Ҳужжат 27.05.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат бошқаруви органлари, кредит-молия муассасалари, суғурта ташкилотларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларга 2-иловага мувофиқ кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъулият юкланиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни

Қонун ҳужжатлари

I.Кафолатлар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

1.

Давлат кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди, эркин рақобат учун шарт-шароит яратади, моддий, молиявий, меҳнатга оид ва ресурслардан фойдаланишда тенг имкониятларни таъминлайди.
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кичик ва хусусий тадбиркорлик масалаларига оид, ҳамма учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлари тегишинча Адлия вазирлигида, унинг маҳаллий органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, давлат рўйхатига олиниши зарур, бу ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширишда ўз ташаббуси билан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хизмат ёки тижорат сири бўлган ахборотларнинг ҳимоя қилиниши кафолатланади.
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (6-модда).

2.

Солиқ олишга доир қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгартиришлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида улар давлат рўйхатидан ўтган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади. «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (18-модда).

3.

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солиш, назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида:
Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини қонунчилик нормаларида белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ амалга ошириладиган текширишларнинг ҳаммаси назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолдагина ўтказилади. Республика кенгаши билан келишилмаган ҳолда текширишларни амалга оширувчи марказдаги ва жойлардаги назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги ПФ—1503-сон Фармони (1,3-бандлар).

4.

Белгилансинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолиятини текширишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги ПФ—1503-сон Фармони талабларига мувофиқ палата ва унинг ҳудудий тузилмалари юридик хизматлари албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарори.

5.

Белгилаб қўйилсинки, асосан халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари чуқур қайта ишланадиган мавжуд кичик ва ўрта қўшма корхоналарни янада ривожлантириш ҳамда шундай янги корхоналарни барпо этиш, шунингдек энг аввало қишлоқ жойларда инфраструктурани ривожлантириш йўли билан рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари жалб этилаётган хорижий кредит маблағлари ҳисобига биринчи навбатда пул билан таъминланади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармони (2-банд).

6.

Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун, деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳам қўшган ҳолда, сармоя лойиҳаларига ажратилган хорижий кредитларни қайта тақсимлашдан тушадиган воситачилик йиғимларининг умумий миқдори субкредит суммасидан олинадиган йиллик фойданинг 0,15 фоизидан ошмаслиги лозим;
хорижий кредит йўналишлари бўйича олинган кредитларни тўлаш муддати улар субзаёмга қайта тақсимланаётганида 3 ойдан ортиқ муддатга қисқартирилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармони (7-банд).

II.Кичик ва ўрта корхоналар фаолиятини рағбатлантирувчи имтиёзлар

7.

Энергия таъминоти манбаидан фойдаланишда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган имтиёзли тарифлар қишлоқдаги кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳам тааллуқлидир.«Кичик ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (21-модда).

8.

1997 йилнинг 1 февралидан бошлаб кичик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналари, лизинг компаниялари жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига олиб келинадиган технологик ускуналар учун импорт бож ҳақи тўловларидан озод қилинсин.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармони (5-банд).

9.

Қўрғонлар, қишлоқ ва овулларда янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқариш-техника соҳасига мўлжалланган маҳсулотлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган, шунингдек қурилиш фаолияти билан шуғулланадиган, таъмирлаш, таъмирлаш-қурилиш, маиший ва коммунал хизмат кўрсатадиган хусусий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 31-моддасининг 18-банди татбиқ этилсин. Белгилаб қўйилсинки, мазкур бандда кўрсатилган имтиёзлар фақат Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига аъзо бўлган кичик ва ўрта бизнес корхоналаригагина тегишлидир.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлан?иришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармони (3-банд).

10.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларига мустақил равишда ёки улар томонидан ташкил этиладиган тайёрлов кооперативлари орқали мева-сабзавот маҳсулотларини ҳамда уларни қайта ишлаб олинган маҳсулотларни, валюта тушумининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига сотмасдан, бартер асосида экспорт қилишга рухсат берилсин.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 22 апрелдаги 168-сон қарори (7-банд).

11.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари давлат статистика ва муҳосиба ҳисоботларини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган, ҳисоботдорликнинг соддалаштирилган таомили ҳамда шаклларини назарда тутадиган тартибда тақдим этадилар.«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (5-модда, 1-қисм)

12.

Кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи соддалаштирилган солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз тўланадиган маҳсулот чиқараётган корхоналарга соддалаштирилган солиқ солиш тизими татбиқ этилмайди.
Солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи кичик корхоналарга берилади. Ягона солиқ тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Солиқ кодекси (8-модда, 1-3-хатбошилар).

13.

Қуйидаги юридик шахслар даромад (фойда) солиғидан озод қилинади:
1) ходимлари умумий сонининг камида етмиш беш фоизини ўрта мактаблар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ташкил этадиган юридик шахслар;
2) протез-ортопедия буюмлари, инвентари ишлаб чиқаришга, шунингдек ногиронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган юридик шахслар — асосий фаолият тури бўйича;
32) ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар, 1941—1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслардан ташқари;
8) юридик шахслар тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган даромадлар (фойдалар) бўйича;
12) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янги ташкил этилган, туризм фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар тузилган пайтдан бошлаб биринчи даромад орттиргунга қадар, лекин узоғи билан рўйхатдан ўтган вақтидан эътиборан уч йилгача.
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар фойда олган биринчи йили эллик фоиз, иккинчи йили етмиш беш фоиз, учинчи йилдан бошлаб юз фоиз миқдорда солиқ тўлайди;
14) чет эл инвестициялари иштирокидаги янги ташкил этилиб, экспортга йўналтирилган ва экспортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар чиқарадиган корхоналар: агар ишлаб чиқариш ҳажмининг йигирма беш фоиздан ортиғи болаларбоп маҳсулотлардан иборат бўлса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан беш йил муддатга. Кейинги йилларда солиқ амалдагига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича ундирилади;
агар чет эл сармоясининг улуши корхона устав фондининг эллик фоизи ва ундан кўпини ташкил этса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан икки йил муддатга;
15) устав фондида чет эл сармоясининг улуши эллик фоиз ва ундан кўпни ташкил этадиган чет эл инвестицияси иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари - ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга йўналтириладиган даромади (фойдаси) бўйича;
16) Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар сарфлайдиган чет эл инвестицияси иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари, рўйхатдан ўтган вақтидан эътиборан дастлабки етти йил давомида;
17) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлашга (узум ва мевалардан винолар, ўткир ичимликлар тайёрлашдан ташқари), халқ истеъмоли товарлари ва бинокорлик материаллари, тиббиёт асбоб-ускуналари, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун машиналар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга, иккиламчи хом ашё ва маиший чиқиндиларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлашга ихтисослашган, устав фондидаги чет эл капитали ўттиз фоиздан ортиқ бўлган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар —рўйхатдан ўтган вақтидан эътиборан икки йил давомида;
18) посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган корхоналар маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган пайтдан эътиборан уч йил муддатга. Кейинги йилларда солиқ амалдагига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича ундирилади;
19) янги ташкил этилган юридик шахслар (савдо, воситачилик, таъминот, сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари) ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан эътиборан биринчи йили белгиланган ставканинг йигирма беш фоизи миқдорида ва иккинчи йили эллик фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар. Кейинги йилларда даромад (фойда) солиғи белгиланган ставка бўйича тўлиқ миқдорда тўланади.
Ушбу моддада янги ташкил этилган корхоналарга берилган имтиёзлар аввалдан амал қилиб турган юридик шахслар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмалари негизида тузилган юридик шахсларга (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари), шунингдек корхоналар ҳузурида тузилган юридик шахсларга нисбатан, башарти улар корхонадан ижарага олинган асбоб-ускуналарда ишлаётган бўлсалар, қўлланмайди.
Ушбу модданинг 11, 12, 14, 17, 18 ва 19-бандларида назарда тутилган юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврнинг бир йили ўтгунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ суммаси уларнинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади.
Корхоналар ҳисобот йилининг якунлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмини оширишдан олган эркин алмаштириладиган валютага тенг тушумларининг суммаси даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинади. Ушбу имтиёз воситачилик ташкилотларига нисбатан, шунингдек экспорт қилинадиган хом ашё тармоқлари: пахта толаси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, газ конденсати, табиий газ, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, ип газлама ишлаб чиқарадиган корхоналарга нисбатан татбиқ этилмайди.
Солиқ кодекси (31-модда).

