Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш дастурига мувофиқ жорий йилда 39 та қўшма корхона ташкил қилинган, 2001 йил учун белгиланган таклифлар Жиззах, Тошкент, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида тўлиқ бажарилди.
Айни бир вақтда шаҳарлар ва туманларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда айрим қолоқликлар мавжуд. Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 2001 йилда ташкил қилиниши мўлжалланган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан амалда 30 фоиздан камроғи барпо этилган. Кўпгина минтақаларда талабни ўрганиш ва янги ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар соҳасини белгилаш, потенциал хорижий инвесторларни топиш бўйича ишлар суст ташкил қилинган. Дастурга киритилган айрим лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги етарли ишлаб чиқилмаганлиги маълум бўлди. Дастур қоидаларини амалга оширишда ҳудудий бошқарув органлари, идоралар ва корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг зарур даражада бўлиши таъминланмаган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)