Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.01.2024
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 августдаги 27/4-сонли «Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3460, 29.09.2023 й.) асосан 2024 йил 4 январдан ўз кучини йўқотади.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида»ги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 2 ноябрдаги 16/2-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг кредит ва депозитлар бўйича фоизлар ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1998 йил 2 декабрь 558-сонли рўйхат рақами).