Ҳужжат 11.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонуннинг 5 ва 6-моддалари, шунингдек VI боби қоидалари ҳарбий ва муқобил хизматга 2003 йилнинг апрель ойидан бошлаб чақирилган фуқароларга татбиқ этилади.
3. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилгунига қадар муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилган ҳарбий хизматчиларга, муқобил хизматни ўташ учун чақирилган фуқароларга нисбатан муддатли ҳарбий ва муқобил хизматни ўташнинг илгари белгиланган муддатлари сақлаб қолинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) ўз қарорларини «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Ҳарбий қасамёд тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 348-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 11, 434-модда);