14.

Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган даромади (фойдаси) қуйидаги суммага камайтирилади:
экология, саломатлик ва хайрия фондлари, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига бадаллар суммасига, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; инвестицияларга (асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга), шунингдек инвестициялар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган харажатлар суммасига, ҳисобланган эскиришдан тўлиқ фойдаланиш шарти билан, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишга кетган харажатларнинг ўттиз фоизи суммасига;
футболни ривожлантиришга кўмаклашиш, футбол клублари ва мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланадиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) беш фоизигача миқдорда.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг даромадлари бўйича солиқ солинадиган база захира фонди устав фондининг йигирма беш фоизига етгунига қадар даромаднинг (фойданинг) йигирма фоизигача миқдорда захира фондига ўтказиладиган ажратмалар суммасига камайтирилади.
Ишловчилари умумий сонининг уч фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи суммаси қуйидаги тарзда: белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига даромад (фойда) солиғи бир фоиз камайтирилади.
Солиқ кодекси (32-модда).

15.

Қўшилган қиймат солиғидан қуйидагилар озод қилинади:
1) суғурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга оширадиган суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш операциялари, шу жумладан бундай операциялар билан боғлиқ хизматлар;
3) пул омонатлари, жорий ҳисобварақлар, тўловлар, ўтказмалар, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга дахлдор операциялар;
17) аҳолига кўрсатиладиган уй-жой-коммунал ва уй-жойдан фойдаланиш хизматлари;
21) тиббий санаторий-курорт, соғломлаштириш ва туристик-экскурсия хизматлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг асосий (соҳа) фаолияти бўйича кўрсатадиган хизматлари, болалар дам олиш лагерларининг хизматлари;
29) архив ҳужжатларини илмий-техникавий жиҳатдан қайта ишлаш, таъмирлаш, муқовалаш ва улардан фойдаланишга, иш юритишни такомиллаштиришга доир хизматлар.
30) давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари;
31) республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда якка тартибда иморат қурувчиларга сотиладиган бинокорлик материаллари;
32) қурилиш ва махсус монтаж ишларини амалга оширувчи пудрат, таъмирлаш-қурилиш, махсус монтаж ташкилотлари хусусий уй-жой қурилишида бажарган иш ҳажмлари;
33) жисмоний ва юридик шахслар учун уй-жой қуриш бўйича «Ўзуйжойжамғармабанк» билан тузилган шартномаларга кўра уй-жой қурилишида бажарилган ишлар ҳажми;
34) экспорт қилинаётган товарларни, шунингдек чет мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган юкларини (транзит юкларни) ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш бўйича хизматлар;
35) ишловчилари умумий сонининг эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно.
Солиқ кодекси (71-модда).

16.

Қуйидагиларга ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади:
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига, Ўзбекистон Республикасига товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига нисбатан солиқ солиш режимини қўллайдиган давлатларга товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно;
Солиқ кодекси (72-модда).

17*.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганида солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг қийматига камайтирилади:
табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадида ва ёнғинга қарши хавфсизлик учун фойдаланиладиган объектларнинг;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларнинг селекцияси, балиқ етиштириш, овлаш ва уни қайта ишлаш учун фойдаланиладиган объектларнинг;
йўл хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларида банд бўлган транспорт воситаларининг.
Юридик шахсларнинг қуйидаги мол-мулкига солиқ солинмайди: Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янги ташкил этилган, туризм фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг мол-мулкига ташкил этилган вақтидан эътиборан дастлабки фойда олгунига қадар, лекин улар рўйхатдан ўтган вақтдан эътиборан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга. Ана шу юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврдан кейин бир йил ўтгунига қадар тугатилган тақдирда солиқ суммаси уларнинг бутун фаолияти даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади;
ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахсларнинг мол-мулкига, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиганлари бундан мустасно;
янги ташкил этилган юридик шахсларнинг мол-мулкига, рўйхатдан ўтган пайтидан эътиборан икки йил мобайнида. Солиқ бўйича мазкур имтиёз тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналар, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлари негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек корхоналар ҳузурида ташкил этилган юридик шахсларга нисбатан, башарти улар ана шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналарида ишлаётган бўлсалар, қўлланилмайди.
Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан уларнинг ҳудудида мулки жойлашган солиқ тўловчиларга қўшимча имтиёзлар берилиши мумкин.
Солиқ кодекси (92-модда).

