Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва Аудиторлик текширишлари ролини ошириш тўғрисида» 365-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Илова қилинаётган «Молия ҳисоботида хатолар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракатлари» Ўзбекистон Республтикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (24-сон АФМС) тасдиқлансин.
Мазкур Стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.