Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.05.2017
Ҳужжат 27.04.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармонига мувофиқ ҳамда шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктлари шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантирилишини таъминлаш, лойиҳа-қидирув ишлари ташкил этилишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/рТашкилотларнинг номи

Бош ташкилотлар функцияларини амалга ошириш йўналишлари

1.«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти

Шаҳарлар, туманлар, туман марказлари ва шаҳар кўринишидаги посёлкаларнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни доимий янгилаш мониторингини юритиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш.

2.«ЎзЛИТТИ» очиқ акциядорлик жамияти

Илмий-тадқиқот, эксперименталь, лойиҳалаш ишлари, илғор ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимларни, янги қурилиш материалларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, лойиҳалаш ечимларини бирхиллаштириш, турар жой ва жамоат биноларининг техник ҳолатини баҳолаш.

3.«Ўзпўлатқурилмалойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти

Қурилиш металл конструкциялари ва ностандарт ускуналарни лойиҳалаштириш, фойдаланиш даврида уларнинг ҳолатини текшириш.

4.«Ўзбекистон давлат муҳандислик-технология қидирувлари институти» очиқ акциядорлик жамияти

Лойиҳалаштириш ва қурилишда муҳандислик-техник қидирувлар, геоахборот тизимларини жорий этиш.

5.«ЗПЛИТИ» институти

Пойдеворсозлик, асосларни, ер ости иншоотларини қуришда ва монолит қуришда тадқиқотчилик, эксперименталь ва лойиҳалаш ишлари.

6.«Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, янги технологиялар илмий-тадқиқот» институти

Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, қурилишга янги ва илғор технологияларни, бошқарув усулларини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги.

7.«Ўзоғирсаноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти

Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида корхоналар ва саноат узелларини лойиҳалаштириш, жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

8.Тошкент қурилиш бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича лойиҳа-режалаштириш ҳужжат-ларини ишлаб чиқиш, уларни доимий янгилаш мониторингини юритиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш.

9.«Ўзбеккоммуналлойиҳа» лойиҳалаш институти

Уй-жой-коммунал хўжалигининг (газ таъминоти хўжалиги бундан мустасно) муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришни лойиҳалаштириш, ушбу объектларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

10.«Ўзенгсанлойиҳа» жамоа хўжалиги

Енгил саноат ва пахтани қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаштириш, ушбу тармоқлардаги корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

11.«Ўзмевасабзавотузум-саноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноати объектларини лойиҳалаштириш, ушбу тармоқлардаги корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

12.«Ўзқишлоқлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти

Қишлоқ аҳоли яшаш жойлари учун ишлаб чиқариш ва турар жой ҳамда жамоат объектларини лойиҳалаштириш, хўжа-ликлар ҳудудлари ва схемаларини режали ташкил этишни ишлаб чиқиш.

13.«Тошқурилишматериаллари ЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш, тармоқ корхоналарини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

14.«Ўзгазлойиҳа» лойиҳалаш институти

Ер ости-муҳандислик коммуникациялари ва иншоотларининг газ таъминоти ва газлаштириш, электр-кимёвий ҳимоялаш тизимларини лойиҳалаштириш, газ таъминоти ва газлаштириш тизимларини ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш.

15.«Ўзйўллойиҳа» лойиҳалаш институти

Автомобиль-йўл хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, автомобиль йўллари, кўприклар, кўприк йўллар схемаларини лойиҳалаштириш, йўл бўйидаги иншоотларни жойлаштириш.

16.«Ўзбекнефтгаз» ЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти

Нефть ва газ саноати объектларини лойиҳалаштириш, корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

17.«Ўздавтиблойиҳа» лойиҳалаш институти

Соғлиқни сақлаш объектларини лойиҳа-лаштириш ва уларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

18«ТрансДЛИ» жамоа корхонаси

Темир йўлларни ва тегишли инфратузилмаларни лойиҳалаштириш.

19.«Ўзмелиорациясувхўжалик ДЛИ» лойиҳалаш институти

Мирзачўл, Жиззах ва Қарши чўллари ва Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги ва мелиорация объектларини лойиҳалаштириш.

20.«Ўзсувхўжалиги ДЛИ» лойиҳалаш институти

Бошқа минтақалардаги сув хўжалиги ва мелиорация объектларини лойиҳалаш-тириш.

21.«Ўзэнерготармоқлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти Электр таъминоти объектларини ва уларни жойлаштириш схемаларини лойиҳалаштириш.
22.«Гидролойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти Гидроэлектр станцияларни лойиҳалаштириш.
23.«Ўзсаноаттехнология ЛИТИ»Кон-қазиб чиқариш саноати объектларини лойиҳалаштириш.
24.«Ҳарбийлойиҳа» лойиҳалаш институти Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш.
25.«Ўзрангметлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти Рангли металлургия объектларини лойиҳалаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.