18*.

Қуйидаги юридик шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
2) маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасалари, бўйсунишидан қатъи назар, ўз зиммаларига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун уларга ажратилган ер участкалари учун;
4) чет эл инвестициялари иштирокидаги, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар — рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида;
5) ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно;
7) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида янги ташкил этилган туристик фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар — ташкил этилган пайтдан эътиборан биринчи фойда олгунига қадар, бироқ бу муддат улар рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан уч йилдан ошмаслиги лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисми 3 ва 4-бандларида кўрсатилган юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврдан кейин бир йил ўтгунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ суммаси уларнинг бутун фаолият даври учун тўлиқ миқдорда ундирилади.
Солиқ кодекси (102-модда).

19*.

Қуйидагилар экология солиғидан озод қилинади:
ишловчилар умумий миқдорининг камида эллик фоизи ногиронлар бўлган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланаётганлари бундан мустасно.
Солиқ кодекси (113-модда).

20*.

Қуйидаги юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилинадилар:
ер ости маъданли сувларидан даволаш мақсадида фойдаланувчи соғлиқни сақлаш муассасалари, улар маъданли сувдан савдо тармоғида реализация қилиш учун фойдаланган ҳоллар бундан мустасно; фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ва сувдан дори воситалари тайёрлаш учун фойдаланувчи юридик шахслар;
ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчилар бундан мустасно.
Солиқ кодекси (119-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Органнинг номи

