1. Илова қилинаётган Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидалари тасдиқлансин.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 118-модда) ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 431-модда) қонунларига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш жараёнининг ягона тартибини ўрнатади, шунингдек ушбу жараёнда иштирок этаётган ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатларини белгилайди.
4. Электр қурилмаларни эксплуатиция қилиш, таъмирлаш, созлаш ва бошқа ишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36 (120)-сон, 405-модда), Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари, Электр станцияларининг ускуналари, бино ва иншоотларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш қоидалари ва Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель — Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда) талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
10. Электр энергиясини (қувватини) ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда энергетика корхоналари Ўзбекистон Республикасининг «Табиат муҳофазаси тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳақида»ги қонунларининг ва бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ экологик хавфсизликни таъминловчи техник ва ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишлари керак.
68. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, электр техник ходимлар томонидан «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари»га (рўйхат рақами 1178, 2002 йил 4 октябрь, Норматив ҳужжатлар бюллетени, 2002 й., 19-сон ) мувофиқ амалга оширилиши керак.
электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, ўзгартириш ва тақсимлаш қурилмаларида Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405-модда) ва «Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»га (рўйхат рақами 1614, 2006 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 337-модда) мувофиқ;
электр энергиясини истеъмол қиладиган электр қурилмаларида «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари»га (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари»га (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) мувофиқ.