Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.04.2004
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Низоми ҳамда унинг тизими қўшимча ва ўзгартиришлар билан 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил қилиш тўғрисида» 1992 йил 7 мартдаги Фармонига асосан тузилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқларини, барча динлар, диний мазҳаб ва эътиқодларнинг тенглигини таъминловчи конституциявий кафолатларини ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларини бажаришга, шунингдек, давлат органлари билан диний марказлар ва ташкилотларнинг алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиришга қаратилган давлат органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлар, диний жамоалар ва марказлар, диний ўқув юртлари, диний адабиётларни чоп этувчи нашриётлар тўғрисида маълумотлар тўплашни ташкил этиш ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш. Шу мақсадлар учун диний ташкилотларнинг раҳбарларидан керак бўлган ахборотларни талаб қилиб олиш, шунингдек, уларнинг фаолиятлари билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирларда қатнашишга ҳақлидир.
Диний жамоалар, ташкилотлар, марказлар, диний ўқув юртлари, диний адабиётларни чоп этувчи нашриётлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни билан кафолатланган фуқароларнинг динга бўлган ўз муносабатларини белгилаш, ифодалаш ва ҳеч қандай тўсиқларсиз динга эътиқод қилиш ва диний маросимларни ўтказишда, шунингдек, динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқларига кафолат берувчи талабларининг бажарилишини таъминлаш;
Ҳайъат ўз мажлисларида диний ташкилотлар ва жамоаларга тегишли муҳим масалаларни, Ҳукуматнинг динга оид ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва қўмитага тегишли бошқа масалаларни ҳал қилади, улар томонидан «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини таъминлашга ёрдам кўрсатади.