Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 103, 105-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунини 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 5-6-сон, 102-модда) «Транзит режими тўғрисида»ги Тартиб (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрда 577-рақам билан ўтган), «Автомобиль транспортида товарларни божхона назорати остида етказиб бериш тўғрисида»ги Тартиб (Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 19 январда 875-рақам билан рўйхатдан ўтган), Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-сонли ва 1999 йил 31 декабрдаги 552-сонли қарорларига мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади: