1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. Мазкур стандарт бошқа БҲМСлар билан биргаликда қўлланилади.
9. Мазкур БҲМС рўйхати мазкур стандартнинг 12-бандида келтирилган умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади. Ушбу стандартдан айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлашда ҳам, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда ҳам қўллаш зарур.
12. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади:
44. Агар ахборот ўз вақтида тақдим этилса, у фойдали ҳисобланади. Агар молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилар тасарруфига тузилган вақтдан кейин оқилона вақт ичида тақдим этилмаса, улар ўзининг фойдалилигини йўқотади. Ҳисобот ахборотлари асоссиз равишда ушлаб қолинса, у ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект мазкур БҲМСнинг 62 — 65-бандларида кўрсатилган муддатларда молиявий ҳисоботни тузишга қодир бўлиши керак. Ҳеч қандай омиллар, ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг операциялари мураккаблиги ҳам ҳисоботни вақтида тақдим этишга қодир эмаслиги сабаби сифатида фойдаланилмаслик керак.
51. Субъектнинг ҳисоб сиёсати мазкур стандартнинг 16 — 50-бандларида келтирилган принциплар асосида белгиланиши керак.
67. Ҳар бир субъект жорий активларни ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҳида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши керак. Мазкур стандартнинг 69 — 71-бандлари ана шундай чеклаш амалга оширилганда қўлланилади. Хўжалик юритувчи субъект бу таснифни амалга оширмайдиган вариантни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатлари бўйича ахборотлар барибир ёритиб берилиши керак.
72. 67-бандда талаб қилинган таснифлаш усулига асосланиб, субъектнинг жорий бўлмаган активлари қуйидаги активлардан иборат бўлади:
79. 77-банддаги мажбурий талаблар захираларни акс эттириш учун алоҳида сатрларни ўз ичига олади.