Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.08.2019
 LexUZ шарҳи
4. Ҳужжатлар пакетини кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш иш берувчи ушбу йўриқноманинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 30 кун мобайнида — Агентлик томонидан амалга оширилади.
Меҳнат контракти муддатини узайтириш томонларнинг розилигига кўра ва иш берувчининг мазкур йўриқноманинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатларни бериши асосида, меҳнат шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагунга қадар, амалга оширилади.
Рухсатномани узайтириш мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўзда тутилган муддатга бир марта амалга оширилади. Шундан сўнг янги рухсатнома берилади.
Тасдиқномани узайтириш учун мазкур банднинг 10-чи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатдан ташқари аввал берилган тасдиқноманинг асл нусхасини кўрсатган ҳолда айни ҳужжатлар пакети тақдим қилинади.
Республикага касб фаолиятини амалга ошириш мақсадида кириб келган ва «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини бузган ҳолда ишга қабул қилинган хорижий фуқароларга нисбатан ички ишларнинг ҳудудий органлари Агентликнинг ёзма маълумотига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.1995 йилдаги Қарорига 2-иловага мувофиқ уларни республикадан чиқариш чораларини қўллайди.
22. Хорижий ишчи кучини қўшимча жалб қилиш учун рухсат олиш учун иш берувчилар 12-бандга мувофиқ ҳужжатлар пакетини тақдим этиб, у мазкур йўриқномага мувофиқ кўриб чиқилади. Ҳужжатлар пакети мавжуд иш материалларига илова қилинади.
Миллий паспортда мазкур Йўриқноманинг 12 ва 15-бандларига зид бўлмаган амалдаги виза мавжуд бўлганда тасдиқнома мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўзда тутилган тартибда имзоланган ҳолда топширилади.
26. Комиссия томонидан тегишли қарор қабул қилингунча Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассиснинг кириш факти ўрнатилганда ёки мазкур Йўриқноманинг 12 ва 15-бандларига зид бўлган виза бўйича киришда Агентлик тасдиқномани берганлик тўғрисидаги қарорни бекор қилади ва бу ҳақда иш берувчи, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик бошқаруви ва ички ишларнинг ҳудудий органини хабардор қилади.
32. Рухсатнома ва тасдиқнома бериш тўғрисида қарор ушбу Йўриқноманинг 3 ва 12-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 30 кун мобайнида — комиссия томонидан қабул қилинади (ишлаб чиқаришда юқори малакага ва ноёб тажрибага эга хорижий фуқароларга — 15 кундан).
36. Иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларига риоя қилишни текшириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат ҳуқуқий инспекция ходимлари томонидан амалга оширилади.
45. Мазкур Йўриқноманинг 11-бандига мувофиқ иш берувчи Агентликда Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш учун рухсатнома ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига эгалик тасдиқномасини олганидан кейингина хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва ундан фойдаланишга ҳақли.
48. Мазкур Йўриқноманинг 15, шунингдек Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3, 11 ва 14-бандларида кўзда тутилган талабларни бузганлиги аниқланганда Агентлик йўл қўйилган бузилишлар бартараф этилгунга қадар рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши ёки муайян муддатда уни бартараф этилиши лозимлиги тўғрисида кўрсатма бериши мумкин. Бузилишлар ўрнатилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда рухсатнома ва тасдиқнома Агентликнинг қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.
51. Мазкур Йўриқноманинг 47-банди бузилиб хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш фактлари бўйича Агентлик республика ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш учун ҳужжатлар пакетини қабул қилишни тўхтатади ва бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик бошқармасини хабардор этади.
52. «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ Агентлик иш берувчилар ва «рухсатнома» ва «тасдиқнома» олган хорижий мутахассисларнинг ҳисобини юритади.

МАЖБУРИЯТ

Мен, _________________________________________________________________________________________________________, ____________________________________________________________________________________________ иш берувчиси (корхона номи)

«Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом» билан тўлиқ танишиб чиқдим ва қуйидаги мажбуриятларни бўйнимга оламан:
а) қуйидаги хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш учун рухсат олишга ҳужжатлар пакетини тақдим этмаслик: Ўзбекистон Республикасида вақтинча истиқомат қилувчи, Республикада муддати тугаган виза ёки ИИБ да 3 кундан кўп бўлган муддатда рўйхатга турмасдан жойлашган ёки Ўзбекистон Республикасига туристик, «меҳмон» визаси ёки «ишга ёллаш ҳуқуқисиз» белгиси қўйилган визаси бор бўлган шахслар;
б) Ўзбекистон Республикасида вақтинча истиқомат қилувчи, республика ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномага эга бўлмаган хорижий фуқароларни ишга қабул қилмаслик;
в) Иш берувчидаги рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилган хорижий мутахассисни ишга қабул қилмаслик;
г) «Рухсатнома» муддати тугагунга қадар ишдан бўшатилган хорижий мутахассислар ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини хабардор этиш ва ҳужжатларни бекор қилишга тақдим этиш;
д) тегишли органларга ёлғон маълумотни тақдим этмаслик;
е) давлатга қарши иш ташлашлар ёки бошқа конституцияга қарши сиёсий тадбирларда иштирок этмаслик ва уларда хорижий мутахассисларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик;
ж) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлган ҳаракатларни амалга оширмаслик ва хорижий мутахассислар томонидан бузилишлар йўлга қўйилиши ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги хабардор этиш, уларга қарши жиноий иш қўзғатиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича уларни жиноий, маъмурий, фуқаролик ёки бошқа жавобгарликка тортиш;
з) Агентликка иш берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларда ҳар қандай ўзгаришлар (корхона ҳақидаги қисқа маълумотлар, таъсис ҳужжатлари, аризалар, анкеталар, паспорт маълумотлари ва ҳ.) ҳақида бир ҳафта муддатда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлигини хабардор этиш (ўзгартиш учун асос бўлган барча тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади).
и) берилган рухсатномалар ва тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда ёки корхона тугатилганда бир ҳафта муддатда Агентликни хабардор этиш.
Мен томондан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур мажбурият бузилган тақдирда Агентлик томонидан берилган рухсатнома (тасдиқнома)нинг рад этилиши, бекор қилиниши ёки ҳаракатдан тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдим.

Иш берувчи _______________________________

(Ф.И.О., имзо ва сана)

М.Ў.