Ҳужжат 16.09.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунининг 2000 йил 26 майдаги 76-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳририга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 147-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 5-модданинг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси» деган сўзлар «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) русча матннинг 22-моддаси иккинчи қисмидаги «Государственным комитетом Республики Узбекистан по физической культуре и спорту» деган сўзлар «уполномоченным органом государственного управления физической культурой и спортом» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678–I-сонли Қонуни (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 178-модда) 5-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги, 7-моддасининг биринчи қисмидаги, 10-моддасининг биринчи қисмидаги ва 17-моддасининг иккинчи қисмидаги «Маданият ишлари вазирлиги», «Маданият ишлари вазирлигининг» деган сўзлар тегишинча «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги», «Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги 269–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 180-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда) 5-моддаси матнидаги, 7-моддасининг номи ва биринчи хатбошисидаги, 12-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларидаги, 14-моддасининг биринчи қисмидаги, 15-моддасининг иккинчи қисмидаги, 18-моддаси матнидаги, 20-моддасининг олтинчи қисмидаги, 21-моддасининг иккинчи қисмидаги, 22-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 24-моддасининг учинчи хатбошисидаги, 25-моддасининг биринчи қисмидаги ва 31-моддасининг биринчи қисмидаги «Маданият ишлари вазирлиги», «Маданият ишлари вазирлигининг», «Маданият ишлари вазирлигига» деган сўзлар тегишинча «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги», «Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг», «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 LexUZ шарҳи