Ҳужжат 01.01.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги 918–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 325-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 3-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 4-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 81-модданинг бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўққизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эмиссия рисоласини чиқариш, уни рўйхатга олиш тартибини, шунингдек эмиссия рисоласида эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази белгилайди. Банклар учун уларнинг эмиссия рисолаларида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгилайди. Давлат корхоналари очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилганда эмиссия рисоласини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади»;
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 12-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисми тўққизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 13-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 18-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 21-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 25-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 2671-модда чиқариб ташлансин;
2) 2681-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 23-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 25-модданинг номи ва матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 27-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9, 164-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 13-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи