Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.09.1998
 LexUZ шарҳи
1. Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом, объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги Низом ва бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартиби 1—3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
7. Пудратчи буюртмачидан ушбу бўлимнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб 20 кун (календарь) муддатда уни субпудратчи ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқишга, буюртмачига бутун қурилиш бўйича ишларни амалга ошириш жадвали билан бирга қурилишнинг давом этиш меъёрий муддатларини ишга тушириш комплекслари, технологик босқичлар, алоҳида объектлар ва иншоотлар бўйича топшириқларни ҳисобга олган ҳолда контракт лойиҳасини тақдим этишга мажбурдир.
3. Мазкур Низомнинг III-бўлимидаги 5 ва 9-бандларда кўрсатилган ҳужжатларни топшириш муддатларини бузганлик учун, III бўлимидаги 7 ва 8-бандларда назарда тутилган муддатларда қурилиш юзасидан контрактни тақдим этишни кечиктирганлик учун айбдор томон иккинчи томонга ҳар бир кечиктирилган кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима тўлайди.
тегишли назорат органлари ва ташкилотларининг мазкур Низомнинг III бўлими 10-бандида кўзда тутилган тегишли ишларни амалга ошириш учун рухсат берганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни кечиктирганлик ва майдоннинг геодезик тақсимоти ҳамда қурилиш майдонига бириктирилган ҳудудда ушбу майдоннинг пунктлари ва белгиларини топширишни кечиктирганлик учун — ҳар бир кечиктирилган кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима;
Қурилишларни технологик асбоб-ускуналар, буюмлар ва материаллар билан бутлаш қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низомда (II қисмнинг 4-банди — фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракти ва II қисмнинг 6-банди — материаллар етказиб берувчи заводлар билан контрактлар) белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
6. Қурилиш смета қийматининг базавий даражаси смета меъёрлари ва баҳоларини Ўзбекистон Республикасида қурилиш ишлари шарт-шароитлари учун қўллашнинг умумий қоидалари (СНиР-91 Уз) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 мартдаги 126-сон қарорига мувофиқ белгиланади. 1994 йил 1 январгача смета қийматининг базавий даражасини 1984 йилги нархларда, тасдиқланган тармоқ индекслари бўйича 1991 йилги нархларга қайта ҳисоблаган ҳолда, белгилашга рухсат этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 мартдаги 126-сон қapoри билан қабул қилинган базавий даражага нисбатан қўшимча харажатларнинг кўпайиши;