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши

Кичик ва ўрта бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.
Давлат бошқаруви органлари ва бозор инфратузилмасининг кичик ва ўрта бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш:
инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан, хорижий кредит линиялари ҳисобига маблағ билан таъминлаш учун кредит ресурсларидан фойдаланишда уларнинг кафолатларига ва имтиёзларига риоя қилиш.
Мониторингни ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини ва таклифларни танлов асосида танлаб олиш механизмини ишлаб чиқиш.
Инвестиция лойиҳаларини ва таклифларини маблағ билан таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш, кредитлашнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш, бунда сансалорлик, буйруқбозлик ва салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан қаттиқ назорат ўрнатишни таъминлаш.
Маблағ билан таъминлаш учун қабул қилинган инвестиция лойиҳаларини ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш, уларнинг амалга оширилишини, ажратилган кредит ресурсларининг самарадорлигини ва улардан мақсадли фойдаланилишини мунтазам равишда таҳлил қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлариКичик ва ўрта бизнес субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш.
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилаш.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш.
Кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун турар-жой бўлмаган биноларни ижарага бериш ва уларни сотувга қўйиш.
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарорларини амалда рўёбга чиқариш ишларини ташкил этиш.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида кичик бизнес манфаатларини ифодалаш.
Давлат регистри асосида кичик бизнес субъектлари реестрини юритиш.
Кичик бизнес корхоналарини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш фаолиятини, инвестиция жараёнининг барча босқичларида инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарадорлиги мониторинги юритилишини ташкил этиш.
Дастлабки ҳисобга олиш ва ҳисоботни юритиш, молия ресурсларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари, маҳсулотни экспорт қилиш, кадрларни касб-ҳунарга ўргатиш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш.
Бизнес-фонд «Мадад» суғурта агентлиги, «Ўзтадбиркорбанк» томонидан ўтказиладиган кичик бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш тадбирларини мувофиқлаштириш.
Халқаро кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака банки»,
«Ўзтадбиркорбанк», кредит берувчи ва кредит линияларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари
Кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш учун хорижий кредит линияларини жалб этиш.
Ўз маблағлари ва жалб қилинган кредит ресурслари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банклар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар бериш.
Инвестиция лойиҳаларини комплекс экспертиза қилиш.
Кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш. Кенг кўламда банк хизматлари кўрсатиш (факторинг, лизинг, кредит, кафолатлар бериш ва бошқалар).
Бизнес-фонд, шунингдек, бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар Кичик ва ўрта бизнес субъектларига кредитлар бериш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш.
Кичик ва ўрта корхоналарнинг устав капиталида қатнашиш.
Маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш шаклида техник ёрдам кўрсатиш.
Инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашиш.
Олинадиган кредитлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари учун кафолатлар, мажбуриятлар ва кафилликлар бериш.
«Мадад», «Кафолат»,
«Ўзагросуғурта» суғурта компаниялари ва бошқалар
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари таваккалчиликларини, шу жумладан, тузилган контрактларга оид таваккалчиликларни суғурта қилиш.
Кредитлар олиш, шу жумладан, хорижий тижорат банклари кредитларини олиш учун зарур бўлган суғурта кафолатлари бериш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасиҚўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини, жаҳон бозори коньюнктураси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун хорижий шериклар излаб топишда кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасиКичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига уларнинг солиқларни тўғри ҳисоблашида ва бухгалтерия ҳисобини юритишида ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон Фармонининг кичик ва ўрта бизнес субъектларини текширишларни мувофиқлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларни асоссиз равишда кўп марталаб текширишлар туфайли корхоналарни ишлаб чиқариш фаолиятидан узоқ вақт чалғитилишига йўл қўймасликка оид қисмида қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигиКичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишларида кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигиЯнги ташкил этилган кичик ва ўрта бизнес корхоналарини давлат регистрига киритиш ва уларга давлат рўйхатидан ўтказишнинг тегишли рақамини бериш.
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари бўйича давлат статистика ҳисоботини юритиш.
Ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва ҳудудлар ҳамда тармоқлар бўйича кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ташкил этиш, тугатиш динамикасини улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда таҳлил қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тижорат банкларида кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ҳисоб-китоб счётларини очишнинг, нақд пул тушуми сифатида кичик бизнес корхоналарига тушадиган нақд валюталарни инкассация қилишнинг умумий тартибини белгилаш.
Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини кредитлашнинг умумий қоидаларини белгилаш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиАдлия вазирлигида, унинг жойлардаги органларида давлат рўйхатидан ўтказиш ва вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг кичик ва ўрта тадбиркорлик масалаларига оид меъёрий ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
Гаров шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш.
Кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги қўшма корхоналарни ва акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш. Қонунчиликнинг, шу жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун берилган хорижий банклар кредит линиялари доирасида лойиҳаларни танлаб олиш ва маблағ билан таъминлашни бошлаш механизмини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Имкониятга эга бўлган қарз олувчининг мулкини, шу жумладан кредитни таъминлаш учун гаровга қўйилган мулкини суғурталаш, мазкур Тартибнинг 11-бандида кўрсатилган суғурта агентликларидан бирортаси томонидан, уларнинг уставларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
иккинчи ва учинчи бўлимларнинг биринчи бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи бўлимнинг 2-бандидаги биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Имтиёзли кредит бериш жалб этилган ва Бизнес-фонднинг ўз маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларидаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун Бизнес-фонд томонидан очиладиган кредит йўналишларини банклар томонидан ўзлаштириш йўли билан амалга оширилади:»;
учинчи бўлимнинг 2-бандида (2 ва 3-хатбошиларда) ва 3-бандида «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «кредит линиясига хизмат кўрсатувчи банклар» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «ва «Ўзтадбиркорбанк» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 3-банд «субъектларини» сўзларидан кейин «(шу жумладан кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан олинадиган кредитларни таъминлаш учун қўйилган гаровларни)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 4-иловадаги матнда «Бизнес-фонд» сўзлари «кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банк» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.