Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.06.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги кўздан кечирувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси МХХ-МХХБ авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан «Қўлда олиб юриладиган юкни, экипажи аъзоларини, аэропортлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахсларни шахсан текшириб чиқишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома тасдиқлансин.
1.1. Мазкур қўлда олиб юриладиган юкни, багажни кўздан кечириш ва фуқаро ҳаво кемалари шахсан текшириб чиқишни амалга ошириш ва авиацияда ташиш тақиқланган моддалар, юкларни ва буюмларни олиб қўйиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ИКАО (док.8973/3) нормаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 октябрдаги 348-45-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳаво кемаси бортига йўловчилар томонидан парвозларнинг хавфсизлиги учун хавф туғдирувчи хавфли моддалар ва буюмлар олиб ўтилиши натижасида хизмат мажбуриятларининг виждонан бажарилмаганлиги учун оператив назоратчилар интизомий тартибда жавоб берадилар, хизмат мавқеини суистеъмол қилганлиги ва бунда совуққонлик қилганлиги учун эса Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Бундай йўловчи парвозга қўйилган тақдирда, унинг багажини текшириб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги масала ҳал этилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда багажни текшириш Йўриқноманинг 1.12-банди талабларига риоя этилган ҳолда, йўловчи йўқлигида амалга оширилиши мумкин ва у баённома тузиб расмийлаштирилади;
9.2. Махсус юк ва почтани кузатиб бораётган ходимлардан, махсус топшириқни бажараётган ҳарбий хизматчилардан хизмат сафари гувоҳномаси (ёзма кўрсатма) бор бўлган тақдирда қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва махсус воситалар (газли баллончалар, қўлкишанлар ва бошқалар) текшириб чиқиш пайтида парвоз давомида олиб қўйилади ва мазкур Йўриқноманинг 9.4-бандига мувофиқ ташилади.
9.4. Мазкур Йўриқноманинг 9.3-бандида кўрсатилган соқчилар (ҳарбий наряд) шахсий таркибининг, ўқчи спорт делегациялари (командалари) аъзоларининг қурол-яроғи текширилмайди ва багаж бўлинмаларида ўралган ва тамғаланган ҳолда ташилади, ажратиб қўйилган багаж бўлинмаларига эга бўлмаган ҳаво кемаларида эса ҳаво кемаси командири томонидан белгиланган жойларда ташилади.
9.5. Мазкур Йўриқноманинг 9.3-бандида кўрсатилган алоҳида шахслардан спортчи-мерганлар ва қуролларни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар (геологлар, овчилар ва бошқалар)дан қуроллар, ўқ-дорилар, ов пичоқлари ва ракетниклар ташиш учун текшириб чиқиш гуруҳларининг тезкор назоратчилари томонидан қабул қилинади ҳамда учиш даврида экипажга топширилади. Ўқотар қуроллар ўқсизлантирилган бўлиши, ўқланган магазинлар эса алоҳида сақланиши лозим.