шаҳри.

Маъмурий бўлиниши: 35 та округ (рети)дан иборат бўлиб, улар 314 та локалитетга бўлин...


табиатни муҳофаза қилишда алоҳида илмий, маданий, эстетик ва соғломлаштириш аҳамиятига эга бўлган, қайтадан фойдаланиш ҳолатига келтириладиган табиат мажмуалари ва объектлари жойлашган ер, сув юзаси ва ҳаво макони участкаси. Бу ҳудудлар давлат ҳокимияти органларининг қарорларига биноа...


муайян ҳудудий бирлик ёки унинг катта қисми бўлиб, унда хўжалик юритишнинг алоҳида ва имтиёзли тартиби белгилаб қўйилади. Масалан, ЎзР нинг 1996 йил 25 апрелдаги «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонуни»нинг 11-моддасида кўрсатилишича, эркин иқтисодий зоналарда алоҳида божхона, вал...


Шимолий Америкада жойлашган давлат. 1776 йилнинг 4 июлида ўз мустақиллигини эълон қилган. Пойтахти Вашингтон шаҳри.

Давлат бошқарув шакли республика, тузилиш шакли - федерация.

Маъмурий ҳудудий бўлиниши 50 та штат ва бир Колумбия федерал (пойтахт) о...


(афв умумий) - жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан, уларга тайинланган жазони ўташдан озод қилиш, уни юмшатиш ёхуд мазкур шахслардан судланганликни муддатидан илгари олиш ташлаш.

Жазодан амнистия акти асосида озод қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан б...


(Ангола Республикаси, 1992 йил августига қадар - Ангола Халқ Республикаси) - Ғарбий Африкадаги давлат, Португалиянинг собиқ мустамлакаси, 1975 йил 11 ноябрда мустақиллиги эълон қилинган. Пойтахти - Луанда шаҳри.

Ангола Конго дарёсининг қуйилиш жойидан шимолроқдаги Ка...


(Андорра водийлари - Андорра князлиги) - Шарқий Пиренеядаги, Шимолда Франция ва Жанубда Испания ҳудуди ўртасидаги давлат. 1993 йилгача расман Франция ва Испаниянинг биргаликдаги ҳомийлиги остида бўлган. Пойтахти - Андорра-ла-Вьеха шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан Андорра 7 т...


(сўровнома, сўров варақаси) - жавоб берилиши лозим бўлган саволларнинг муайян тўплами ёзилган варақа. Конституциявий (давлат-бошқарув) соҳага татбиқан олганда “сўровнома” атамаси кўпинча қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

а) ишга, хизматга киришда тўлдириладиган, кадрлар...


анкета саволларига жавоблар олиш орқали жамоатчилик фикрини аниқлаш.

...

(сўров ўтказиш) - анкета сўровининг айни ўзи.

...

(босиб олиш) - бир давлат томонидан бошқа давлатга тегишли ёки улар ўртасидаги баҳсли ҳудуднинг бир томонлама (бошқа томоннинг розилигини олмасдан) қўшиб олиниши. Давлатнинг бирор давлат тузилмасига эга бўлмаган этник жамоа яшайдиган ҳудудни ўз таркибига қўшиб олиниши тўғрисида (хусус...


(юмалоқ хат) - давлат органига, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органига ёки бошқа идорага йўлланган, муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уй ёки иш жойи манзили кўрсатилмаган хат, ариза ва бошқа шу сингарилар. “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎзР қонуни (янги таҳрири)г...


Кариб денгизининг Шамолга тескари ороллар гуруҳида жойлашган давлат. 1981 йил 1 ноябрда мустақиллиги эълон қилинган. Британия ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Сент-Жонс.

Маъмурий бўлиниши: 8 та туманни ўз ичига олувчи Антигуа, Барбуда ва Редонда ороллари.


(конституцияга зидлик) - қонуннинг, бошқа норматив - ҳуқуқий ҳужжатнинг ёхуд халқаро ёки давлат ички шартномасининг конституцияга (давлатнинг асосий қонунига) зидлиги. Айнан бир хил маънода “конституцияга хилофлик”, “ноконституциявийлик”, “конституцияга номувофиқлик” атамалари қўллани...


(африкаанс тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда - алоҳида-алоҳида яшаш), (ирқий айирмачилик) - аҳоли бир қисмининг бошқасига нисбатан устунлиги ва имтиёзларга эгалигини расман эълон қилиш ҳамда мустаҳкамлаб қўйишга асосланган ижтимоий-сиёсий тузум. Бундай ажратишга миллий ёки ирқий бе...


тегишли давлат ҳудудида яшовчи ва шу давлат фуқаролигига ёки бирор чет давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисида ҳужжатлари йўқ киши, яъни фуқаролиги бўлмаган шахс.

...

ўхшаш, лекин бир хил бўлмаган тушунчаларни белгилаш учун қўлланиладиган атама: шикоят, шикоят аризаси бериш, апелляция судлов ишларини юритиш, суд ҳал қилув қарорларини, шу жумладан ҳукмларини текшириш усули.

Ўзбекистонда шаклланган юридик назария анъаналарига кўра, ...


давлат органлари ёки муниципиал органлар, муассасалар, шунингдек шу органларнинг умумий ёки бир-бирига яқин вазифаларни бажарадиган ва бирон-бир соҳага раҳбарликни, органлар, муассасалар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини таъминлайдиган мансабдор шахслар мажмуи.

А. ту...


(ҳакам) - низони (ихтилофни) муҳокама қилишда воситачи бўладиган шахс. Ҳуқуқий муносабатларда низо (кўпинча фуқаровий-ҳуқуқий низо) иштирокчилари ишнинг моҳияти бўйича қарор қабул қилишни ишониб топширадиган воситачилар, одатда, арбитрлар деб ҳисобланади. Кўпинча ушбу атама холислар с...


(ҳакамлик) иши - ҳозирги пайтда кўпинча А. судларига ва айрим холислар судларига, масалан, Халқаро тижорат арбитраж судига ва Денгиз арбитраж комиссиясига тааллуқли низолар бўйича ишларни шундай ишлар деб ҳисоблаш қабул қилинган.

Давлат арбитражи ва идоравий арбитраж...


(ҳакамлик) судлари - фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иқтисодий низолар бўйича ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишга ваколатли суд ҳокимияти органлари.

ЎзР нинг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциясида хўжалик судлари назард...


(Аргентина Республикаси) - Жанубий Америкадаги федератив давлат. Пойтахти - Буэнос-Айрес шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 22 та провинция, битта миллий ҳудуд (Оловли Ер) ва битта федерал (пойтахт) округга бўлинган. Провинциялар департаментларга бўлинади.

А....


(Арманистон Республикаси) - 1995 йил 5 июлда ўтказилган референдумда қабул қонун қилинган. А. Конституциясининг 1-бандига мувофиқ суверен, демократик, ижтимоий, ҳуқуқий давлат. Давлат ҳокимияти ҳокимиятлар бўлиниши принципи асосида амалга оширилади. Қонуннинг устунлиги кафолатланади, ...


давлатни ҳимоя қилиш ва унинг ташқи хавфсизлигини таъминлаш учун махсус ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган тузилмалар мажмуи: 1) давлат Мудофаа вазирлиги тизимининг ҳарбий қисмлари ва бўлинмалари; 2) давлатнинг барча қуролли кучлари (Мудофаа вазирлигининг қисмлари ва бўлинмалари, чег...


ҳуқуқда, шу жумладан конституциявий ҳуқуқда (бирлик ва кўплик сонларида) асл луғавий маънода фойдаланидаган тушунча, яъни бирон-бир нарсанинг негизи, базиси, пойдевори. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-бўлими «Конституциявий тузум асослари» деб аталади, унда давлат...


давлат Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган фуқаронинг муайян зарур хулқ-атвори яъни конституциявий бурчи.

А.б. нинг бошқа мажбуриятлардан фарқи шуки, у энг муҳим мажбуриятлар жумласига киради Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилади ва фуқароларнинг бошқа кўпгина мажбур...


давлатнинг конституциясини тавсифлаш учун ишлаш қиладиган тушунча. А.қ. билан конституция - умумий қоидага кўра муштарак тушунчалардир. Бу тушунчалар аниқ ҳужжатнинг номида фойдаланилади.

Масалан, Ўзбекистоннинг аввалги конституциялари: Ўзбекистон ССР Конституцияси ...


давлат конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган фуқаронинг муайян хулқ-атвори, яъни фуқаронинг конституциявий ҳуқуқи. А.ҳ. нинг бошқа ҳуқуқлардан фарқи шуки, у энг муҳим ҳуқуқлар жумласига киради, конституцияда мустаҳкамлаб қўйилади ва фуқароларнинг бошқа кўпгина ҳуқуқларини олдиндан бел...


конституция лексиконида кенг фойдаланиладиган ҳамда давлатнинг конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини билдиради. Бу ҳуқуқ ва эркинликлар муайян давлат ва жамиятда инсоннинг мақоми учун энг муҳим туб-заминли ҳуқуқ ва эркинликлар бўлиб фуқарола...


(малака ва салоҳият синови) - конституциявий, маъмурий ва меҳнат ҳуқуқида бир қанча маънода қўлланиладиган тушунча.

А. - ходимнинг касб даражасини, унинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини, уни хизматда юқори лавозимга кўтариш (ёки пасайтириш), ходимга малака дара...


аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига А. ф. ни амалга ошириш тақиқланади.

Аудитор - аудитор ...


гуноҳни кечиш, ЎзР қилган жинояти учун ҳукм қилинган муайян шахсга нисбатан суд тайинлаган жазони бундан буён ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ёхуд жазо муддатини қисқартириш ёки бирмунча юмшоқ жазо тури билан алмаштириш тўғрисидаги қарор. Жазони ўтаган шахсдан афв тўғрисидаги ҳужжатга...


(Афғонистон Ислом давлати) - Марказий Осиёдаги давлат. 1913 йил 19 августда мустақилликка эришган. Пойтахти - Қабул шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан А. 31 та вилоятга бўлинган.

Бошқарув шаклига кўра А. - ислом республикаси (1964 йилги Конституция бўйича - к...


конституциявий ҳуқуқда бир неча ҳолларда қўлланилади. Ўзбекистон Конституциясининг 29-моддасига асосан ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. 27-моддага асосан, фуқароларнинг ёзишма ва телефонда сўзлашувлари сир сақланади. 67-моддага асосан оммавий-ахб...


фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29-моддасида 1,2-қисмларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқи.

Бу ҳуқуқнинг моҳияти шундан иборатки, ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эгадир. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўй...


вакиллик (қонун чиқарувчи) органлари, шунингдек бошқа органларнинг расмий ва ахборот нашрларини номлаш учун қўлланиладиган, турли сўз бирикмаларида кенг тарқалган тушунча.

Чунончи, мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Р...


Ўзбекистон Республикаси ЖК 43, 46-моддаларига асосан суд томонидан қўлланиладиган жазо тури. Бу жазо шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача давлат даромадига ушлаб қолган холда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишни кўзда тутади.

Жазо олти ойдан уч йилгача муддатга...


АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси бўлиб, бошқа давлатлардаги ташқи ишлар вазирлигига айнан ўхшаш вазифаларни бажарадиган идора.

...

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006

 

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази