Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.08.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги «Банк тизимини келгусида ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 24-сон, 1999 йил 30 мартдаги «Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 146-сон, 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида» 327-сон қарорларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг миллий ва хорижий валютадаги депозит ҳисобварақлари ҳолати тўғрисидаги электрон маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк депозиторлари миллий ахборот базасидан (бундан кейин ― БДМАБ) Давлат солиқ қўмитаси (бундан кейин ― ДСҚ) ва унинг бўлинмаларига узатиш тартибини белгилайди.
Изоҳ. Асос белгилари Ўзбекистон Республикаси Банк депозиторларининг миллий ахборот базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-иловасига мувофиқ бажарилади (рўйхат рақами 1863-сон, 2008 йил 27 сентябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2008 йил, 40-41-сон, 414-модда).
2.7. Бир ой ичида жўнатилган ва олинган почта файлларини солиштириш мақсадида АБМ ҳар ойнинг биринчи кунида ДСҚга бир ойда жўнатилган почта файллари рўйхати келтирилган электрон кўринишдаги маълумотномани тақдим этади. Маълумотномани тақдим этиш ва қабул қилиш жўнатувчи ва қабул қилувчининг электрон рақамли имзолари (ЭРИ) билан тасдиқланади. Электрон маълумотноманинг шакли 1-иловада келтирилган.