Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ–131-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 120-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 194-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарорига 4-иловадаги «Азимов Р.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбари», «Кароматов Ҳ.С — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбарининг ўринбосари» ва «Сафоев Н.С. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Қосимов Р.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбари», «Азимов Р.С. — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» ҳамда «лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 120-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш» лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 26 январдаги 37-сон қарорига 5-иловадаги «Барноев Ў.И. — Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири», «Сафоев Н.С. — Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» ва «Шерматов С.Б. — Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «лавозимига кўра — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири», «лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси» ҳамда «лавозимига кўра — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/603/1602-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашларининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/989/4145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 9 январдаги 10-сон қарорининг 4-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида» 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 30 июндаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҲТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/989/4145-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 22-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 21 октябрдаги 492-сон қарори 2-бандининг учинчи—бешинчи хатбоши ҳамда қарорга 3-илова.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 октябрдаги 494-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши, 5-банди ҳамда қарорга 4-илова.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илова 17-бандининг иккинчи хатбоши, 36-бандининг ўн олтинчи, ўн саккизинчи, йигирма иккинчи ва йигирма олтинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).